Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Палеогеографияси.
Тўртламчи давр давомида Ерда 
сезиларли 
палеогеографик 
ўзгаришлар содир бўлган, бир 
неча муз босиш эпохалари ва 
эпизодлари кузатилган бўлиб, 
улардан ҳар бири Шимолий 
яримшарнинг юқори ва ўрта 
кенгликларида музликларнинг 
кенг 
ривожланишига 
олиб 
келган. Бу жараѐнлар қуруқлик 
ва денгиз организмларининг 
биогеографик 
ва 
экологик 
ривожланишида 
кескин 
ўзгаришларни белгилаган. Дунѐ океани сатҳининг пасайиши ва 
музик эрозияси терриген материалларни океан ҳавзаларининг 
чуқур қисмига фаол ташиб кетилишига имкон яратди. Океан 
биомаҳсулдорлигининг кескин ўзгариши кузатилган.
Неоген даврининг охирида содир бўлган орогенез 
материкларнинг сезиларли даражада кўтарилишига ва денгиз 
регрессиясига олиб келган. Тўртламчи даврда иқлимнинг анча 
совуши ва Антарктида, Гренландия, Европа ва Шимолий 
Америкада 
қоплама 
музликларнинг 
кенг 
ривожланиши 
кузатилади. Европада музланишнинг маркази Болтиқ қалқони 
бўлган, ундан муз қопламаси Жанубий Англия, Ўрта Германия ва 
Шарқий Европанинг марказий районларига тарқалган. Сибирда 
қоплама музликларнинг миқѐси кичик бўлган ва асосан тоғолди 
203-расм. Атлантика океанининг 
кенгайган ҳолати. 


418 
районлари билан чегараланган. Шимолий Америкада муз 
қопламаси Канаданинг катта қисми, АҚШнинг жанубий 
Иллинойсгача бўлган шимолий районларини қамраб олган ўлкан 
ҳудудларни эгаллаган. Жанубий яримшарда тўртламчи муз 
қопламаси нафақат Антарктида учун, балки Патагония учун ҳам 
характерли. Бундан ташқари, барча материкларда тоғ музликлари 
кенг тарқалган.
Плейстоценда муз босишнинг асосан тўртта фаоллашиш 
босқичлари ажратилади. Муз босиш босқичлари оралиғида табиий 
шароитлар ҳозиргидек ѐки ундан илиқроқ бўлган. Кейинги муз 
қопламаси Европа ва Шимолий Америка ҳудудларида 18–20 минг 
йил олдин ўзининг максимумига етган ва голоценнинг бошларида 
батомом эриб кетган.
Болтиқ ва Канада қалқонларидаги музланиш марказларини 
деярли 4 км қалинликдаги муз қопланган. Юқори ва ўрта 
кенгликларни қоплаб олган улкан муз гумбази денгиз ва 
океанлардаги йирик ҳажмдаги сувни ўзида жамлаган, Бу ҳол Дунѐ 
океани сатҳининг кескин пасайиб кетишига олиб келган. Энг кучли 
регрессиялар максимал музланиш вақтига тўғри келган. Денгиз 
шельфининг кенг майдонлари қуриган ва Шимолий Муз 
океанининг ороллари материкга қўшилиб кетган. Шимолий, 
Баренцев ва қисман Кар денгизларининг муз билан қопланган 
жойларида қуруқлик ҳосил бўлган. Британия материкка қўшилиб 
кетган. Берингия қуруқлиги пайдо бўлиши туфайли ҳайвонлар бир 
материкдан иккинчисига кўчиб ўтиш имконияти туғилган. Сахалин 
ҳам материкга қўшилиб кетган. Бошқа ҳудудларда ҳам шундай 
ўзгаришлар содир бўлган. Ўрта ер денгизида ороллар майдони 
кенгайган. Қора денгизнинг ўлчамлари кескин камайган ва ѐпиқ 
ҳавза бўлиб қолган. Азов денгизи йўқолган, Босфор ва Дарданелла 
бўғозлари Кичик Осиѐ ва Болқон орасида қуруқ кўприкка айланган. 
Бундан 18 минг йил илгари кейинги муз босишидан сўнг 
ҳарорат 
кўтарилабошлаган. 
Музликлардан 
озод 
бўлган 
ботиқликлар сув билан тўлабошлаган. Болтиқ денгизи шаклланган. 
Унинг соҳилларида кўплаб ўрмонлар вужудга келган. 
Осиѐ ҳудудини Европадагига нисбатан камроқ муз босган. 
Бунга сабаб, Сибирда ҳарорат Европадагига нисбатан анча паст 
бўлсада, муз қопламаларининг ҳосил бўлиши учун намлик 
етишмаган. Музликлар Осиѐ ҳудудининг атмосфера ѐғин-


419 
сочинлари билан етарли даражада таъминланадиган Ленанинг қуйи 
оқимидан Ўролгача тарқалган. Ғарбда Сибир музликлари Европа 
музликлари 
билан 
туташиб 
кетган. 
Ғарбий 
Сибир 
пасттекислигининг шимолий ва марказий қисмини қоплаб олган 
музликлар Шарқий Сибирникидан анча кам қалинликка эга бўлган. 
Тўртламчи даврда иқлимнинг совуқ бўлишига қарамасдан 
денгиз биотида яққол инқироз кузатилмаган. Муҳит шароитлари 
фақат планктон биотига озроқ таъсир кўрсатган, халос.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish