“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
6
молиявий ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқ нашр этиш жадвалини
тасдиқласин[16]” деган вазифаларнинг белгиланиши миллий ҳисоб ва аудит
тизимини халқаро стандартларга трансформациялаш йўлида дастлабки
қадамлар бўлди. Шу боисдан, инвестициялар ҳисоби ва таҳлили борасида
янги тадқиқотлар олиб боришга эҳтиёж пайдо бўлди.
Бу борада иқтисодчи олим О.Т.Астанакуловнинг тадқиқотлари замон
талабларига мос ва хос бўлди дейиш мумкин. Бироқ, инвестиция фаолияти
таҳлили методологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида
эришилган ютуқлар инвестиция лойиҳаларини баҳолаш, таҳлил қилиш ва
прогнозлаштиришга қаратилганлиги боис, бухгалтерия ҳисоби объекти
сифатидаги ёндашувлар бўйича муаллифнинг тадқиқот чекловлари мавжуд.
Шунингдек, инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни бухгалтерия ҳисобида
акс эттириш бўйича амалдаги ва халқаро стандартларга асосланган тартиб-
қоидалар, норматиқ-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш асосида таҳлилни амалга
ошириш йўллари етарлича тадқиқ этилмаган.
Яна бир иқтисодчи олим Б.Ф.Боронов эса корхоналар молиявий
активлари
ҳисобига
бағишланган
тадқиқот
ишида
молиявий
инвестицияларни
молиявий
актив
сифатида
ўрганиб,
молиявий
инвестицияларни бошланғич қийматини аниқлаш, амортизацияланадиган
қиймат ҳамда ҳиссали қатнашиш методи бўйича баҳолаш услубиётини
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида очиб берган [17]. Ушбу
услубиёт халқаро стандартларда келтириб ўтилган бўлсада, муаллиф уни
миллий корхоналар амалиётида қўллашнинг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олган ҳолда таклифларни илгари сурган. Бироқ, ушбу тадқиқотда
инвестициялар бўйича ўрганилган жиҳатлар уларнинг фақатгина бир
қисмини ифодалайди, холос.
Юқорида келтириб ўтилган барча тадқиқотлар бўйича илгари сурилган
илмий ғоялар ўз даври учун ғоят муҳим аҳамият касб этган, аммо, бугунги
инвестиция сиёсати, норматив ҳужжатлар талаблари, амалга оширилаётган
ислоҳотлар, шунингдек, инвестиция турларининг кенгайиб бораётганлиги
инвестициялар ҳисоби ва таҳлили мавзусида замонавий ёндашувлардан
келиб чиқиб тадқиқотлар олиб боришни тақазо этади деб ҳисоблаймиз.
Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
инвестициялар ҳисоби ва таҳлилининг ташкил этилиши ва улар тўғрисида
молиявий ахборотларни шакллантириш, таҳлил қилиш ҳамда ўз вақтида
ахборот фойдаланувчиларга етказиш услубиётини замонавий талабларга
тўлиқ жавоб беради деб бўлмайди. Хусусан, амалдаги молиявий
ҳисоботларда инвестициялар тўғрисида фақатгина молиявий инвестициялар,
қисман капитал инвестициялар ва жалб қилинган кредит, қарзлар ҳамда устав
капитали тўғрисида ахборот олиш мумкин. Бироқ, инвестицияларнинг барча
турлари, объектлари, мақсади, молиялаштириш манбалари бўйича ҳисоб ва
ҳисоботда муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларни қуйидагича ифодалаш
мумкин:
- инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги таснифи
Do'stlaringiz bilan baham: |