ифодаланиши: сўзда товушлар алмашиши, ортиши еки камайипш натижасида бошқа бир янги сўз
хосил бўлиши мумкинлиги болалар онгига йетқазилади. Кейинги йилларда ҳам хат-савод товуш
методида ўргатилмоқда. Атоқли методистлар (С.П.Редазудов, А-И.Воскресенская, К. Қосимова,
Й.Абдуллаев, О.Шарафиддинов) товуш методида хат-савод ўргатишни такомиллаштирдилар.
Араб алфавитида ёзувни ўргатиш қийин эди. Араб алфавитидаги ҳарфлар сўзда қўллаш
ўрнига қараб, ҳар ҳил шаклда ёзилган, бу ёзишни ўрганишни қийнлаштирган. Шунинг учун кўп
мактабларда болаларга ўқиш ўргатилиб ёзув ўргатилмаган, чунки домла ва отинойиларнинг
кўпчилаги ўқишни билаган-у, ёзишни биламаган.
Ески мактабда ёзиш чизиқсиз текис оқ қогозга дастлаб йугонроқ савагич қаламда
ўргатилган: болалар ёзишни озроқ ўрганганларидан кейин қамиш қаламда ҳам ёзишган, уларга
ручкада ёзишга рухсат этилмаган.
Ёзишни ўргатиш алфавит тартибда ҳарфларнинг алоҳида-алоҳида шаклни ёздиришдан
бошланган. Аввал алифни ёзиш ўргатилган, кейин ўхшаш шаклли ҳарфлар бандларга бўлиниб,
ўхшаш унсурни бўлмаганлари эса айрим-айрим ёздирилган. Айрим домлалар баъзи ҳарфларни
элементларини ёзиш бир – икки йилга чўзилган .
Шундан кейин –ҳарфларни нушага қараб алфавит тартибида катта-катта қилиб ёзиш,
муфродот ( сарҳад ) дейилган: бундай ёзиш бир – икки йилга чўзилган .
Шундан кейин ҳарфларни бир-бирига қўшиб ёзиш машқи бошланган. Бу машқни
мураккабот дейилган. Ҳарфларни бир-бирига қўшиб ёзиш машқи бир неча босқичга бўлиниб,
ҳарф бирикмаларининг маъно англатиш – англатмаслиги умуман эътиборга олинмаган. Қандай
қўшилиш машқ қилинаверган. Кўпгина эски мактабларда бундай машқ “абжад ёзиш ” билан
тугалланган .
Мураккаботдан кейин байт, қитъа ва рубойиларни кўчириб ёзиш машқи бошланган. Бу
машқни муқаддимот дейилган .
Бу машққа ҳам жуда кўп вақт сарфлангану маъноли сўзларни ёзиш билан бошланиб,
дуойи салом (иншо )ёзиш билан тугалланган .
Ёзувни ўргатиш ва ҳуснихат машқ қилдиришда (Муфрадот) китобидан фойдаланилган. Бу
китобчада ҳар учала машқ тури баъзи нашрларда эса иншо намуналари берилаган.
Ески мактабда ёзувга ўргатишнинг бирдан-бир йули кўчириб ёзув – нуша кўчириш
бўлган, натижада болада ёзма нутқ кўникмаси ҳосил қилинмаган. Бу машқ болани жуда
зериктирган, ҳеч ўйланмасдан ёзишга одатлантирилган. Мактабхонада ижодий кўчириб ёзув
машқларининг, шунингдек, бошқа усулларнинг қўлланмаганлиги орқасида бола чиройли кўчириб
ёзиш коникмасини ҳосил қилган бўлса ҳам, аммо ўз фикрини ёзма ифода қила олмаган, энг оддий
жумлаларни ҳам жуда кўп хато қилиб зўр - базўр ёзган .
Эски мактабларда, мадрасаларда ўзбек тили ўқитилмаган, натижада эски мактаб
болаларгина эмас хатто мадрасда бир неча йил умр ўтқазган баъзи болалар ҳам ўз исмини тўгри
ёзишни биламаганлар .
Арабчада тўгри, чиройли ёзувга ўргатиш учун Хивалик шоир Шермуҳаммад Авазбей ўгли
Муниснинг ( 1778-1829) “ Саводи таълим ” китобидан фойдаланилади.
Рус – тузем мактабларида ўқиш ва ёзишга ўргатиш, одатда, бир вақтда бошланиб, бир-
бирига боглаб олиб борилган, ҳар куни аввал ўқиш, кейин ёзув дарси бўлган; ўқиш ва ёзиш
онглилик тамойили асосида ўргатилган; болалар қайси товуш, бўгин, сўз ёки гапни ўқиётган ёки
ёзаётганини аниқ тасаввур қилган, маъносига тушунган, арабча ҳарфнинг ёлгиз шаклини, ёҳуд
бирор ҳарфнинг элементини ёзаётганлигини онгли равишда билган.
Рус-тузем мактабларининг ўзбекча синфида кўчириб ёзишга ва диктантга кўп вақт сарф
этилган. 4- бўлимда, улардан ташқари, иншо ( турли тихат, дуои салом ва савдо ишига оид ҳар
ҳил хатлар ) ёзишга ҳам ўргатилган
Do'stlaringiz bilan baham: