Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Фойдали қазилмалари. 
Палеогенда бокситларнинг латеритли 
ва латерит-чўкинди генезисли улкан конлари платформаларда ҳам, 
ҳаракатчан қамбарларда ҳам шаклланган. Олигоцен эпохасида 
марганецнинг йирик конлари пайдо бўлган. Уларнинг орасида 
Қораденгизбўйи (Никопол), Кавказорти (Чиатура) ва Ғарбий 
Африка (Моанда) конлари алоҳида аҳамиятга эга. Шимолий 
Америка, Ғарбий Сибири жануби ва Шимолий Қозоғистондаги 
баъзи оолитли темир маъданлари ҳам палеоген ѐшига эга. 
Улкан нефт конлари Эрон, Ироқ, Марказий Осиѐ (Фарғона, 
Афғон-Тожикистон ботиқлиги) ва Венесуэладаги палеоген 
ѐтқизиқлари билан боғлиқ. 
Мароккаш, Алжир ва Тунисдаги фосфорит конлари ҳам 
палеогенда ҳосил бўлган. Шу ѐшдаги соф олтингугурт конлари 
Эронда, Мексика кўрфазининг соҳилларида, Боливия, Аргентина, 
Чили ва Карпатортида кенг тарқалган. 
 
24.2. Неоген даври 
 
Неоген даври бундан 23,5 млн йил олдин бошланган ва 1,8 
млн йил илгари якунланган. Мустақил геохронологик табақа 
сифатида австриялик геолог М. Гернес (1853) томонидан 
ажратилган, аммо ўтган асрнинг 60-инчи йилларига қадар учламчи 
давр таркибига киритилган.
Геохронологик табақалари. 
Неоген иккита эпохадан: миоцен 
ва плиоцендан таркиб топган.
 
«Миоцен» (лотинча «миос» - кичик 
ва «ценос» - янги) номи Ч.Лайел (1841) томонидан учламчи 
даврнинг кечки табақалари учун киритилган. Плиоцен («плиоцен» - 
янгироқ) деб Ч.Лайел биринчи бор 1841 йили учламчи даврни 


413 
якунловчи ѐтқизиқларни шундай номлаган. Ҳозиргача неоген учун 
умум қабул қилинган асрлар йўқ.
Геодинамикаси. 
Миоцен эпохаси давомида эоцен охирида - 
олигоцендаги тенденция ривожланишини давом эттиради ва 
кучаяди. Атлантик ва Ҳинд океанлари ва Шимолий Муз 
океанининг Евросиѐ ботиқлиги кенгаяди ва чуқурлашади. 
Арабистон-Ҳинд тизмаси спрединг ўқи Оуэн ер ѐриғини Аден 
кўрфазига қараб қирқиб ўтади ва унинг очилишига сабабчи бўлади. 
Қизил денгизда рифтогенез бошланади, аммо у ҳали океан 
пўстининг янгидан ҳосил бўлишигача етиб бормайди. Шарқий 
Африка рифт тизими ўсади ва унинг ҳар иккала асосий тармоқлари 
- Ғарбий ва Шарқий рифтлар кўринабошлайди.
Континентларнинг орогенлардан четдаги кенг ҳудудлари аста-
секин миоценда кўтарилабошлайди. 
Океанларда бу пайтда ўрта океан тизмаларининг ўқ зоналари 
шаклланган, абиссал котловиналар ва чуқур новлар чуқурлашган. 
Бунда Атлантика ва Ҳинд океанлари, Шимолий Муз океани Евро-
сиѐ котловинаси секин кенгайган, Шарқий ва Жанубий Тинч 
океани тепаликларининг тез кенгайишига қарамасдан Тинч океани-
нинг акваторияси қисқарган. Шарқий Тинч океани тепалиги 
спрединг ўқига жанубдан Шимолий Америка континентига 
туташиб, Калифорния кўрфази рифтини ҳосил қилган. Унинг 
шимолий ва шимолий-шарқий давомида Кордильера континентал 
рифтлари ривожланган.
Неоген даври давомида амалда Ернинг ҳозирги структуравий 
кўриниши шаклланган. Бу Арабистон литосфера плитасининг 
(микроплитасининг) Африкадан миоценда Аден кўрфазининг, 
плиоценда Қизил денгизнинг очилиши туфайли ажралиши ва унинг 
ғарбий четлари бўйлаб Левантий (Ғарбий Арабистон) силжимаси-
нинг ҳосил бўлишида ўз аксини топган. Альп-Ҳимолай, Марказий 
Осиѐ ва Кордильера қамбарларидаги тоғлар миоценнинг охири - 
плиоценнинг бошларида ўз ривожланишининг кечки ороген 
босқичига ўтади.
Неоген давридаги континентал вазиятлар иқлим шароитла-
рида акс этган. Ҳараротнинг тўхтовсиз пасайиши давомида 
иқлимнинг континенталлиги кучайган ва ҳароратнинг мавсумий 
ўзгаришида контрастлик сезилабошлаган. 


414 
Иқлимнинг совиши ҳам жадаллашади. Антарктика музлиги 
қоплама музликка айланади, плиоценда Шимолий Муз океани муз 
билан қопланабошлайди, Исландия ва Анднинг жанубидаги тоғ 
тизмаларида музлоқлар пайдо бўлади. Ҳимолайнинг ўсиши 
Жанубий Осиѐда муссон ѐмғирлари учун экран вазифасини ўтайди. 
Натижада ундан шимолдаги Марказий Осиѐнинг кенг ҳудудларда 
иқлим қуруқлашади ва бепоѐн саҳролар вужудга келади.
Миоценда тропик қамбарларда латерит қопламалари, 
латеритли ва ферриаллитли нураш қобиқлари, юқори магнезиал 
карбонатлар ривожланган бўлиб, уларнинг орасида оолитли ва 
органоген оҳактошлар, эвапоритлар, денгиз ва қуруқлик 
фаунасининг жуда иссиқсевувчи мажмуалари етакчи аҳамиятга эга 
бўлишган. Маржонлар, маржон полиплари, қалин чиғаноқли 
қориноѐқли ва иккитавақали моллюскалар, йирик сутэмизувчилар 
кенг тарқалган. 
Ўзгарувчан-намли иқлимли вилоятларда эвапоритлардан 
ташқари паралитик кўмирли қатламалар, каолинитли нураш 
пўстлари ва ҳозирги саванналарникига ўхшаш ўсимликлар маълум.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish