Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Органик дунѐси
. Албатта, тўртламчи даврнинг асосий 
ҳодисаси бўлиб замонавий одамнинг (Homo sapiens) пайдо 
бўлишига олиб келган гоминидларнинг тез ривожланиши 
ҳисобланади. 
Тўртламчи даврнинг ҳайвонот ва наботот олами ҳозиргига 
яқин бўлган. Ҳайвонлар ва ўсимликлар таркиби ва тарқалишидаги 
ўзгаришлар совиқ ва иссиқ иқлимнинг алмашинуви туфайли табиий 
муҳитнинг ўзгариши билан боғлиқ. Муз босган вақтларда совуқни 
севувчи организмлар экватор томон силжиган. Музлик зоналардан 
ташқарида жанубий фауна ва флора вакиллари қутббўйи 
кенгликларида яшайдиган шакллар билан биргаликда тарқалган. 
Музбосиш оралиғи даврларида миграция тескари йўналишда содир 
бўлган. Бу вақтда тропик, субтропик, мўътадил иқлим фауна ва 
флорасининг тарқалиш вилоятлари кучли кенгайган, вақтнинг энг 
иссиқ оралиқларида тундра ҳамжамияти вакиллари йўқолиб кетган. 
Ҳайвонот дунѐсида сезиларли ўзгаришлар Шимолий 
яримшарда тарқалган сутэмизувчилар, айниқса хартумлилар ва 
туѐқлилар таркибида кечган. Плейстоцен давомида совуш ва 
исишнинг кўп қарра алмашиниши туфайли кўплаб иссиқсевар 
ҳайвонлар қирилиб кетган ва ҳаѐтнинг бундай ноқулай 
шароитларига мослашган шакллари пайдо бўлган. 
Плейстоценнинг охири - голоценнинг бошларида ноқулай 
совуқ иқлим шароитларига яхши мослашган мамонтлар, жунли 
носороглар ва йирик шохли буғилар қирилиб кетган. Шимолий 
Америкада йирик сутэмизувчилар қирилиб кетган. 
Тўртламчи даврга келиб неогеннинг кўпчилик ҳайвонлари 
қирилиб кетган ва анча совуқ шароитларга мослашган янгилари 
пайдо бўлган. Плейстоценда шимолий районларда тарқалган ма-
монт ва носорогларни алоҳида қайд қилиб ўтиш керак. Шимолий 
яримшарнинг жанубий районларида мастодонталар, ҳанжартишли 


420 
қоплонлар ва бошқалар учраган. Муз қопламалари эригандан сўнг 
плейстоцен фаунасининг вакиллари қирилиб кетган ва уларнинг 
ўрнини ҳозирги ҳайвонлар эгаллаган. Дастлабки одамлар, хусусан 
неандертальцлар, эҳтимол, кейинги музоралиғи вақтида яшаган, 
аммо ҳозирги одам – ақлли одам 
(Homo sapiens)
– плейстоценнинг 
кейинги муз босиш эпохасида пайдо бўлган ва голоценда бутун ер 
шарига тарқалган. 
Одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
Тўртламчи даврнинг 
энг муҳим ҳодисаси бўлиб одамнинг тез ривожланиши 
ҳисобланади. Қадимий одамларнинг аждодлари австралопитеклар 
бўлиб (яъни жанубий маймун), улар гоминидлар оиласига киради. 
Улар қоматини ростлаб юриши, қўллари билан оддий меҳнат 
қуролларидан фойдалана олиши мумкин бўлган. Уларнинг 
қолдиқлари фақат Африка континентида учрайди. Дастлаб улар 
Шарқий Африкада бундан 5 млн йил олдин пайдо бўлган. 
Австралопитекларнинг барча маълум бўлган қолдиқлари ушбу 
ҳудудида топилган. Плиоцен давомида бу ерда илиқ ва нам иқлим 
ҳукмронлик қилган. Австралопитеклар аста-секин тик туриб 
юришни ўрганган, 2,6 млн йил илгари 
уддабурон одам 
тош 
қуролни ясашни билган. Бу тош асри деб аталган. Бир миллион 
йил аввал тўғри қоматли инсон
 
оловдан фойдаланишни 
ўзлаштирган, биринчи қулбола қирғичлар (пичоқ, болта) ясаган.
Гоминидлар ривожланишидаги навбатдаги звено бўлиб, 
ар-
хантроплар
саналади. 1,4 - 1,2 млн йил илгари Шарқий Африкадан 
бошқа континентларга ҳам тарқалган. Архантропларнинг кенг 
тарқалган вакиллари бўлиб 
питекантроплар
ҳисобланади. Улар 
эрта палеолитда яшаган. Питекантропларнинг классик қолдиқлари 
Ява оролида топилган. Улар Хитойда, Венгрия ва Германияда ҳам 
учрайди.
Кейинчалик 
синантроплар 
(250 минг йил аввал) яшаган. 
Улардан 
Неандерталлар 
ва бундан 40 - 35 минг йил аввал 
кро-
маньонлар
ажралиб чиққан. 
Неоантроплар - ҳозирги типдаги одамлар бундан 40 - 35 минг 
йил илгари кечган вақтда кечки палеолитда палеоантроплардан 
келиб чиққан. Неоантроплар Евросиѐнинг жанубий ва ўрта 
кенгликларида яшаган. Кейинчалик улар Америка, Австралия 
ҳамда Тинч, Атлантик ва Ҳинд океанларидаги кўплаб оролларга 
тарқалиб кетган. 


421 
Дастлабки неоантроплар ҳозирга одамлардан унча фарқ 
қилмаган. Улар иссиқ ва совуқ шароитларда яшашга тез 
мослашган. Неоантроплар тошни қайта ишлаш техникасида анча 
ютуқларга эришган. Уларда суякдан тайѐрланган буюмлар, 
тасвирий санъат намуналари, хусусан деворга туширилган 
суратлар, статуэткалар, суяк бўйича гравировка, оддий мусиқа 
асбоблари, 
безактошлар 
пайдо 
бўлган. 
Ноқулай 
иқлим 
шароитларида ва даврий равишда совуқлик тушувчи ўлкаларда 
яшовчи 
одамлар 
теридан 
тайѐрланган 
кийимлардан 
фойдаланабошлаган. 
Кейинчалик одамлар жамияти озиқ-овқат топиш турлари 
бўйича ажралишган. Асосан овчилик билан шуғулланган одамлар 
махсус қабилаларга бирлашган. Улар дарахт ва суяклардан турар 
жойлар қуришган ва уларни шох-шабболар ва ҳайвон терилари 
билан қоплашган. Овчилик қабилаларида ҳаѐт тарзи, турмуш ва 
хўжалик элементлари балиқ овловчи ѐки ўсимлик меваларини 
йиғувчи қабилаларникига қараганда ўзгача бўлган. 
10 минг йил олдин палеолит мезолит билан алмашган. Мезо-
литнинг бошланиши плейстоцен билан голоценнинг чегарасига 
тўғри келади. Бу вақтда материк музликларининг фаол чекниши 
бошланган. Иқлимнинг қулайлиги одамлар яшаш ҳудудларининг 
кенгайишига олиб келган. Одамлар қутуббўйи ҳудудларни 
ўзлаштириш имкониятига эга бўлган. Мезолитда қабилаларнинг 
хўжалик юритиш тарзи янада мураккаблашган. Ёй ва найза пайдо 
бўлган, 
одамлар 
ѐввойи 
ҳайвонларни 
уй 
ҳайвонларига 
айлантиришган, дастлабки чорвачилик ва деҳқончилик қабилалари 
вужудга келган. 
Бундан 6 минг йил олдин, баъзи қамбарларда ундан ҳам 
олдинроқ мезолитдан неолитга, яъни кечки тош асрига ўтилган. Бу 
вақтда одамлар гилни куйдириш усулларини ўзлаштирган, 
керамикадан тайѐрланган буюмлар пайдо бўлган. Неолитда 
қабилаларнинг сайѐр, кўчманчи ҳаѐти ўтроқ ҳолга айланди. 
Деҳқончилик маданияти вужудга келган. Овчилик ва балиқчилик 
хўжалиги деҳқончилик ва чорвачилик билан алмашган. 5 минг 
йилга яқин ўтмишда дастлабки бронзадан тайѐрланган буюмлар 
пайдо бўлган, 3 - 2,5 минг йил илгари темир эпохаси бошланган.
Одамлар темир қуроллар - пичоқ, болта ва тош қуроллардан 


422 
фойдаланганлар. Бундан буѐнги одамзоднинг тараққиѐти 
техника прогресси билан боғланиб кетган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish