72
Л е к с и к а
Ўзбек шеваларининг лексик хусусиятлари
Ҳаётдаги барча нарсалар, янгидан вужудга келган, пайдо бўлган ҳар
қандай воқеа-ҳодисалар энг аввало тилнинг лексикасида ўз ифодасини
топади. Шу боис ҳам лексика тилнинг бошқа сатҳларига қараганда
мураккаб ва кўп қирралидир.
Унинг вазифаси, бир томондан, борлиқни
барча мураккабликлари билан инъикос этиш бўлса, иккинчи томондан, унда
тилнинг лексик-семантик, услубий, сўз ясаш ва шу каби бир қатор мураккаб
лисоний ҳодисалари, уларнинг ўзаро муносабатлари ўз ифодасини топади.
Ўзбек шевалари лексикаси ўзбек тили луғат бойлигининг таркибий
қисмидир. Маълумки, ўзбек халқи ўзининг тарихий тараққиёти
давомида
жуда кўплаб халқлар билан маданий-лисоний алоқада бўлган. Бу эса ўзбек
тили ва унинг шеваларида сезиларли даражада из қолдирган. Ўзбек
шевалари бўйича тўпланган материалларнинг асосий қисмини туркий
(ўзбекча) сўзлар ташкил этса, қолган қисмини форс-тожик, араб, рус тили ва
у орқали Ғарбий Европа тилларидан ҳамда яна бир қатор бошқа
тиллардан
ўзлашган сўзлар,
жумладан, мўғул-хитой лексик параллеллар ташкил
қилади.
Маълумки, тилларнинг ўзаро алоқа ва муносабатда бўлиши ҳар қандай
тил
тараққиёти
жараёнининг
асосий
хусусиятларидан
биридир.
Халқларнинг ўзаро яқин муносабатда бўлиши, иқтисодий,
ижтимоий,
маданий алоқаларни, тилларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва аралашувига
сабабидир. Маълумки, тил лексик қатламининг ўзгариб боришида ички ва
ташқи омилларнинг таъсири сезиларлидир. Дарвоқе, тилларда «ўз» ва
«ўзлашган» сўзларнинг мавжудлиги тилдаги «ички» тараққиётни,
шунингдек, «ташқи» таъсирларнинг натижаларини кўрсатиб туради. Шу
сабабли тилдаги муҳим ўзгаришлар «ички», «ташқи» омиллар,
лисоний
қонуниятлар ҳосиласидир. Шуни ҳам айтиш керакки, тилдаги сўз
73
ўзлаштириш ҳодисаси - ўзга тилларга хос тушунча ва ҳодисаларни
ифодалаш ва ўзлаштиришнинг кўрсаткичидир. Барча ўзлашма сўзлар ўзбек
тилида бўлмаган бирор янги предмет, янги воқеликни ифодалаш
эҳтиёжидан келиб чиқади. Жамият тараққиётини кўрсатувчи
тарихий
фактлар, инсон нутқининг ижтимоий характери бирор тилда мавжуд бўлган
элементларнинг бошқа тил томонидан ўзлаштирилиши, бир тилнинг бошқа
тилга таъсир этишини кўрсатади. Бу эса ҳар қандай тилнинг луғат
таркибида аниқ кўриниб туради. Шунинг учун ҳам бирор миллат тилидаги
лексик тизимнинг ёки грамматик қурилишнинг иккинчи бир тилдаги ана
шундай хусусиятлар билан ўхшашлиги ва генетик алоқаси тасодифий ҳол
эмас.
Тилнинг луғат таркиби этимологик нуқтаи назардан текширилганда
аввало тарихий-генетик жиҳатдан ўзбек тилининг ўзиники бўлган сўзлар,
яъни қадимий туркий сўзлар белгилаб олинади, сўнгра бошқа тиллардан
ўзлашган сўзлар аниқланади. Халқ шеваларида мавжуд бўлган лексик
қатламлар аниқланаётганда ҳам шу нарса асосга олинади. Шевалар
лексикасидаги сўзлар тарихий-этимологик жиҳатдан қуйидаги лексик
қатламларга ажратилади.
I. Умумтуркий лексик қатлам.
II. Ўзлаштирилган лексик қатлам
Умуман ўзбек тилида, жумладан, шевалар лексикасида ҳам шундай
сўзлар борки, улар бошқа тизимга мансуб бўлган тилларда ҳам учрайди ва
ҳар икки халқ тили учун муштарак бўлади. Масалан: баавай, бэл, салхин,
сахал (соқол), танглай, тамга (тамға), мос (муз) каби сўзлар мўғул тилида
ҳам, ўзбек тили ва шеваларида ҳам қадимдан ишлатилиб келинмоқда.
Уларни мўғул тилидан ўзбек тилига, ўзбек тилидан мўғул тилига ўтган
сўзлар деб бўлмайди. Шу сабабли ҳам бу сўзлар тилшуносликда туркча -
мўғулча параллеллар, ўтроқ сўзлар деб ҳам аталмоқда.
Ушбу сўзларнинг моҳиятини Э. Бегматов изоҳлаганларидек, агар мўғул
тили
туркий тил, қардош тил деб тушунилганда келтирилган сўзлар
74
умумтуркий лексик қатламга мансуб бўлар эди. Лекин ўзбек ва мўғул
тиллари бошқа-бошқа системага мансуб тиллар деб қаралади. Қайд
қилинган сўзларни мўғул тилидан ўзбек тилига ўтган, қабул қилинган ёки
аксинча туркий тиллардан мўғул тилига ўтган, қабул қилинган деб
бўлмайди. Бундай хулосага келиш учун чуқур илмий тадқиқот ишлари олиб
бориш лозим бўлади. Шу сабабли юқоридаги сўзлар тилшуносликда
Do'stlaringiz bilan baham: