Фойдали қазилмалари.
Бўр даврининг
континентал
ѐтқизиқлари билан дунѐ кўмир заҳирасининг 20% дан кўпроғи
боғлиқ. Уларнинг орасида энг йириклари бўлиб Лена, Зирян
кўмир ҳавзалари ва Шимолий Американинг ғарбидаги кўмир
ҳавзалари саналади. Бокситларнинг анча йирик конлари бўр
даврида ҳосил бўлган. Тўрғай ботиқлиги, Енисей кряжи, Жанубий
Ўрол, Украина қалқони ва Ўрта ер денгизи қамбарида
(Франциянинг жануби, Греция, Испания, Туркия, Эрон) мавжуд.
Бўр даврининг иккинчи ярмида Африка ва Австралияда лате-
рит қопламалари шаклланган.
Фосфорит конлари Шарқий Европа платформаси ҳудудида
маълум. Заҳиралари бўйича дунѐда энг йирик фосфоритли қамбар
Африканинг шимолида Мароккашдан Сириягача чўзилган. Турк-
манистон ва Шимолий Америкадаги лагуна ѐтқизиқлари билан туз
конлари боғлиқ. Ёзув бўрининг йирик заҳиралари Шимолий Аме-
рика ва Шарқий Европа платформалари ҳудудларида тўпланган.
Ғарбий Сибир, Марказий Осиѐнинг ғарби, Ливия, Кувейт,
Нигерия, Габон, Бразилия, Канада ва Мексика кўрфазидаги бўр
ѐтқизиқларида нефт ва газ конлари мавжуд.
Бўр ѐшидаги нордон интрузиялар билан Тинч океани
қамбаридаги полиметал ва олтин конлари боғлиқ. Қалай,
қўрғошин ва олтин конлари Россиянинг шимолий-шарқида ва
Шимолий Американинг ғарбида маълум. Қалайли қамбар
Малайзия, Таиланд ва Индонезия ҳудудларидан ўтган. Қалай,
вольфрам, сурьма ва симобнинг йирик конлари Хитойнинг
жанубий-шарқида ва Жанубий Кореяда маълум. Жанубий Африка
ва Ҳиндистондаги бўр ѐшидаги кимберлит трубкаларида олмос
конлари тўпланган.
Таянч тушунча ва иборалар
Триас, юра, бўр, эртакеммирий, аммонитлар, иккитавақалилар, диназавр,
ихтиозавр, гинкго, плезиозавр, кечки киммерий, австрия тектогенези,
ларамий, ороген фаза, латерит,
Назорат саволлари
Мезозой эрасида қандай даврлар ажратилади?
Триас номи нимадан келиб чиққан?
Эртакеммирий орогенези қачон содир бўлган?
409
Динозаврлар қачон пайдо бўлган?
Триас ѐтқизиқлари билан қандай муҳим фойдали қазилма конлари
боғлиқ?
Юра даври қачон бошланган ва қандай табақаланади?
Гондвана континенти қачон пайдо бўлган ва парчаланиб кетган?
Юра даврининг ўсимлик дунѐсига тавсиф беринг.
Судралиб юрувчилар қачон пайдо бўлган?
Ўрта Осиѐдаги юра даврининг кўмир конларига тавсиф беринг.
Кечки киммерий, австрия ва ларамий орген фазалари қачон содир
бўлган?
Бўр даврида нима учун кўпчилик организмлар қирилиб кетган?
Бўр даврида иқлим қанақа бўлган?
Бўр даврида қандай фойдали қазилма конлари шакллкнган?
410
Do'stlaringiz bilan baham: |