Сувда ҳам қуруқликда яшовчилар (Amphibia) синфи
Сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг тузилиши бақа мисолида кўрилади. Бақанинг териси яланғоч бўлиб, унда шох суяк тангачалари бўлмайди. Эпидермисида кўп ҳужайрали шилимшиқ модда ишлаб чиқарувчи безлар кўп бўлади. Шилимшиқ модда терини қуриб қолишидан сақлайди.
Териси муҳим нафас олиш аъзоси ҳамдир. Бақанинг териси бошидан оёғигача гавдага ёпишмаган бўлади, шу жойларда лимфа билан тўлдирилган бўшлиқлар бўлади.
Бақаларнинг териси орқали 51 фоиз кислород олинади ва 86 фоиз карбонат ангидрид гази чиқарилади. Нафас йўллари ташқи бурун тешиклари (хоаналари), ҳиқилдоқ-трахея камераси ва ўпкадир.
Бақаларнинг кўкрак қафаси бўлмаслиги туфайли нафас олиш акти ўзига хос йўл билан ўтади. Бақа аввало, оғиз бўшлиғига ҳаво олади. Бунинг учун оғиз тубини пастга тушириб, бурун тешикларини очади. Кейин у бурун тешикларини клапанлар билан ёпади ва оғиз тубини юқорига кўтаради. Сўнгра ҳаво ҳиқилдоқ тешигидан ўпкага ўтади.
Ташқи тузилиши. Бақа бош, тана, бир жуфт олдинги ва бир жуфт орқа оёқ қисмларидан ташкил топган. Унинг танаси калта ва кёнг бўлиб, каттагина ясси бошига қўшилиб кетади. Бақанинг бўйин қисми деярли бўлмайди (42- расм) (бу думсизлар туркумига мансуб турларнинг шароитга мосланиш белгиларидан бири).
Бақанинг гавдаси безларга бой, териси юмшоқ шилимшиқ модда билан қопланган. Амфибияларнинг халтасимон тери безлари кўп ҳужайрали бўлиши билан балиқларникидан фарқ қилади (амфибиялар личинкасида тери безлари бир ҳужайрали бўлиб, улар шу билан балиқларни эслатади). Бақа териси маълум жойлардагина гавдага ёпишган бўлиб, бу фақат бақаларга хос хусусиятдир. Буни бақа терисини пинтсет билан қисиб ҳар томонга тортиб кўриб, ишонч ҳосил қилиш мумкин. Терининг гавдага ёпишган жойлари ида кёнг лимфа бўшлиқлари бўлиши туфайли тери шундай тузилган. Бақаларда лимфатик халтачаларнинг сони кўп бўлиб, улар (халтачалар) ўзаро чоклар (танага ёпишган қисми) орқали чегараланиб туради.
Бақалар лимфатик системасида қисқарувчи аппарат вазифасини икки жуфт лимфатик юраклар бажаради. Бақанинг чаноқ қисмида жойлашган лимфатик юрак жуфтларининг қисқаришини тирик бақаларда кўздан кечириш мумкин. Бу лимфатик юраклар қисқариши натижасида елка лимфатик халтачасидаги лимфатик суюқликлар қуймич венасига қуйилади. Бу юраклар асосан безчалар
кўринишида бўлиб, уларни бақанинг елка лимфатик халтачасини ёрганда кўриш мумкин.
Гавда бўлимлари
Бақа бошининг икки ён томонида бўртиб чиққан кўзлари (42-расм, 6) ўрнашган, бу кўзларда қуқруқликда яшовчи умуртқалилар учун характерли орган—устки; ва пастки кўз қовоқлари бор. Юқори қовоқлари кўз олмасига бириккан бўлиб,пастки қовоқлари эса эркин ва ҳаракатчан. Бундан ташқари, кўзининг олдинги бурчагида қуқруқликда яшовчи умуртқалиларга хос юпқа юмгич пар-ъ да ёки учинчи қовоқ бор. Бу парда кўзнинг олдинги қисмига сурилиб қисман кўз олмасини қоплаши мумкин (пинтсет билан ушлаб кўринг).
Do'stlaringiz bilan baham: |