Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган


Ўзбек-мўғул ва ўзбек -хитой лексик параллеллар



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

Ўзбек-мўғул ва ўзбек -хитой лексик параллеллар.
Ўзбек халқ 
шевалари лексикаси узоқ давом этган ривожланиш даврларини ўз бошидан 
кечирган (Қадимий турк, ўрта турк, янги турк даврлари). Бу даврларда 
қадимий асос – тилга тегишли бўлган туркий луғавий шева лексикасида 
янги-янги сўзлар ясашга имкон яратди. Муайян тарихий даврда олтой 
тилларининг турк ва мўғул, тунгус-манжур тилларига ажралиши бошқа 
туркий тилларда бўлгани каби ўзбек шеваларининг асосий луғат фондида 
қадимий даврнинг лисоний қатламлари - ўзбек-мўғул тили лексик 
паралелларининг сақланиб қолишига сабаб бўлди ва бу лексик параллеллар 
ҳозирги кунда ҳам амалда қўлланмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўзбек 
шевалари луғат фондининг негизини туркий (ўзбекча) сўзлар ташкил этади. 
Бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар шеванинг луғат таркибини янада 
бойитган, холос. Ўзбек шевалари лексикаси этимологик жиҳатдан турлича 


81 
бўлишига қарамай, ундаги барча лексик бирликлар шу шевада сўзловчи 
аҳоли мулоқатида баробар хизмат қилади, демак, бу сўзлар шеваларнинг 
мулкига айлангандир. 
 
Ўзбек тили ва ўзбек халқ шеваларида мўғулча, хитойча сўзлар ҳам 
қўлланилади. Мўғул тилига оид сўзларнинг ўзбек тили ва шеваларига кириб 
келиши ХIII аср, яъни Чингизхон юришлари даврига тўғри келади. Айниқса, 
ХIV-XV асрларда Ўрта Осиёга, жумладан, Фарғона водийси ва ҳозирги 
Ўзбекистоннинг жанубий туманларига ҳамда Мовароуннаҳрга мўғул 
қабилаларининг (жалоир, барлос, қовчин, арлат, алчин, минг, манғит, 
найман ва ҳоказо) кўчиб келиши кучайган. Уларнинг кўпчилиги 
туркийлашган бўлиб, айримлари ҳатто турк тилини ўзининг она тили деб 
ҳисоблайдилар. ХV асрда мўғул қабилалари ўзларини чиғатой деб 
номлаганлар.
Туркий халқларнинг асрлар давомида мўғул қавмлари билан яқин 
маданий-иқтисодий ва ижтимоий алоқалари туркийча сўзларнинг мўғул 
тилига, мўғулча сўзларнинг эса туркий тилларга ўтишига сабаб бўлган. 
Мўғул тилида ҳам, туркий тилларда, жумладан, ўзбек тили ва унинг 
шеваларида ҳам бир хил маънога, фонетик ўзгаришларини ҳисобга 
олмаганда бир хил кўринишга эга бўлган кўпгина сўзлар бор. Ўзбек тили ва 
шевалари лексикасида тарихан мўғул тили билан боғлиқ лексик 
бирликларнинг мавжудлигига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлган. Маълумки
Чингизхон истилоси туфайли Ўрта Осиёга келган мўғул уруғ ва 
қабилаларнинг ижтимоий ҳаётида юз берган катта ўзгариш уларнинг 
маҳаллий халқ турмуш тарзи ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларини 
қабул қилишлари мўғулларнинг этник хусусиятларини ҳам маълум 
даражада ўзгартириб юборди. Улар ХIV асрдаёқ туркий қавмларга нисбатан 
оз сонли бўлганлари учун ҳам туркий тилни қабул қилиб, ерли халқлар 
таркибига сингиб кета бошлаганлар. Аслини олганда бу икки тил тарихий-
генетик жиҳатдан ўзаро қариндош бўлган. Ҳозирги туркий, мўғул, тунгус-
манжур тиллари олтой тили оиласи таркибига кирган. Булар кўп сонли 


82 
уруғ-қабилалардан иборат бўлиб, бир-бирига яқин, яъни тушунарли бўлган 
лаҳжаларда муомала қилганлар. Олтой оиласига мансуб тиллар гуруҳлари у 
вақтда ҳали том маънода шаклланган, ўз табиати ва тузилишига эга бўлиб, 
алоҳида тил сифатида ажралган эмас эди. Тил тараққиётининг кейинги 
даврларида туркий тиллар ва мўғул тиллари ажралиб чиқиб, алоҳида 
мустақил тизимдаги тиллар сифатида тараққиёт босқичини ўтадилар.
Ўзбек адабий тили ва ўзбек шевалари лексикасидаги турли соҳаларга 
оид сўзлар билан мўғулча сўзлар қиёсланса, юқорида айтилган барча 
фикрларни тасдиқлайдиган хулосалар чиқарилади. Бу ҳар иккала тилга 
мансуб сўзлар фонетик ўзгаришларни ҳисобга олмаганда, маъно жиҳатдан 
мос келади.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish