Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Органик дунѐси
. Юра даврининг ўсимлик дунѐси умумий 
ҳолда триасникига ўхшаш бўлган. Уларнинг орасида саговникли 
ва игнабаргли дарахтлар устиворликка эга бўлган. Илк бор 
гинкголар – очиқ уруғли кузда барг тўкувчи кенг баргли 
дарахтсимон ўсимликлар (эҳтимол, бу очиқ уруғли ва ѐпиқ уруғли 
ўсимликлар орасидаги боғловчи звено) пайдо бўлган. Бу оиланинг 
ягона тури – икки куракли гинкго – ҳозиргача сақланиб қолган.
Юранинг умуртқасизлар фаунаси триасникига жуда ўхшаш 
бўлган. Аммо маржонлар - рифқурувчилар кўпайган, денгиз 
типратиконлари ва моллюскалар кенг тарқалган. Ҳозирги 
устрицаларга қариндош бўлган кўпчилик иккитавақалилар пайдо 
бўлган. Аммонитлар янада ривожланган.
Умуртқалилар асосан судралиб юрувчилардан таркиб топган, 
чунки стегоцефаллар триаснинг охирида қирилиб кетган. 
Динозаврлар ўзининг ривожланишидаги кульминацияга етган. 
Моррисон формацисининг гилли сланецларида тошқотган 
динозаврларнинг 69 тури топилган. Апатозаврлар ва диплодоклар 
каби ўтхўр турлари тўрт оѐқда ҳаракатланабошлаган; кўпчилиги 
узун бўйин ва думга эга бўлган. Бу ҳайвонлар баҳайбат ўлчамга 
(узунлиги 27 м гача) эга бўлган, оғирлиги 40 тоннагача етган. 
Кичик жуссали баъзи ўтхўр динозаврлар, масалан, стегозаврларда 
пластина ва зирапчалардан таркиб топган ҳимоя ғилофлари 
ривожланган. Судралиб юрувчиларнинг бошқа гуруҳлари ҳам 
турли-туман бўлган. Юра денгизларида плезиозаврлар ва 
ихтиозаврлар яшаган.
Юра даврида қушларнинг пайдо бўлиши – ҳайвонат 
дунѐсининг ривожланишидаги муҳим босқич бўлди. Бавариянинг 
машҳур Золенхофен лагуна оҳактошларида даслабки иккита 
қушнинг танаси ва қанотларининг тамғаси топилган. Аммо бу 
примитив қушлар ҳали судралиб юрувчиларга ўхшаш, тишлари 
конус шаклида ўткир ва думлари узун бўлган.
Фойдали қазилмалари. 
Йирик ҳудудларда
 
илиқ ва нам 
иқлимнинг устиворлиги кўмир тўпланишига олиб келган. Кўмир 
ҳосил бўлиш ҳажми бўйича юра даври кечки палеозой ва кечки 
бўр-палеоген босқичларидан кейин учунчи ўринни эгаллайди. Юра 
ѐтқизиқларида бутун дунѐ кўмир заҳирасининг 16% га яқини 


404 
жамланган. МДҲ мамлакатлари ҳудудида қўнғир кўмир Кан-Ача, 
Убоган ва Иркутск ҳавзаларида, Ўрта Осийда (Ангрен, Тошкўмир, 
Қизилқия, Шўроб), Қарағанда ва Кузбассда устки горизонтларда, 
тошкўмир эса Кавказорти (Ткварчел ва и Ткибул конлари) ва 
Жанубий Ёқутистон ҳавзаларида ривожланган. Хитой ва 
Австралиянинг кўмир ҳавзалари ҳам катта аҳамиятга эга.
Ер шарининг кўпчилик вилоятларида юра ѐтқизиқларида нефт 
ва газ тўпланган. Айнан шу ѐшдаги дунѐдаги энг йирик нефт 
конлари Саудия Арабистони (Гхавар ва Мезелиж) ҳамда 
Кавказолди, Ўрта Осиѐ, Манғишлоқ, шимолий Каспийбўйи, 
Ғарбий Сибир ва Шимолий денгиз нефт конлари, Баренц 
денгизидаги газ ва газоконденсат конлари ҳисобланади. 
Интрузив жинслар билан боғлиқ конлар Ўрта ер денгизи ва 
Тинч океани ҳаракатчан қамбарларида ривожланган. Кечки юра 
эпохасидаги энг характерли маъданлар бўлиб қалай, молибден, 
вольфрам, олтин, кумуш ва полиметалл конлари ҳисобланади. Бу 
маъданларнинг ҳосил бўлиши Байкалорти, Верхоян-Чукотка 
вилоятларида, Малакка яриморолида, Индонезия ва Кордильера 
тоғларида нордон интрузияларнинг ѐриб кириши билан боғлиқ. 
Кавказдаги энг йирик Садон полиметалл кони юра ѐшига эга. Юра 
вулканизи билан Альп, Болқон, Калифорниядаги марганец ва 
Кавказортидаги (Кафан) мис кони боғлиқ. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish