Bog'liq Фаол инвестиция сиёсати шароитида инвестициялар ҳисоби ва таҳлили зарурат, мақсад ва вазифалар
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 8
Жадвалда келтириб ўтилган муаммоларнинг бартараф этилиши бир
қатор тадқиқотларни олиб бориш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда миллий
иқтисодиёт хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёндашиш орқали амалга
оширилади. Шунингдек, ушбу муаммолар инвестициялар ҳисобига оид
келгусида бажариладиган илмий тадқиқот ишларининг йўналишларини
белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.
Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини
жорий этиш орқали инвестициялар ҳисоби муаммолари қисман бартараф
этилсада, аммо назарий ва услубий муаммолар алоҳида тадқиқотлар
орқалигина ҳал қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, инвестициялар ҳисоби муаммоларининг тадқиқ
этилиши инвестициялар таҳлилининг ҳам янги йўналишларини очиб беради.
Фаол инвестиция сиёсатини юритиш шароитида инвестициялар
ҳисобининг аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Зеро,
иқтисодиёти
ривожланаётган
мамлакатларда
жалб
этилаётган
инвестицияларнинг назорати ва самарадорлигин баҳолаш бошқарув нуқтайи
назаридан долзарб масалалардан бўлиб ҳисобланади. Шунингдек,
инвестиция жараёнларида фаол иштирок этаётган хўжалик юритувчи
субъектлар ҳам бу жараёнларни самарали бошқариш учун инвестициялар
тўғрисида ишончли, аниқ ва тезкор маълумотларни ўз вақтида таъминлаб
турилиши
лозим.
Бу
эса
инвестициялар
бухгалтерия
ҳисобини
такомиллаштириш ва унинг ахборот бериш имкониятларини янада
кенгайтириш заруратини келтириб чиқаради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, инвестициялар ҳисоби ва таҳлили
масалаларининг тадқиқ этилиши бугунги кунда объектив заруратга
айланмоқда. Ушбу заруратдан келиб чиқиб, инвестициялар ҳисоби ва
таҳлилининг мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш мумкин.
Бухгалтерия ҳисобга оид аксарият манбаларда инвестициялар ҳисоби
вазифалари молиявий ҳисоб нуқтайи назардан очиб берилган. Хусусан,
профессор А.Каримов бошчилигида ёзилган “Бухгалтерия ҳисоби”
дарслигида инвестициялар ҳисобининг вазифалари сифатида қуйидагилар
келтириб ўтилган: узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳамда улар
бўйича олинган даромадларни ўз вақтида тўғри аниқлаш; узоқ ва қисқа
муддатли инвестициялар учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ҳисобдан
чиқаришни таъминлаш; инвестицияларни ҳисобга олишда БҲМС ва
БҲХСларни кенг қўллаш; узоқ муддатли инвестициялардан корхона
молиявий натижаларида акс эттирилишини таъминлаш; молиявий
инвестициялардан олинган даромадлардан бюджетга тегишли қисмини
амалдаги меъёрий ҳужжатларга, солиқ кодексининг талабига мувофиқ тўғри
ҳисоблашни ташкил этиш, бюджетга тегишли қисмини ўз вақтида ўтказишни
таъминлаш; узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобига келиб
тушган маблағлардан корхонани кенгайтириш, ривожлантириш ва корхона
жамоаси эҳтиёжи учун ишлатишни таъминлаш[18]”. Соҳага оид бошқа