тасаввур этиш), умумлаштириш, гуруҳлаш, танққослаш кабилар киради. Курсатилган кўникмаларни
ўқувчиларда шакллантириш устида мақсадга мувофиқ, ишлаш уларнинг уқув фаолиятини
фаоллаштиришга, билимларини муваффақиятли эгаллашларига имконият яратади. Она тили курсидан
ҳосил қилинадиган махсус кўникмалар билан предметлараро кўникмалар, бир-биридан ажратилмаган
ҳолда, ўқув-тарбиявий жараёнда шакилантирилади.
Бериладиган билим ва ўқувчиларда ҳосил қилинадиган махсус кўникмалар мактаб дастурларида қайд
этилган. (Булар ҳақида қўлланманинг кейинги бўлимларида мукаммал тўхталамиз.)
Бошланғич синфларда ўрганиш учун тилни онгли эгаллашга ва ўқувчиларда
график ва орфографик
малакаларни шакллантиришга замин ҳисобланган билимлар танланган. Фонетика ва графика соҳасида
ўқувчилар сўзнинг товуш таркибини, унли ва ундош товушларнинг ўзига хос хусусиятларини, сўзда
товушнинг маънони фарқлашдаги аҳамиятини тўғри тушунишга
имкон берадиган билимларни
ўзлаштирадилар, шунингдек, уларга сўзнинг товуш ва график шакли ўртасидаги нисбат (боғланиш) ни
онгли аниқлаш, сўзни тўғри ёзиш имконияти яратилади. Морфология соҳасидан ҳам сўзни онгли
ўзлаштириш, уни тўғри ишлатиш учун катта амалий аҳамиятга эга бўлган билимлар танланган. Бошланғич
синф ўқувчилари I синфдан бошлаб сўз туркумлари (от, сифат, сон, олмош, феъл)ни ҳар
хил савияда
ўрганадилар.
Синтаксисдан дастурга нутқ. бирилиги сифатида гап ҳақидаги, гапда сузларнинг боғланиши бош
ва иккинчи да ражали бўлаклар ҳақидаги билимлар киритилган . Сўзнинг морфемик таркиби юзасидан ҳар
бир морфеманинг муҳим белгиларини, уларнинг аҳамияти ва сўзда бир-бирига таъ сирини бошланғич
синф ўқувчилари тушунадиган ва сўзларни тўғри ёзишда фойдаланишлари учун зарур бўлган ҳажмда
маълумот берилган. Дастурда «Лексика» бўлими алоҳида берилмаган, аммо ўқвчилар сўзларнинг
лексик-семантик гуруҳлари (синонимлар, антонимлар) ҳақида, уларнинг лексик маънолари ҳақида
сўз туркумлари ва сўз таркибини ўрганиш жараёнида маъьлумот оладилар.
Бошланғич синфлар она тили курси 1-4-синфларда тил-нинг ҳамма томонлари ўзаро боғлиқ
холда урганилиши
хисобга олиниб тузилган, ҳар бир синфда фонетика, лексика, грамматика ва сўз
ясалиши ҳақида
- элементар билим берилади. Курснинг бундай қурилиши тилнинг барча томонларини
бир-бирига ўзаро таъьсир эткадиган бир бутун ҳодиса сифатида ўрганишни тақозо этади. Тилни
ўрганишга бундай ёндашиш таълим
жарёнини ўқувчилар нутқини ўстириш вазифасини ҳал
этишга
йўналтириш имконини беради.
Дастурнинг «Грамматика, имло ва нутқ ўстириш» бўлими ҳар бир синфда тўрт қисмни ўз ичига
олади: «Товуш лар ва ҳарфлар» Сўз» «Гап», «Боғланишли нутк,». Асосий мавзулар босқичли
изчиллик
тамойилига асосланиб, ҳар тўрт синфда ўрганилади. Ҳар бир синфда етакчи мавзулар ажратилади. 1-
синфда фонетика ва графикага оид мавзуларниўурганишга катта ўрин берилади, чунки ўкувчилар уқиш
ва ёзиш жараёнини эгаллайдилар. 3- синфда сўзнинг морфемик таркиби ва гапни ўрганиш
1
муҳим
ҳисобланади. Суз ясалишига доир билимлар асосида ўқувчиларда сўзнинг лексик маъносига, ундан нутқа
фойдаланишга онгли муносабат ўсади. 4-синфда сўз туркумларини ўрганиш биринчи ўринга қўйилади. .
(морфологик билим чуқурлаштирилади, отларнинг эгалик ва келишик қўшимчаларини,
феълларнинг
тусловчи қўшимчаларини тўғри ёзиш малакалари шакллантирилади).
Боғгланишли нутқ устида тўрт
йил давомида грамматик вна орфографик материалларни ўрганиш
билан боғлиқ ҳолда режа асосида иш олиб борилади.
Она тили дарсларида тил ҳодисалари маъноси,
қурилиши, вазифаси томонидан ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: