Фойдали қазилмалари.
Триас даврида унча кўп бўлмаган
маъданли фойдали қазилма конлари ҳосил бўлган. Бу ўша даврдаги
суст интрузив фаолият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қуруқ иқлим
шароитларининг
устиворлиги
кўмир
конларининг
кенг
тарқалишига имкон бермаган.
200-расм. Аммонит чиғаноғи.
401
Табиий газларнинг йирик конлари Алжир Саҳрои Қабирда,
Канаданинг арктика қисмида, нефт конлари - Тиман-Печора
вилоятида, Вилюй дарѐси ҳавзасида, Австралия ва Аляскада
маълум.
Триас даврида ош тузи ва калий тузининг йирик конлари
ҳосил бўлсада, уларнинг иқтисодий аҳамияти пермникидан
пастроқдир. Эрта триас нураш қобиқлари билан Ўрол жанубида ва
Ўрта Сибирнинг шимолидаги минерал бўѐқларнинг конлари
боғлиқ. Шимолий Қозоғистонда каолин гил конлари ривожланган.
Континентал ѐтқизиқлардаги чўкинди уран конлари катта
аҳамиятга эга. Уларнинг орасида энг йириги АҚШ даги Колорадо
кони ҳисобланади. Мис, никел, кобальт, темир маъданлари ва
графит конлари асосан Ўрта Сибирдаги трапп вулканизми билан
боғлиқ. Триас ѐшидаги олтин, кумуш, қўрғошин, рух, мис, қалай
конлари Австралиянинг шарқий соҳилларида кузатилади.
23.2. Юра даври
Юра даври
ўз номини оҳактошлар, гилли сланецлар ва
қумтошлардан таркиб топган Юра тоғлари (Шимолий-Ғарбий
Швейцария ва Франция) номидан олган.
Юра даври 203 млн йил олдин бошланган ва 144 (133) млн йил
олдин якунлаган, давомийлиги 30 (40) млн йил. Юра даври номи
немис табиатшуноси А. фон Гумбольдт (1822) томонидан фанга
киритилган.
Геодинамикаси.
Юра даври охирги Пангей-П, хусусан
Гондвананинг парчаланиши, Атлантика ва Ҳинд океанларининг
ҳосил бўлишига тўғри келган. Ўрта юранинг охирида Тетис
океанининг Марказий Атлантика ва Мексика-Кариб қамбаридаги
давоми Лавросиѐни Гондванадан тўлиқ ажратган. Юра даврининг
бошланиши ва охири эрта ва кечки ламирий номини олган йирик
орогенез эпохаларининг ривожланиши билан характерланган.
Уларнинг биринчи - кучлиси Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиѐда,
иккинчиси эса ҳаракатчан қамбарларнинг Тинч океани ҳалқасида
ривожланган.
Юра даврида фаол бурмаланиш якунланган бўлиб, унинг
натижасида АҚШнинг ғарбида Сьерра-Невада тоғлари пайдо
бўлган. Бу тоғлар шимолда ғарбий Канадагача чўзилган.
402
Натижада бу бурмали қамбарнинг жанубий қисми янада
кўтарилиб, ҳозирги тоғларнинг тузилишини белгилаган. Бошқа
материкларда юра орогенези кучсиз кечган.
Do'stlaringiz bilan baham: |