“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
5
Инвестиияларнинг ўсиш динамикасида фақатгина 2020 йилда ўсиш
даражаси 3 фоизни ташкил этганлиги бевосита
пандемия шароити билан
боғлиқдир. Аммо, 2019 йилдаги ўсиш 57,7 фоиз бўлиб, сўнгги беш
йилликдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Эътиборли жиҳати шундаки,
инвестициялар ҳажмининг жадал суръатларда ўсиб бораётганлиги
республикамизда узоқни кўзлаб, пухта ўйланган инвестиция сиёсатини
юритишнинг амалий натижаси ҳисобланади.
Коронавирус пандемияси шароитида юзага келган иқтисодий инқироз
шароитида 2020 йилда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда пасайиш
кузатилган бўлсада, 2021 йилда республикамизда қайта
тикланиш ва
барқарор ўсишга эришиш прогноз қилинмоқда. Чунончи, мамлакатимиз ялпи
ички маҳсулоти 2021 йилда 5,1 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда [14]. Осиё
тараққиёт банкининг прогнозларига кўра республикамизда жорий йилда ялпи
ички маҳсулот 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда [15]. Ушбу ўсиш суръатларига
эриши эса жуда катта миқдордаги ички ва ташқи
инвестицияларни жалб
қилишни талаб этади.
Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар мамлакатда амалга
оширилаётган инвестиция фаолиятининг энг муҳим ва
асосий субъекти
ҳисобланади. Инвестиция фаолияти натижасида хўжалик
юритувчи
субъектлар мулки ва унинг манбалар таркибида ўзгаришлар юз беради.
Хусусан, инвестиция фаолиятидаги иштироки бўйича хўжалик юритувчи
субъектлар инвестицияларни йўналтириш ёки жалб қилиши мумкин. Бунинг
натижасида уларнинг активлари, хусусий капитали ва мажбуриятлари ортади
ёхуд камаяди. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисоби
ва таҳлилининг назарий, услубий, ташкилий ҳамда амалий жиҳатларини
такомиллаштиришни талаб этади.
Республикамиз олимлари томонидан инвестициялар ҳисоби ва
таҳлилига борасида олиб борилган тадқиқотлар даврийлигига эътибор
қаратадиган бўлсак, уларнинг аксарияти ўн ва ундан кўпроқ йиллар олддин
амалга оширилганлигини гувоҳи бўламиз. Хусусан, 2008
йилда бошланган
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан сўнг бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил ва аудит тизимида жуда кўплаб ўзгаришлар содир бўлди.
Бундай ўзгаришлар ҳам миллий ҳам халқаро даражада юз бергани
ўрганилаётган мавзу бўйича тадқиқотларни янгича йўналшларда олиб бориш
зарурлигини кўрсатди. Бундан ташқари, 2015 йил 24 апрелда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Акциядорлик
жамиятларида замонавий
корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниш ва унда “2015 — 2018 йилларда
барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва
Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот
стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши маълумот учун қабул
қилинсин. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг
самарадорлигини
ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси
2015 йилнинг 1 июлига қадар акциядорлик
жамиятларининг йиллик