Фойдали қазилмалари.
Тўртламчи давр ѐтқизиқлари билан
боғлиқ бўлган фойдали қазилмаларни бир неча генетик гуруҳларга
бўлиш мумкин. Бу турли сочилмалар, чўкинди йўл билан ҳосил
бўлган маъданлар, номаъдан ва ѐнувчи фойдали қазилмалар ва
ерости сувларидир. Сочилма конлар орасида олтин, платина, касси-
терит, олмос, ильменит, циркон, рутил муҳим аҳамиятга эга.
Кўлларда ва кўл-ботқоқликларда ҳосил бўлган темир
маъданлари, денгиз соҳилларидаги фосфорит конкрециялари ва
Дунѐ океанининг чуқур қисмларида кенг тарқалган темир-
маргенецли ва мис-ванадийли конкрециялар алоҳида аҳамиятга эга.
Экватор ва нам-тропик вилоятларда нураш қобиқларининг
шаклланиши давом этмоқда. Уларнинг орасида латерит
қопламаларининг аҳамияти катта. Экваториал, тропик ва субтропик
иқлим қамбарларида металли нураш қобиқлари шаклланади.
Уларда кобальт, никел, мис, марганец ҳамда турли иссиқбардош
гиллар тўпланади.
Номаъдан фойдали қазилмалардан турли қурилиш материал-
лари, шиша ва формовка қумлари, бентонит ва диатомит гиллари,
олтингугурт, ош ва калий тузлари, боратлар ва торфни кўрсатиш
мумкин.
Таянч тушунча ва иборалар
Палеоген, неоген, палеоцен, эоцен, олигоцен, миоцен, плиоцен, плейстоцен,
голоцен, белемнит, рудист, рептилия, антропода, фораминифера, риф
массивлари, наннопланктон, палеолит, мезолит, неолит.
Назорат саволлари
Палеоген даври қандай табақаланади?
Палеоген даврида қандай ҳайвонлар қирилиб кетган?
Ёпиқ уруғли ўсимликлар қачондан бошлаб ривожланган?
Палеоген даври билан қандай фойдали қазилма конлари боғлиқ?
Ҳақиқий маймунлар – антроподалар қачон пайдо бўлган?
Неогенда қандай орогенез босқичи ривожланган?
Неогенда қандай фойдали қазилмалар муҳим аҳамиятга эга?
Қадимий даврлардан тўртламчи давр қайси хусусиятлари билан фарқ
қилади?
423
Тўртламчи давр ѐтқизиқларини табақалаш ва таққослашда қандай
усуллардан фойдаланилади?
Ҳозирги одамларнинг аждодлари кимлар бўлган?
Плейстоценнинг охирида қандай ҳайвонлари қирилиб кетган?
424
ХУЛОСА
«Умумий геология» фани биринчи курс талабаларига
ўқилади. У талабаларга фундаментал билим беради ва уларнинг
тафаккурини ўстиради, фалсафий дунѐқарашларини кенгайти-
ради. Шу боисдан ҳам мазкур курс талабаларнинг чуқур билимга
эга бўлишида, малака ва кўникма ҳосил қилишида алоҳида ўринни
эгаллайди.
Геология фани Ер ва ер пўстининг пайдо бўлиши, тузилиши,
моддий таркиби, моддаларнинг физик ва кимѐвий хусусиятлари,
Ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўлаѐтган жараѐнларни
кейинги йилларда тўпланган янги маълумотлар асосида ѐритади.
Ернинг ички энергияси таъсирида кечадиган жараѐнларга
тоғ бурмаланишлари, магматизм, вулканизм, зилзила ва метамор-
физм ҳодисалари тегишли. Экзоген жараѐнларни ҳаракатга кел-
тирувчи манба - Қуѐш энергиясидир. Бу гуруҳга нураш, гравита-
цион ҳодисалар, шамол, муз, сув оқимларининг геологик ишлари
мансуб. Экзоген кучлар барбод этувчи вазифасини ўтайди.
Қазилма бойликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши муайян
қонуниятга бўйсинади. Жумладан маъданли қазилма бойлик-
лар асосан магматизм ва метаморфизм жараѐнлари билан
боғлиқ. Номаъдан конлар: нефт, газ, тошкўмир, туз, оҳактош,
олтнгугурт, гил каби кўплаб қазилмалар чўкинди жинсларнинг
қатламланиш жараѐнлари билан боғлиқ.
Ер тараққиѐтида одамнинг пайдо бўлиши жуда муҳим
ҳодисадир. Шунинг учун ҳам Ер тараққиѐтининг охирги бўлагини
антропоген босқич деб аташади. Бу босқичнинг асосий хусу-
сиятларига одамнинг пайдо бўлиши, муз босиш ҳодисаларии ки-
ради. Унда ҳозирги иқлим қамбарлари, табиат зоналари, орга-
низмлар (ҳайвонот ва ўсимлик дунѐси) шаклланган.
«Умумий геология» фани тез ривожланиб бораѐтган саноатни
минерал хом ашѐлар билан таъминлашдан ташқари ижтимоий,
маънавий - тарбиявий ва конструктив вазифаларини ечишда ҳам
муҳим ҳисобланади.
425
Do'stlaringiz bilan baham: |