Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Палеогеографияси
. Ётқизиқлари кесмасининг асосида қизил 
қумтошлар, ўртасида – оҳактошлар ва устида қизил қумтошлар ва 
гилли сланецлар ривожланган. Бутун триас давомида Европа ва 
Осиѐнинг анча ҳудудларини кўллар ва саѐз денгизлар эгаллаган. 
Эпиконтинентал денгиз Ғарбий Европани қоплаб олган. Бу денгиз 
ҳавзасида юқорида қайд этилган стратитипик чўкиндилар 


399 
тўпланган. Ётқизиқларнинг остки ва устки қисмидаги қумтошлар 
қисман континентал шароитларда тўпланган. Бошқа бир денгиз 
ҳавзаси шимолий Россия ҳудудига кириб борган Ўрол ботиқлиги 
бўйлаб жанубга тарқалган. Улкан Тетис денгизи тахминан кечки 
карбон ва пермдаги майдонларни эгаллаган. Унда катта 
қалинликдаги доломитли оҳактошлар тўпланган. Шимолий Ита-
лиядаги доломитли Альп тоғлари шу жинслардан иборат. Марка-
зий Африканинг жанубида триас ѐтқизиқлари қуруқликда ҳосил 
бўлган жинслардан иборат. Бу ѐтқизиқлар таркибида судралиб 
юрувчи ҳайвон қолдиқлари жуда кўп учрайди. Триаснинг охирида 
Колумбия, Венесуэла ва Аргентина ҳудудларида континентал 
генезисдаги алевритлар ва қумлар ҳосил бўлган. Бу ѐтқизиқларда 
топилган судралиб юрувчиларнинг қолдиқлари Жанубий Африка-
даги кару сериясидаги фаунага жуда ўхшаш.
Шимолий Америкада триас жинслари Европа ва Осиѐдагига 
нисбатан кам ривожланган. Аппалачи тоғларининг нураш 
маҳсулотлари – қизил рангли континентал қумлар ва гиллар – бу 
тоғлардан шарқда жойлаган чўкаѐтган ботиқликларда тўпланган. 
Лава горизонтлари ва қатламли интрузиялар билан алмашиб 
ѐтувчи бу жинсларда ер ѐриқлари ривожланган ва шарққа қараб 
ѐтади. Шимолий Американинг саѐз денгизлар эгаллаган баъзи 
ғарбий районларида оҳактошлар ва гилли сланецлар тўпланган. 
Триаснинг континентал қумлари ва гилли сланецлари Катта 
каньон (Аризона штати) бортларида очилиб ѐтади.
Илиқ, ҳатто иссиқ иқлим сақланиб қолади. Органик дунѐси 
давр бошларида палеозойникига ўхшаш бўлган, аммо у сезиларли 
даражада 
ўзгарабошлаган. 
Денгизларда 
аммоноидеялар, 
қуруқликда эса рептилиялар гуркираб ривожланади. 
Триас даври орогенезнинг кучли импульси - Тетис ва унга 
ѐндош ҳудудларда палеогеографик ва палеотектоник вазиятларнинг 
сезиларли ўзгаришига олиб келган ва кучли платобазальт магма-
тизми билан характерланган 
ҳиндистон 
тоғ бурмаланиши билан 
якунланади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish