Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Фойдали қазилмалари.
Палеогеографик ва палеотектоник 
шароитларнинг ўзига хослиги экзоген фойдали қазилмаларнинг 
шаклланишига олиб келган. Нам иқлимли ўлкаларда Ер тарихидаги 
энг қадимий кўмир қатламлари шаклланган. Бу ѐшдаги кўмир 
конлари Тиманда ва Кузнецк ботиқлигида ривожланган. Волга-
Ўрол ва Тиман-Печора вилоятларидаги, Припят ботиқлигидаги, 
Канада, АҚШ, Амазонка ботиқлиги ва Саҳрои Қабрдаги муҳим 
нефтегазли горизонтлар девон ѐшига эга. 
Чўкинди темир маъдани конлари Татаристонда, Ўролда, Ап-
палачида, Испанияда, Туркияда мавжуд. Девон боксит конлари 
Шимолий ва Жанубий Ўролнинг шарқий ѐнбағирларида ва Ти-
манда шаклланган. 
Арид иқлимли қамбарларда калий тузларининг қалин 
қатламлари тўпланган. Уларнинг энг йирик конлар Канадада ва 
Белорусияда топилган.
Девон даврида Сибир платформаси ва Архангелск вилоятла-
ридаги олмосли трубкаларнинг катта қисми ҳосил бўлган. 
 
22.5. Карбон даври 
 
Карбон ѐки тошкўмир даври Ғарбий Европада инглиз геолог-
лари У. Конибир ва У. Филлипс (1822) томонидан ажратилган. 
Унинг ҳозирги ҳажми А. Сежвик ва Р. Мурчисон (1839) томонидан 
ўрнатилган. Номини таркибида кўмир конларининг кўплиги бўйича 
олган. Карбон 359 — 355 млн йил илгари бошланган ва 295 (298) 
млн йил олдин якунланган, яъни 55 млн йил давом этган. 
Геодинамикаси.
Эрта карбон давомида Гондваннинг 
шимолга сурилиши ва Лавруссияга яқинлашиши тезлашиб борган. 
Иберий яримороли районида ва Ғарбий Мағрибда улар деярли 
туташади, ғарброқда эса Ғарбий Гондванани Шимолий Америкадан 
ажратиб турувчи океан ҳавзасининг кенглиги 600 - 800 км гача 
қисқаради. Бу Лавруссиянинг ҳам шимолга силжишига қарамасдан 


389 
соат мили йўналишида бурилиб, Гиперборе билан Сибирга 
яқинлашади (196-расм).
Гондвана суперконтиненти деярли бутунлай кўтарилган 
ҳудудни ташкил этган. Фақат Шимолий Африка, Шимолий-
Шарқий Бразилия ва Австралиянинг баъзи жойларидагина конти-
нентал ѐки саѐз денгиз шароитларида чўкиндилар ҳосил бўлган. 
Австралиядаги Амадиес авлакогени ўзининг ривожланишини 
сиқилиш деформацияси билан якунлаган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish