ГРАММАТИКА ВА СЎЗ ЯСАЛИШИГА ОИД ТУШУНЧАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ
МЕТОДИК АСОСЛАРИ
Бошланғич синфларда морфологиядан «от», «сифат», «сон» «феъл», «олмош тушунчаларини;
сиктаксисдан «гап», «эга»
«кесим», «иккипчи даражали бўлак», «уюшиқ бўлак, ундалма» тушунчаларини;
сўз ясалишидан «ўзак», «қўшимча», «ўзакдош сўзлар» каби тушунчаларни шакллантириш устида иш олиб
борилади.
Ўқитувчи тушунчаларни шакллантириш жараёнини бошқариш, ўқувчилар ақлий фаолиятини тўғри
ташкил этиш учун у тушунча нималигини, тушунчани билиб олиш жараёнининг хусусиятларини,тушунчани
ўзлаштириш қандай шароитда натижалироқ бўлиши кўз олдга аниқ, келтириши лозим.
Грамматик тушунчаларнинг моҳияти. Уларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар
Тушунча атроф-мухитдаги предмет ва ходисаларнинг муҳим белгилари ва ўзаро алокадорлиги акс
эттирилган тафаккўр формасинн тасвирлаб кўрсатади.
Грамматик тушунчаларда ҳам, бошқа тушунчалар каби, ҳодисаларнинг муҳим белгилари
умумлаштирилган ҳолда акс эттирилади. Тил ҳодисаларининг ўзига хос хусусияти, яъни тушунчанинг
мазмун томони грамматик тушунчанинг ўзига хос хусусиятини келтириб чиқаради. Тил ҳодисалари, тил
категориялари бошқа ҳодисаларга нисбатан жуда мавҳумлиги билан фарқланади. Биологик тушунчаларни
шакллантиришда белгиларини кузатиш, системага солиш ва умумлаштириш мумкин бўлган аниқ, ҳодисалар
ва предметлар материал сифатида асос қилиб олинади. Грамматик тушунчалар эса сўз, сўз бирикмаси, гап,
морфема, лексема, фонема ва бошқаларнинг ўзига хос муҳим белгиларини аниқлаш ва умумлаштириш
натижаси хисобланади. Бошқача қилиб айтганда, кишилар томонидан яратилган грамматик тушунчага асос
бўлган дастлабки материалнинг ўзи етарли даражада мавҳумдир. Демак, грамматик тушунчалар
умумлаштирилганларнинг яна умумлаштирилгани ҳисобланади.
Грамматик тушунчанинг бу хусусиятлари туфайли ўқувчиларда тушунча жуда кўп қийинчилик
билан шаклланади. Грамматик тушунчани билиб олиш учун мавҳум тафаккўр маълум даражада
ривожланган бўлиши лозим. Мавҳум тафаккўр таълим жараёнида вужудга келади ва махсус машқларни
талаб қилади. Бу машқлар муайян ақлий кўникмаларни ва лингвистик тасаввўр ҳамда билимлар
комплексини шакллантиришга қаратилган бўли-ши зарўр. Кўпгина психолог олимларнинг текширишлари
натижасида аниқланишича, тушунчани шакллантириш жараёни тафаккўрга оид анализ, синтез, таққослаш,
умумлаштириш, аниқлаштириш амалларини билиб олиш жараёни ҳам ҳисобланади. Ўқувчиларда ту-
шунчани шакллантиришнинг натижаси уларнинг мавҳумлаштириш фаолиятининг қайдаражада ўсганлигига
боғлиқ. Мавҳумлаштиришда қийналадиган ўқувчилар сўзларни таққослай олмайдилар ва уларнинг муҳим
грамматик белгиларига кўра бир группага бирлаштира олмайдилар, тушунчани шакллантиришда
қийналадилар ва хатога йўл қўядилар. Масалан, феъл ўрганилганда ўқувчилар феъл предметнинг
ҳаракатини билдиришини билиб оладилар. Юрмоқ, экмоқ, чопмоқ каби феълларда лексик маъно грамматик
маънога мос келади. Кўп феълларда бундай мослик бўлмайди. Грамматикада предмет ҳаракати дейилганда,
ҳаракат билан бирга предметнинг ҳолати, унинг бошқа предметларга муносабати, предмет белгисининг
ўзгариши кабилар ҳам тушуниладн: ухламоқ, ўйламоқ, севмоқ, ўсмоқ, кўкармоқ ва ҳоказо. Предмет
ҳаракатини бундай кенг маънода, умумлаштирилган ҳолда тушуниш эндигина тилни ўргана бошлаган
ўқувчиларга қийинлик қилади, улар ҳаракатни кўпроқ юриш, силжиш маъносида аниқ тасаввўр қиладилар.
Шунинг учун феълни ўрганишнинг бошланғич босқичида ётмоқ, касалланмоқ, тўрмоқ, қизармоқ каби
сўзларни предмет ҳаракатини билдиради деб ҳисобламайдилар. Бундай ходисани отни ўрганишда ҳам
учратиш мумкин. Айрим ўқувчилар тинчлик, қаҳрамонлик, қадам каби сўзларни от тўркумига
киритмайдилар. Тушунчани шакллантириш учун ўқувчиларда мавҳум кўникмасини ўстириш, улар
диққатини сўзнинг аниқ лексик маъносидан грамматик маъносига қаратиш ва шу гўруҳдаги сўзларга оид
умумий, грамматик белгиларни ҳисобга олган ҳолда, уларни бир гўруҳга бирлаштириш талаб этиладп.
Масалан, к и м? ёки н и м а? сўроғига жавоб бўладиган барча сўзлар «от» тўркумига бирлашади; предмет
билдириш, сон (бирлик ва кўпликда келиш), эгалик қўшимчалари билан ўзгариш, келишиклар билан
тўрланиш бу сўзлар учун умумий грамматик бслгилар ҳисобланади. Тушунчани шакллантиришда хато-нинг
олдини олиш учун таълим бериш жараёнида қатор методик талабларга риоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |