Касби туман халқ таълими бўлими ТАСАРРУФИДАГИ
12-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ
БУЙРУҒИ
2021-2022 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнги қўнғироқ” тадбирини юқори савияда ўтказиш тўғрисида
Мактабда 2021-2022 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнги қўнғироқ” тадбирини юқори савияда ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 майдаги "Умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилини якунлаш ва тадбирларини ўтказиш тўғрисида"ги 06/3-55-сонли хати, ВХТБнинг “__”__________даги ____-cонли буйруғи ҳамда туман ХТБнинг “__”__________даги ____-cонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 майдаги "Умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилини якунлаш тадбирларини ўтказиш тўғрисида"ги 06/3-55-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Мактабда 2021-2022 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнги қўнғироқ” тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Ў.Пиримқулов)га:
“Сўнги қўнғироқ” тадбирларни "Менинг мактабим-менинг уйим" шиори остида ўтказилишини таъминлаш;
тадбирни фақатгина 4-9-ва 11-синфлар иштирокида 45-минут давомийликда ўтказилишини таъминлаш;
“Сўнги қўнғироқ” тадбирларнинг мактаб ҳовлисида соя-салқин очиқ майдонларда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг кирмаслигини таъминлаш;
битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари, турли либослар ҳамда ленталар тақиб олишини олдини олиш;
тадбирлар ўтказиладиган жойларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда талаб даражасида жиҳозлаш, гигиена ва тозалик талабларига мувофиқ шароитлар яратиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш;
“Сўнги қўнғироқ” тадбирини тартибли ўтишини таъминлаш мақсадида маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва обод юрт МФЙ профилактика инспектори билан ҳамкорлик қилиш;
тадбирга фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчиларини таклиф этмаган ҳолда фақатгина 5 нафар мехмон ва ота –оналарни таклиф қилиш улар томонидан битирувчиларга байрам табриги ва тилакларини билдиришларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
3. Барча синф рахбарларига:
ўкувчиларнинг ва битирувчиларнинг синфдан-синфга хамда якуний аттестация имтиҳонларини топшириш жараёнига байрамона тус бериш, шунингдек, ортиқча сарф- ҳаражатлар каби ҳодисалар бўлмаслигининг олдини олиш;
йил давомида намунали ҳулқ ва аьло баҳоларга ўқиб иқтидорли ўқувчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш;
мактабда тадбирларнинг тартибли ўтишини таьминлаш мақсадида жойларда маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларини жалб килиш;
тадбирнинг ўтказилиши юзасидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритилиб борилишини таьминлаш;
ушбу тадбирларни ўтказишда битирувчиларни пул маблағларини йиғмаслик, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим қилиш ҳамда тантаналарни ўқувчи ёки ўқитувчиларнинг хонадонларида, ресторан ёки каҳвахоналарда ўтказмасликни олдини олиш вазифалари топширилсин.
5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: Ш.Шарипов
Касби тумани ХТБга қарашли
12-умумий ўрта таълим мактаби директорининг 2021 йил __-кунги
__-сонли буйруғига 1-илова
Касби тумани ХТБга қарашли 12-умумий ўрта таълим мактабида
2020-2021 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнги қўнғироқ” тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
1. Ў.Пиримқулов - ММИБ директор ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Ғ.Ҳусенов - Ёшлар етакчиси, ишчи гуруҳ раҳбар ўринбосари
3. И.Азимов - Псхолог, аъзо
4. И.Нарзуллаев - ЎТИБ директор ўринбосари, аъзо
5. З.Тўраев - Мусиқа фани ўқитувчиси, аъзо
6. Д.Солиев - ЧҚБТ рахбари, аъзо
7. З.Анварова - Мактаб ҳамшираси, аъзо
8. Лавозим бўйича - барча синф рахбарлари, аъзо
Do'stlaringiz bilan baham: |