Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Органик дунѐси.
Венд даврида скелетсиз кўп ҳужайрали ор-
ганизмлар гуркираб ривожланган. Венд биотаси олдинги органик 
дунѐ вакилларидан ҳам, кембрий даври вакилларидан ҳам кескин 
фарқ қилади. Кембрий биотаси кўп сонли ва таксономик томондан 
хилма-хил бўлган минерал скелетсиз кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг 
қўққисдан пайдо бўлганлиги билан характерланади. Фақат 
венднинг охиридагина тубуляр хитиноидли ѐки минерал скелетли 
майда шаклларгина пайдо бўлган. 
Скелетсиз ҳайвонларнинг жуда яхши сақланганлиги ва 
кўплиги ҳали озуқа занжирининг оддий ва қисқа бўлганлигидан 
далолат беради. Чунки венд денгизларининг тубида тўпланган 
чўкиндилар суст биологик қайта ишланган. 
Венд фаунасининг ўзига хос хусусияти бўлиб гигантизм сана-
лади. Диаметри 0,5 м дан ортиқ бўлган медузоидлар, ўлчами 1 м га 
борувчи дикинсонийларнинг тамғалари кўплаб учрайди. Венд 
ҳайвонларининг 
гигантизми 
уларнинг 
эволюциясидаги 
филогенетик тупик ҳақида далолат беради деб тахмин қилинади. 


376 
Айнан шунинг учун кўп ҳолларда кембрий организмлари орасида 
венд ҳайвонларининг бевосита авлодларини кўрсатиб бўлмайди. 
Вендда гигант ҳайвонлар қаторида майда скелетсиз шакллар ҳам 
яшаган. Эҳтимол, уларнинг авлодлари кембрийнинг бошларида 
скелетсиз умуртқасизларнинг гуркираб ривожланишига олиб 
келган. 
Венд фаунаси учун рифейдагига нисбатан анча турли-туман-
лик хос. Аммо турларнинг гуруҳи кўп бўлмаган. Венд фаунаси-
нинг қўққисдан пайдо бўлиши, эҳтимол, ташқи муҳитнинг 
ўзгариши - лапланд глобал музланиши ва ундан кейинги 
иқлимнинг илиб кетиши ҳамда яққол ифодаланган трансгрессия ва 
атмосфера газ таркибининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган. 
Венд ҳайвонларнинг энг характерли шакллари беломор кес-
масида учрайди (193-расм).

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish