Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган


пəқър // ар. фақир // ад. орф. фақир;  ғəръп



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

пəқър
// ар. фақир // ад. орф. фақир; 
ғəръп
// ар. ғариб // ад. орф. бегона, 
мусофир, камбағал бечора; 
кəззɔп 
// ар. каззоб // ад. орф. ёлғончи, алдамчи, 
мунофиқ; 
зəйъп
// ад. орф. заиф;
б) предмет номларини билдирувчи арабча сўзлар: 
сəндуқ // сəннуқ 
// 
ар. сандиқ // ад. орф. сандиқ; 
сəбун // сə: ун 
// ар. сабун // ад. орф. совун; 
қəпəс
// 
қафас
// ад. орф. қафас; 
жɔ: ҳəр // жɔвҳəр 
// жəвҳар // ар. жавҳар // 
ад. орф. гавҳар, қимматбаҳо тош каби;
в) мавҳум тушунчаларни ифодаловчи арабча сўзлар: ғɔвғə // ғувға // ар. 
ғавғо // ад. орф. ғавғо; 
муҳəббəт
// ар. муҳаббат // ад. орф. муҳаббат; 
шəрəп
// ад. орф. шараф, фахр // ар. шараф каби. Шева нутқида бундай сўзлар 
кўплаб учрайди.
Араб тилидан кирган сўзлар ўзбек адабий тили ва шеваларда ўзбекча, 
тожикча қўшимчаларни қабул қилиб, шулар иштирокида янги маъноли 
сўзларни ясайди. Масалан: 
хəɔрчъ
// ар. хабар + ўзб. чи; 
пъкърлəш 
// ар. 
пъкър+ ўзб. ла+ш; 
ҳълɔкɔр
// ар. ҳийла + тож. гар; 
əмəлпəрəс
// ар. амал + 
тож. параст; 
мəйлъсбɔз
// ар. мажлис + тож. боз. Кўринадики, адабий тилда 
ҳам, шеваларда ҳам арабча сўзлар бутунлай ўзлашиб кетган 


88 
Форс-тожикча лексик қатлам
. Ўзбек тили ва унинг шеваларига форс-
тожик тилининг лисоний манба сифатида озиқ беришининг тарихий 
илдизлари жуда қадимий замонларга бориб тақалади. Ўзбек ва тожик 
халқлари жуда узоқ даврлардан бери ёнма-ён яшаб, бир бирлари билан 
доимо хўжалик, иқтисодий-ижтимоий ва маданий муносабатда бўлиб 
келганлар. Бу ўзаро муносабатлар натижасида ўзбек тилидан тожик тилига, 
тожик тилидан ўзбек тилига сўзлар ўзлашган. Маълумки, Ўрта Осиёда 
араблар ҳукмронлиги сусайиб Сомонийлар давлати барпо бўлган. Бу давлат 
999 йилгача давом этган. Унинг пойтахти Бухоро шаҳри бўлган. Шуни 
айтиш керакки, IX-Х асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда яшовчи эроний 
забон аҳоли дарийлар ва тожиклар деб аталган. «Форсийи дари», яъни форс 
адабий тилига Хуросонда яшовчи тожикларнинг сўзлашув тили асос бўлган. 
ХI асрга келиб форсий тил яна фан, адабиёт, маданият, расмий давлат 
тилига айланди. Ўзбек ва тожик тилининг ўзаро аралашуви натижасида 
юзага келган икки тиллилик Самарқанд ва Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё 
вилоятларида, жумладан, Навоий вилоятининг айрим туманларида яшовчи 
халқ орасида кенг тарқалган. Бу ҳудудларда ҳозир ҳам лисоний-тарихий 
жараённинг ўзига хос кўринишларидан бири - икки тиллилик ҳодисаси 
мавжуд.
Ўзбек тили ва унинг барча шеваларида тарихий-генетик жиҳатдан 
форс-тожик тилига оид бўлган луғавий бирликлар мавжуд. Маълумки, 
ўзлашаётган сўзлар даставвал ўша тилнинг фонетик қонуният талабларига 
бўйсунади. Узоқ йиллар давомида ишлатилиб келинган ўзлашма сўзлар шу 
тилда сўзлашувчи халқнинг тилида ўз сўзидек бўлиб кетади, ҳатто 
фарқланмаслиги мумкин. Баъзи бир тожикча-форсча сўзлар ўзбек адабий 
тилида ва шеваларда ҳам ҳеч қандай ўзгаришларга учрамайди. Масалан: 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish