Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Органик дунѐси. 
Неогеннинг органик дунѐси шу даврнинг 
охирига келиб ҳозирги кўринишга эга бўлади. Неоген денгизларида 
палеогендаги организмларнинг гуруҳлари ривожланишини давом 
эттирган. Тубан организмлар, иккитавақали ва қориноѐқли 
моллюскалар, остракодалар устиворликка эга бўлган. Уларнинг 
барчаси 
муҳим 
геохронологик 
аҳамиятга 
эга. 
Қадимий 
ѐтқизиқлардагига қараганда мшанкалар, булутлар, маржонлар, 
брахиоподалар, 
игнатанлилар, 
балиқлар 
ва 
сув 
сутэмизувчиларининг қолдиқлари сийрак учрайди. 
Фораминифера фаунси таркибида йирик ўзгаришлар 
кузатилади. Нуммулитлар, ассилинлар ва дискоциклинлар қирилиб 
кетади, аммо планктон фораминифералар фаунаси жуда кўпаяди.
Нормал шўрликдаги денгизларда маржонлар яшаган, аммо 
уларнинг ривожланиш ареали қисқарабошлаган. Рифларнинг 
ривожланиш чегаралари аста-секин экватор томон силжиган. 
Денгизларда радиолярийлар, булутлар, игнатанлилар, мшанкалар 
ва брахиоподалар яшаган. Неоген охирида улар ҳозирги кўринишга 
эга бўлган. 
Қуруқликдаги организмлар таркиби кучли ўзгаради. Айниқса 
сутэмизувчиларда чуқур ўзгаришлар содир бўлади. Улар зич 


415 
ўрмонларда, ўрмончўлларда, чўллар ва яримчўлларда яшашга 
мослашган. Ҳозирги замон йиртқичлари, туѐқлилари ва 
хартумлиларининг оилалари ва авлодлари пайдо бўлган ва кенг 
тарқалган. 
Приматлар неогенда нафақат ўрмонларда яшаган, балки очиқ 
жойларни ҳам ўзлаштириб олишган. Европнинг юқори миоцен 
ѐтқизиқларида 
ҳозирги 
шимпанзеларни 
эслатувчи 
дриопитекларнинг қолдиқлари топилган.
Флора ва фауна таркиби ҳозиргига жуда яқинлашади. Ҳозирги 
одамсимон маймунларга кўра ҳақиқий одамга яқин бўлган 
гомоноидлар пайдо бўлади. 
Фойдали қазилмалари. 
Неоген ѐтқизиқлари билан боғлиқ 
бўлган фойдали қазилмалар орасида нефт ва газ конлари муҳим 
аҳамиятга эга. Дунѐда разведка қиланган нефт ва газ 
заҳираларининг учдан бири неоген ѐтқизиқлари билан боғлиқ. 
Улкан ва жуда катта нефт ва газ конлари орогенларнинг тоғолди ва 
тоғоралиғи ботиқликларида жойлашган. Шундай конларга Форс-
Месопотам ва Кордильера-Анд нефтгазли ҳудудлари мисол бўлади. 
Булар Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қувейт, Катар, Венесуэла, 
Мексика кўрфази нефтегазли ҳавзаларидир. Шимолий Евросиѐда 
нефт ва газа конлари Шимолий Кавказ ва Кавказортида, Каспий 
денгизи акваториясида, Ғарбий Туркманистон, Карпатолди, Карпа-
торти ва Сахалинда мавжуд. 
Неогеннинг аҳамияти бўйича иккинчи фойдали қазилмаси 
бўлиб кўмир ҳисобланади. Улар амалда барча континентларда 
тарқалган. 
Неоген ѐтқизиқлари орасида оолитли ва қатламли темир 
маъданлари ҳам мавжуд (Керч яримороли). Жанубий ва Марказий 
Америка, Кариб ҳавзаси оролларида (Куба ва б.), Африка, 
Ҳиндистон ва Австралиядаги нураш қобиқларида боксит, темир, 
марганец, никел ва кобальт конлари мавжуд. 
Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари неоген ѐтқизиқларида 
калий тузлари, ош тузи, фосфорит, трепел ва бошқалар учрайди. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish