Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

Қhuj - қhuei
(сув) ; 
тɔнг
// хит. 
tan

dan (тонг эрталабки вақт) ; 
тонг
// хит. t’an 

tan’ 
(тонг) ; темир //хит. 
te-ri
(темир бўлаклари).
Ўзбек ва хитой тилларида учрайдиган бу каби сўзларни ўзбек-хитой 
луғавий параллеллар деб баҳолаш мумкин.
 
Ўзлашган лексик қатлам 
Ҳар бир тилнинг луғат таркибида бошқа тиллардан ўтган сўзлар, яъни 
ўзлашган қатлам ўзига хос ўрин эгаллайди. Тилларнинг ўзаро таъсири 
тўғрисидаги масала ҳақидаги дастлабки маълумотлар Маҳмуд Кошғарий, 
Маҳмуд Замахшарий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 
асарларида учрайди.
Халқларнинг 
ўзаро 
муносабатда 
бўлиши 
тилларнинг 
ўзаро 
аралашувига сабаб бўлган ҳамда ўша тилнинг бойиши ва ривожланишига 
олиб келган. Маълумки, тилларнинг ўзаро муносабатда бўлиши тил 
тараққиёт жараёнининг асосий хусусиятларидан биридир. Одатда ҳар бир 
тилда бошқа тиллардан сўзларнинг қабул қилиниши янги предмет
воқеаларнинг пайдо бўлиши ва уларни ифодаланиши асосида рўй беради. 
Бу эса тилларда янги сўзларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Умуман 


85 
олганда дунёдаги бирорта тил фақат ўз тилида мавжуд бўлган сўзлар 
билангина кенг қамровли луғат бойлигига эга бўла олмайди. Тилнинг 
ривожланиши жамият тарихий тараққиёти билан узвий боғлиқлиги учун 
унинг луғат таркиби жамият ҳаётидаги ҳар қандай ўзгаришни ҳар 
томонлама ифодалай олади. Бошқа тиллардан кириб келган сўз ва иборалар 
ўша халқнинг моддий ва маданий турмушини ифодаловчи лисоний тизим 
сифатида халқ орасида қанчалик кенг тарқалган бўлса ҳам, улар қабул 
қилинган тилнинг ўз луғат фонди ҳисобланади. Масалан: араб тилидан 
кирган 
аҳоли, меҳнат
; форс тилидан кирган 
атлас, ошпаз, офтоб, анор, 
умид; 
рус тили ва у орқали Ғарбий Европа тилларидан кирган 
памидор, 
лифт, чемпион 
ва шу каби сўзлар бугунги кунда ўзбек тили луғат 
таркибининг асосий бойлигига айланган.
Тилда сўз ўзлаштиришнинг турли хил омиллари мавжуд. Бир томондан 
маълум ўзлаштирма лисоний бирликлар тилнинг сўзлашув нутқидан 
олинса, иккинчи томондан бевосита ўша адабий тилнинг ўзидан олинади. 
Шунинг учун ҳам сўз ўзлаштиришда адабий тил билан шевалар ўртасида 
айрим фарқлар учрайди. Адабий тилда кўпроқ бадиий, илмий ва сиёсий 
асарларни таржима қилиш орқали сўзлар ўзлаштирилади. Шевада эса 
бундай ҳоллар учрамайди.
Ўзлашган сўзлар ўша сўзларни қабул қилган тилнинг лисоний қонун-
қоидаларига ва кўпинча, талаффуз меъёрларига мослаштирилган бўлади.
Ўзбек тили ва ўзбек шевалари лексикасида ҳам арабча, форсча, рус 
тили ва у орқали Европа тилларидан ўтган ўзлашма сўзлар мавжуд.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish