Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

22.1. Кембрий даври 
 
Кембрий даври 
– палеозой эрасининг илк даври бўлиб, шу 
ѐшдаги ѐтқизиқлар биринчи ўрганилган Уэльснинг лотинча 
Cambria номи билан аталган.


381 
Радиогеохронология маълумотлари бўйича кембрий даври 
540 млн йил олдин бошланган ва 500 млн йил олдин тамомланган. 
Кембрий илк бор 1835 йили инглиз тадқиқотчиси А.Сежвик 
томонидан ажратилган.
Геодинамикаси.
Кембрий даврининг бошларида Гондвана 
мегаконтиненти шаклланиб бўлган, кейинги вақтларда шимолий 
материклар - Лаврентия, Балтика, Сибир, Синокорея кембрийда 
кенгайиб борган океанлар билан ажратилган. 
Материклар асосан экватор яқинида тўпланган, иқлими илиқ 
бўлган, эксплозив вулканизм кучайган. Кембрий охирида бир қатор 
қамбарларда орогенезнинг салаир босқичи билан боғлиқ сиқиш 
деформацияси, кўтарилиш, метаморфизм ва гранит ҳосил бўлиш 
жараѐнлари кечган. 
Кембрийда Ғарбий ва Шарқий Гондвана байкал орогенези ту-
файли туташган. Бунинг натижасида йирик Гондвана континентал 
массиви вужудга келган ва у карбоннинг ўрталаригача (320 млн 
йил олдин) мавжуд бўлган, кейинчалик Янги Пангей таркибига 
кирган. 
Палеогеографияси. 
Шимолий Америкада ҳар иккала 
геосинклинал сув билан қопланган, кембрийнинг иккичи ярмида 
эса материкнинг марказий қисми жуда паст бўлиб, ҳар иккала 
ботиқлик саѐз денгиз орқали туташган ва унда қумтошлар, гилли 
сланецлар ва оҳактошлар тўпланган. Европа ва Осиѐда йирик 
денгиз трансгрессияси содир бўлган. Ер юзасининг бу қисми сув 
остида қолиб кетган. Бундан қуруқликнинг учта йирик массиви 
(Болтиқ қалқони, Арабистон яримороли ва Жанубий Ҳиндистон), 
Жанубий Европа ва Жанубий Осиѐдаги бир қатор унча катта 
бўлмаган қуруқликлар истеснодир. Австралия ва Жанубий Аме-
риканинг марказий қисмида унча катта бўлмаган денгиз транс-
грессияси ривожланган. Кембрий анча тинч тектоник вазиятлари 
билан характерланган. Кембрий даврининг охирида қуруқликнинг 
катта қисми кўтарилабошлаган ва қисқа муддатли денгиз регрес-
сияси амалга ошган.
Органик дунѐси
. Бу даврнинг ѐтқизиқларида Ерда ҳаѐт 
ривожланишидан далолат берувчи кўп сонли тошқотган органик 
қолдиқлар сақланиб қолган. Ҳали қуруқлик ўсимликлари ва 
ҳайвонлари учрамасада, саѐз сувли эпиконтинентал денгизларда 


382 
кўп сонли умутқасиз ҳайвонлар ва сувўтлари гуркираб 
ривожланган.
Ўша 
вақтдаги 
энг 
ғаройиб 
ҳайвонлар 
– 
трилобиталар 
(194-расм), 
қирилиб 
кетган 
оддий 
буғуноѐқлилар синфи кем-
брий 
денгизларида 
кенг 
тарқалган. Уларнинг оҳак-
хитинли ғилофлари барча 
материклардаги шу ѐшдаги 
жинсларда топилган. Бундан 
ташқари, 
елкаоѐқлилар 
(брахиоподалар), 
моллюс-
калар 
ва 
бошқа 
умуртқасизларнинг кўплаб 
туркумлари яшаган. Шундай қилиб, кембрий денгизларида 
умуртқасиз организмларнинг барча асосий шакллари (маржонлар, 
мшанкалар ва пелециподалардан ташқари) мавжуд бўлган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish