Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги
Урганч Давлат университети
ОНА ТИЛИ ЎКИТИШ МЕТОДИКАСИ
фанидан маъруза матнлари
М.Тилавова, Б.Сапаева
Урганч-2009
ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ - ПЕДАГОГИК ФАН
Она тили ўқитиш методикаси - педагогик ва амалий фан. Чунки у назарияга асосланиб
ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш, ўстиришнинг амалий вазифаларини бажаради.
Она тили ўқитиш методикасининг предмети таълим бериш жараёнида она тилини эгаллаш,
яъни нутқни, ўқиш ва ёзишни, фонетика, грамматика кабиларни билиб олиш жараёни
ҳисобланади.
Она тилидан кўникма ва малакаларни шакллантириш, тил ҳақидаги фаннинг илмий
тушунчалар системасини ўзлаштириш қонуниятларини ўрганади, тил ўрганишнинг энг қулай
метод ва усулларини излайди .
Она тили ўқитиш методикаси амалий фан сифатида уч вазафани бажаради:
1. Нимани ўқитиш керак? саволига жавоб беради, яъни бошланғич синф учун
дастурлар ишлаб чиқади дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиб беради. Уларнинг
самарадорлиги ва мувофиқлигини доимий текшириб боради.
2. Кандай ўқитиш керак? саволига таълим беришнинг методлари, методик
усуллар, машқлар системаси, қўлланмани татбиқ этиш тавсияномаларини, ёзма иш,
амалий ишлар системасини, дарс, унинг турларини ишлаб жавоб беради.
3. Нега худди мана шундай ўқитиш керак? Бунда илмий нуқтаи назардан энг фойдали
методларини ўрганиш, танлаш, асослаш, тавсияларни экспериментал текшириш вазифаларини
бажаради.
Она тили ўқиш методикаси таъимнинг турли босқичларида ўқувчиларнинг билим, кўникма
ва малакаларини аниқлайди, ўқишнинг муваффқкити ва камчиликларини белгилайди, сабабини
излайди, уни бартараф этиш усулларини топади.
Нутқий ва орфографик типик хатоларни текширади, уни олдини олиш чора -тадбирларини
белгилайди.
Она тили таълим тизимининг барча босқичлирида ўргатилади. Мактабгача тарбия
муассасасида, асосан, болаларнинг нутқини ўстириш назарда тутилади. Бошланғич синфда
ўқувчилар нутқини ўстиришдан ташқари, она тилидан элементар назарий тушунчаларни амалий
ўзлаштиришлари ҳам назарда тутилади.
Она тили ўқитиш методикаси фани тўрт бўлимни ўз ичига олади:
1. Савод ўргатиш методикаси, яъни элементар ўқиш ва ёзишга ўргатиш. Болаларга савод
ўргатиш педагогикадагина эмас, балки ижтимоий ҳаётда ҳам жуда жиддий қўйилган
масалалардандир. Чунки халқнинг саводхонлиги озодлик учун, сиёсий онглилик учун, маданият
учун кураш қуролидир. Мустақил Ўзбекистон Республикамизда ҳар бир кишининг саводхон
бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда. 1-синфга қадам қўйган болаларга барча ўқув
қуролларинииг совға қилиниши президент И.Каримовнинг келажак авлоднинг саводхон, юксак
маданият эгаси бўлиб етишишлари учун ғамхўрлигининг бир намунасидир.
2. Ўқиш методикаси. Бошланғич синфларда ўқиш предметининг вазифаси биринчи
навбатда болаларни тез (меъёрида), тўғри, онгли ва ифодали ўқиш малакалари билан
қуроллантириш ҳисобланади.
3. Грамматика ва имло методикаси. Бу бўлим элементар тўғри ёзувга ва ҳуснихатга
ўргатиш яъни, грамматик тушунчаларни, бошланғич имло малакасини шакллантиришни ўз ичига
олади.
4. Ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ўстириш методикаси. Бу бўлим бошланғич
синфларда алоҳида ўрин тутади. Болалар биринчи марта тилни, нутқни ўқув предмети сифатида
англайдилар, улар хоҳлаган ва қизиқарли нарсаларнигина эмас, балки зарурий нарса ва ҳодисалар
ҳақида ўйлаб, режали нутқ тузиш зарурлигини ҳам тушуна бошлайдилар. Улар ўзининг график
шакли билангина эмас, балки лексикаси, синтактик ва морфологик шакли билан ҳам оғзаки
нутқдан фарқ қиладиган ёзма нутқни эгаллайдилар.
Методика болаларнинг нутқини бойитишни синтактик ва боғланишли нутқини ўстиришни
ҳам таъминлаши керак.
Шуни айтиб ўтиш керакки, боғланишли нутқ мактабларда алоҳида бўлим сифатида
ўрганилмайди. У тил фанининг бошқа бўлимлари билан боғланган ҳолда ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |