Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Савол ва топшириқлар : 

1.Ески мактабларда савод ўргатиш қандай методда олиб борилган? 
2.Болалар саводи неча босқичда чақирилган. 1 – босқичда қандай метод ва тартибда 
ўқитиш ишлари олиб борилган ? 
3.2- босқичнинг вазифасини айтинг ? 
4.3- босқич қандай номланади , унинг вазифаси нималардан иборат? 
5.Марказий Осиёга товуш методи қайси манбалар орқали ёйилди? 
6.Ўзбек синфлари учун ярартиган дастласбки ўқув қўлланмасининг афзалликлари нимадан 
иборат? 


7.К.Д.Ушинский асос слоган анлитек-синтетик товуш методини кимлар 
такомиллаштирдилар? 
8.Ески мактабда болалар қандай усулда ўқиш ва ёзишга ўргатилган? 
9.Ҳозирги кунда амалда қўлланаётган “ Алифбе ” дарсликларини таҳлил қилинг ва уларга 
тақриз ёзинг. 
Савод ўргатишда аналитик-синтетик товуш методи. 
 
Аналитик-синтетик товуш методига К.Д.Ушинский асос солган. Бу метод ҳозирги кунга 
қадар анча такомиллашди. Шу боис аналитик-синтетик товуш методи анъанавий тамойилларга ва 
шаклланиш, ташкил топиш жараёнида бўлган тамойилларга эга. Методнинг анъанавий 
тамойиллари қуйидагилар : 
1.Савод ўргатишда аналитик -синтетик товуш методи шахсни шакллантириш мақсадига 
кўра таълимий ва ўстирувчи характерда бўлади, нутқий машқлар орқали ақлий ўсишини 
таъминлайди. Ўқишнинг онгли бўлишини талаб этади. 
1.Бу метод ташкилий томондан икки даврга; 
А) Алифбегача тайёрлов даври 
Б) Алифбо даврига бўлинади, иккинчидан, ёзувга ўргатиш ўқишга ўргатиш билан параллел 
ҳолда олиб борилади. 
Аналитик- синтетик товуш методи психолингвистик нуқтаи назаридан: биринчидан, савод 
ўргатиш болаларнинг жонли нутқига, улар эгаллаган нутқ малакасига асосланади; иккинчидан, 
савод ўргатишга товуш асос қилиб олинади, унда товушни ажратишга, анализ ва синтез қилишга, 
товушлар артикулятсиясига, болаларда фонематик эшитишни ривожлантиришга катта аҳамият 
берилади, учинчидан, ўқиш бирлиги сифатида бўгин олинади, бўгин устида ишлашга катта 
аҳамият берилади. 
Методнинг шаклланиш ва ташкил топиш жараёнида бўлган тамойиллари: 
1.Таълим жараёнини ташкил этиш нуқтаи назаридан: савод ўргатиш жараёнида ўқувчиларга 
дифферинтсиал ва индивидуал ёндашиш; 
2.Ўқитишнинг истиқболи нуқтаи назаридан: грамматика, сўз ясалиши, имло, 
лексикологияга оид билимларни назариясиз амалий асосда мунтазам бериб бориш
3.Психолого—лингвистик нуқтаи назаридан: товуш ва ҳарфни ўқитишнинг қулай усулнни 
излаш, товуш ва ярфларнинг мослигини, осонлигини, иккинчидан, таълимнинг тарбиявий ва 
ўстирувчи характери ҳисобга олинади. 
Таълим жараёнида ўқувчиларга тарбия ҳам бериб борилади. Тарбиялаш дидактиканинг 
муҳим принсипларидандир. 
Мактабда ахлоқий тарбия берилади, илмий дунёқараш элементлари шакллантирилади. 
Болалар дарсда оммавий сиёсий тушунчаларни эгаллайдилар. 
"Алифбе" саҳифаларида дўстлик, байналмилал муносабат, болалар меҳнати, табиат, катталар 
меҳнати, болалар ўйинлари, оила, мактаб ҳаёти каби расмлар берилган. Турли мавзуларда матн 
берилган. Булар болаларда ўзаро дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳнатни қадрлаш, катталарга ҳурмат, 
кичикларга иззат, табиатни севиш ва асраш, ҳайвонот дунёсига қизиқиш, уларни муҳофаза қилиш, 
мактаб ва ўқишни севиш- умуман, эстетик тарбияни шакллантиради. Булар болаларни халқнинг 
қайноқ ҳаётига, унинг бахтига, орзуларига, муваффақиятларига рухлантиради. Демак, болаларга 
ахлоқий, гоявий- сиёсий, меҳнат ва эстетик тарбия бериш ҳам савод ўргатиш вазифасмга киради. 
Савод ўргатишни тўгри ташкил этиш учун болаларнинг унга нутқий тайёргарлигини махсус 
ўрганиш талаб этилади. Махсус ўрганиш августда, ҳатто ундан олдин- баҳордан бошланади. 1— 
синфга келадиган ўқувчининг оиласига ёки болалар богчасига борилади, суҳбат ўтказилади, 
болаларнинг умумий билим савияси аниқланади. 
1.Ўқиш кўникмасини аниқлаш. 
а) сўзни сидирга ўқийди, 
б) бўгинлаб ўқийди, 
в) ҳарфлаб ўқийди (нотўгри ўқиш) 
г) анчагина ҳарфларни билади, лекин ўқишни билмайди
д) айрим ҳарфларни билади,
2.Ёзув кўникмаси. 
а) ҳамма ҳарфни ёзишни билади, сўз ёзади, (босма ёки ёзма) 
б) айрим ҳарфларнигина ёзишни билади (босма ёки ёзма) 


в) ёзишни умуман билмайди 
3.Товушни таҳлил қилишга тайёргарлиги. 
а) сўзни бўгинларга бўлади, 
б) сўз ёки бўгиндаги товушни ажратади, 
в) ҳамма товушни тўгри талаффуз қилади, 
г) айрим товушларни нотўгри талаффуз қилади (қайси товушлар экани хисобга олинади) 
д) нутқнинг баланд ёки пастлиги 
4. Огзаки богланишли нутқ. Шеърни ёддан ўқиш. 
а) 3 та шеърни билади, уни завқланиб айтади, 
б) 1-2та шеърни билади, айтишга уялади
в) бирорта шеърни ёддан ўқишни билмайди, 
5.Огзаки богланишли нутқ. Эртак айтиш. 
а) бир ёки бир нечта эртакни айтишни билади, 
б) эртак айтишга ҳаракат қилади, лекин айта олмайди, 
в) эртак айтишни билмайди, ўрганишга ҳам ҳаракат қилмайди, 
б.Огзаки богланишли нутқ. Фикр баён қилиш ("Расмда нималар Кўраётганингни айтиб бер?") 
а) 20 сўздан ортиқ богланишли ҳикоя, бир неча гап 
б) 10 тадан 20 тагача сўз, бир неча гап 
в) 10 тагача сўзли богланишли жавоб
г) 3-4 сўзли қисқа жавоб, 
Шунингдек, бола нутқининг синтактик қурилиши ҳам, фойдаланадиган сўзлар доирасида ҳам 
ўрганилади, тўпланган материаллар 2 вариантда ёзилади. 
а) Ҳар бир ўқувчи ҳақида алоҳида маълумот, бу болага якка ёки дифферентсиал ёндашиш учун 
керак бўлади. 
б) Синф ўқувчилари учун умумий маълумот, бу маълумотдан дарсда синф ўқувчилари учун 
умумий ишлар методикасини танлашда фойдаланилади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish