Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

22.3. Силур даври 
 
Бу давр ѐтқизиқлари ҳам Уэльсда (даврнинг номи ҳам 
силуридларнинг кельт қабиласи номидан келиб чиққан) 
ўрганилган. У биринча марта инглиз геологи Р.Мурчисон (1835) 
томонидан ажратилган. 
Силур даврининг давомийлиги бошқа даврларникига нисбатан 
анча қисқа — ҳаммаси бўлиб 30 - 25 млн йилни ташкил этади. 
Халқаро шкала бўйича силур 440 (435) млн йил илгари бошланган 
ва 410 млн йил илгари якунланган. 
Геодинамикаси.
Силур даври Шимолий Америкада йирик 
тектоник ҳаракатларсиз якунланган. Аммо Ғарбий Европада бу 
вақтда каледонидлар қамбари ҳосил бўлган. Бу тоғ занжири Нор-
вегия, Шотландия ва Ирландия ҳудудларидан ўтган. Шимолий 
Сибирда ҳам орогенез ривожланган бўлиб, натижада унинг 
ҳудуди юқори кўтарилиб, кейин ҳеч қачон денгиз билан 
қопланмаган.
Бундан 440 мил йил олдин (ордовикнинг охири-силурнинг 
бошларида) Африка ва Жанубий Америка Жанубий қутб районида, 
норвегия эса (қизил доира) экватордан озроқ жанубда жойлашган 
(195-расм).


385 
Палеогеографияси.
Ордовик даврини якунловчи 
тектоник кўтарилишдан сўнг 
денудацион босқич бошланган
силурнинг 
бошларида 
материклар яна чўкабошлаган, 
денгизлар 
эса 
пасттекисликларни 
қоплаб 
олган. Шимолий Америкада 
эрта 
силурда 
денгизлар 
акваторияси 
сезиларли 
даражада 
қисқарган, 
аммо 
силурнинг ўрталарида улар 
деярли 60% ҳудудларни қоплаб 
олган. Катта қалинликдаги денгиз оҳактошлари ҳосил бўлган. 
Кечки силурда денгизлар акваторияси кучли қисқарган.
Европа ва Осиѐда силур денгизлари кенг тарқалган ва деярли 
кембрий денгизлари қоплаган ҳудудларини эгаллаган. Кембрийда 
Хитойнинг шимоли ва Шарқий Сибир ҳудудларининг катта қисми 
сув остида қолмаган. Европада катта қалинликдаги оҳактошлар 
Болтиқ қалқонининг жанубий қисми чегарасида тўпланган. Унча 
катта бўлмаган денгизлар Шарқий Австралия, Шимолий Африка 
ва Жанубий Американинг марказий районларида тарқалган.
Органик дунѐси.
Силур жинсларида, умуман олганда, ордо-
вик давридаги органик дунѐнинг вакиллари кузатилади. Силурда 
қуруқлик ўсимликлари ҳали пайдо бўлмаган. Умуртқасизлар ора-
сида маржонлар жуда кенг тарқалган бўлаб, уларнинг ҳаѐт-фао-
лияти туфайли кўпчилик районларда яхлит маржон рифлари 
шаклланган. Кембрий ва ордовик жинслари учун жуда характерли 
бўлган трилобитлар ўзининг устивор мавқеини йўқотиб боради: 
улар сон жиҳатдан ҳам, тур жиҳатдан ҳам камайиб кетади. Силур 
охирида кўпчилик йирик сув буғуноѐқлилари пайдо бўлади.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish