Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган


ўтроқ  сўзлар, туркча-мўғулча параллеллар



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

ўтроқ 
сўзлар, туркча-мўғулча параллеллар 
деб аталмоқда.
Ўзбек тили луғат таркибидаги кўпгина сўзлар қадимги даврлардан буён 
ишлатилиб келинган туркий сўзлардир. Мана шу узоқ даврлар маҳсули 
бўлган сўзлар ҳозирда ҳам барча туркий тилларда ҳам мавжуд бўлиб, бу 
тилларнинг ўз луғат бойлиги ҳисобланади. Ушбу қадимий сўзлар 
адабиётларда туб сўз, туб туркий сўзлар деб юритилмоқда: туб сўз –бу 
тилнинг ўзиники бўлган сўзлардир. Шу сабабли туб туркий сўзлар 
туркумига кирувчи лексемалар генетик манбаига кўра ўша тилнинг 
ўзиникидир. Туб сўзлар одатда жуда қадимий бўлади. Мана шу туб сўзлар 
ўз қатламга мансуб бўлиб, улар туркий тилларнинг луғавий бойлиги бўлган 
сўзлардир. Улар этимологик жиҳатдан барча туркий тилларники бўлгани 
учун ҳам улар умумтуркий сўзлар деб қаралади. Ўзбек тили туркий тиллар 
оиласига мансуб бўлгани учун ўзбек тилига ва унинг шеваларига хос бўлган 
кўпгина сўзлар (туб ўзбек сўзлари) бошқа туркий тиллар луғат составидаги 
кўп сўзлар билан этимологик бирликка (ўхшашликка) эга. Туркий тиллар 
асосий луғат бойлигининг ўзига хос хусусияти уларнинг барча туркий 
тиллар учун умумий муштараклигидадир.
Умумтуркий лексика тарихий асосларига кўра барча туркий тиллар 
учун умумий бўлган бўлса, кейинчалик ҳар бир туркий тил лексикасида 
ўзига хос ички тараққий этишлар натижасида алоҳида сўзлар вужудга 
келган.
Ҳозирги замон ўзбек адабий тили лексикасининг луғат таркибини 
ташкил этган умумтуркий сўзлар асрлар давомида туркий тиллар учун янги 
сўзлар ясаш орқали лексикани бойитишда луғавий асос бўлиб хизмат қилиб 


75 
келган. Ўзбек тилидагидек, ўзбек шеваларида ҳам умумтуркий сўзлар 
мавжуд бўлиб, улар ўзбек адабий тилидагига қараганда кўп. Чунки ўзбек 
адабий тили тарихий тараққиёти давомида бошқа тиллардан, хусусан, араб, 
форс-тожик тилларидан кўпгина сўзларни қабул қилган. Шеваларда эса 
умумтуркий сўзлар нисбати адабий тилга қараганда кўпроқдир. Шундай 
қилиб, ўзбек шеваларида туркий лексик қатлам ўзлаштирилган сўзларга 
нисбатан миқдор жиҳатдан кўп бўлиб, асосий ўринни эгаллайди.
Ҳозирги ўзбек шевалари лексикасининг туркий асослари қадимий 
даврларга бориб тақалади. Қадимий туркий лексик қатламга ўша давр тили 
луғат таркибида мавжуд бўлган сўзлар йиғиндиси киради. Қадимий туркий 
лексиканинг асосий негизини ташкил этувчи, энг фаол ва ҳаётий бўлган 
сўзлар барча туркий тиллар лексикаси учун умумийдир. Ҳозирда бу сўзлар 
ҳар бир туркий тилнинг ўз лексик бойлигини ташкил этади
Ўзбек шеваларини М. Кошғарийнинг «Девону луғотит турк», А. К. 
Боровковнинг «XII-XIII аср ўрта Осиё Тафсири лексикаси» номли асарлари 
билан чоғиштирилганда, бу асарлар тилида XI-XIV асрлардаги ўзбек тили 
лексикасига хос хусусиятларнинг ўзбек шевалари лексикасида ҳозирда ҳам 
учрашини кўрсатди ва қуйидаги ҳолатлар аниқланди.
1) Тузилиши ва маъноси жиҳатидан ҳеч қандай ўзгаришларга учрамай, 
қадимги ёзма ёдгорликларда қайд этилган маънода қўланилаётган сўзлар. 
Бундай сўзлар ўзбек шеваларининг қипчоқ лаҳжасида сўзлашувчи аҳоли 
нутқида кўпроқ учрайди: 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish