Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Тўртламчи (антропоген) даври



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

24.3. Тўртламчи (антропоген) даври 
 
Энг кейинги, ҳозир давом этиѐтган тўртламчи давр бельгия 
геологи Ж.Денуайе томонидан 1829 йилда ажратилган. Россида бу 


416 
термин ўрнига «антропоген даври» деган иборадан фойдаланилади. 
Бу ном А. П. Павлов (1922) томонидан таклиф этилган бўлиб, 
вақтнинг бу оралиғи одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини 
таъкидлаш мақсадида фанга киритилган.
Қадимий даврлардан тўртламчи давр бир қанча хусусиятлари 
билан фарқ қилади:
- қадимий табақаларга нисбатан бу давр давомийлигининг 
ҳали якунланмаганлиги сабабли жуда қисқалиги - 1,68 млн йил; 
- тўртламчи давр ѐтқизиқларида одам ва унинг фаолияти 
қолдиқларининг мавжудлиги; 
- иқлимнинг кескин ва кўп марта ўзгариши. Бу хусусиятлар 
умумий ҳолда табиий шароитларнинг, хусусий ҳолда денудация ва 
чўкинди тўпланиш хусусиятларининг ўзгаришига олиб келган. 
Иқлимнинг совиб кетиши қутбий ва қутболди қамбарларида даврий 
равишда қоплама музликларнинг, мўътадил қамбарларда тоғ 
музлигининг 
ва 
паст 
кенгликларда 
намгарчиликнинг 
ривожланишига олиб келган. Иқлим исиб кетган эпохаларда муз 
билан қопланган майдонлар қисқарган, пастки кенгликларда 
қурғоқчилик кучайган; 
- тўртламчи давр давомида шаклланган чўкинди қопламаси 
бутун ер юзасида: қуруқликда ҳам, денгиз ва океанлар тубида ҳам 
тарқалган; 
- тўртламчи ѐшидаги чўкинди ѐтқизиқлар учун кесмаларининг 
мураккаб тузилганлиги, фацияларининг хилма-хиллиги ва 
литологик таркибининг тез ўзгарувчанлиги, шаклланишининг 
нисбатан қисқа вақтлилиги, чўкинди тўпланиш тезлиги 
юқорилигида ѐтқизиқлар қалинлигининг пастлиги. 
Геохронологик табақалари. 
Узоқ вақт давомида тўртламчи 
даврни иккита эпохага: плейстоцен ва голоценга бўлишган. 
«Плейстоцен» (юнонча «плейстон» - энг янги) атамаси Ч.Лайел 
(1839) томонидан учламчи даврнинг тўртламчи эпохаси учун 
таклиф этилган. Кейинчалик бу ном тўртламчи даврнинг синоними 
бўлиб қолди. Голоцен (юнонча «голѐс» - ҳаммаси ва «кэнос» - янги) 
Э.Ог томонидан тўртламчи даврнинг кечки эпохаси сифатида 
ажратилган.
Ҳозирги вақтда «звено» атамасидан фойдаланилади. Эрта, 
ўрта ва кечки звенолар биргаликда плейстоцен деб, давомийлиги 10 
минг йилни ташкил этувчи кейинги вақт оралиғи голоцен деб 


417 
аталади. Ҳозирги вақтда иқлим-стратиграфик усул билан бир 
қаторда кесмаларни табақалаш ва таққослаш учун палеонтологик, 
литологик ва геохронологик, хусусан радиоуглерод, усулларидан 
фойдаланилади. Кейинги вақтларда палеомагнит усули кенг 
қўлланилмоқда. 
Геодинамикаси.
Миоценнинг 
охирларида фаоллашган 
Ернинг ҳаракатчан қамбарларида тоғларнинг ўсиши тўртламчи 
даврда ўзининг кульминациясига етган ва баланд тоғли рельеф 
вужудга келган. Бу ўз навбатида тоғ музликларининг 
ривожланишига имкон яратган. Атлантика океани кенгайиб, 
ҳозирги кўринишга эга бўлган (203-расм)

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish