Фаол инвестиция сиёсати шароитида инвестициялар ҳисоби ва таҳлили: зарурат, мақсад ва вазифалар


Keywords:  investment, investment policy, investment accounting, investment analysis,  purpose, objective, problem.  Кириш



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana25.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#463120
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Фаол инвестиция сиёсати шароитида инвестициялар ҳисоби ва таҳлили зарурат, мақсад ва вазифалар

Keywords: 
investment, investment policy, investment accounting, investment analysis, 
purpose, objective, problem. 
Кириш 
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида 
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, юқори ўсиш суръатларини 
сақлаб қолиш ва миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини таъминлашда 
инвестицияларнинг аҳамияти беқиёсдир. Зеро, ҳар қандай иқтисодий 
фаолиятнинг амалга оширилиши капитал билан боғлиқ бўлиб, фойда олиш 
ёки иқтисодий-ижтимоий самарага эришиш мақсадида сарфланган маблағ 
инвестиция сифатида эътироф этилади. Инвестицияларнинг мамлакат 
тараққиёти учун аҳамиятини биринчи Президентимиз Ислом Каримов 
шундай изоҳлаганлар: “Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 

даркор. Яъни, сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, 
мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни 
инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди [1]”. Дарҳақиқат, миллий 
иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, унинг соҳа ва тармоқларини 
модернизация қилиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш учун 
мўлжалланган режа ва дастурлар фақатгина инвестициялар орқали амалга 
оширилади.
Ҳозирги шиддат билан ривожланиш, глобаллашув, дунёда давом 
этаётган молиявий иқтисодий инқирозлар, “савдо урушлари”, геосиёсий 
жараёнлар, пандемиялар янада мураккаблашиб бораётган бир шароитда 
иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам 
ижтимоий аҳамият касб этмоқда. Иқтисодий барқарорликни таъминлаш 
ҳамда иқтисодий ўсиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев “Тўртинчидан, иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош 
саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни 
кўпайтириш орқали эришилади. ...Шу билан бирга, инвестиция сиёсатини 
юритишда давлат иштирокини пасайтириб, хусусий ва тўғридан-тўғри 
инвестициялар улушини ошириш керак. ...Умуман олганда, келгуси йилда
23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш зарур.[2]” 
деб таъкидлаб ўтганлар. Шундай экан, ҳар қандай ўсиш ва самарадорликка 
эришиш бевосита инвестицияларга боғлиқдир. 
Миллий 
иқтисодиётни 
ривожлантиришга 
жалб 
этилаётган 
инвестициялар ҳажмининг ортиши ижобий ҳолат ҳисобланади. Аммо, 
инвестиция мақсадида сарфланаётган маблағлар кутилган натижага эришиш 
имкониятини яратиши, улардан самарали фойдаланиш каби масалалар ғоят 
муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 
қуйидаги сўзлари диққатга сазовардир: “Сарфланган ҳар бир сўм инвестиция 
одамларимизга уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини 
оширишга хизмат қилиши керак [3]”. Бу эса инвестициялар ва ушбу мақсадда 
йўналтирилаётган маблағлар ҳисоби, таҳлили ва назоратига бўлган заруратни 
янада ошишига олиб келди. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish