Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Савол ва топшириқлар. 
 
1.Ўқишга ўргатишнинг муваффақиятли бўлиши учун унга қандай ва қачон замин 
тайёрланади. 
2.Ҳарф билан таништириш қандай йуналишларда амалга оширилади? Сиз қайси 
йуналишни маъқул деб ҳисоблайсиз? 
3.Ўқишга ўргатишнинг қайси усули энг қулай усул? 
4.Ўқишга ўргатишда қандай жадвал ва кўргазмалардан фойдаланиш мумкин? 
5.Ўзингиз яратган кўргазмаларнинг аҳамияти ва ундан фойдаланиш йулини дарс 
жараёнида кўрсатинг. 
6.Ўқишнинг бола ҳаётидаги аҳамиятини айтинг. 
Савод ўргатиш машқларининг асосий турлари
1.Товуш савод ўргатишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Савод ўргатиш даврида сўз ва 
бўгинларни товуш томонидан анализ ва синтез қилиш, товуш ва уларнинг артикулятсиясини 
анализ қилиш машқлари ўтказилади, диктсия (равшан, бурро гапириш) устида ишланади, 
логопедик ишлар олиб борилади. Товуш устида ишлаш билан айниқса, кесма ҳарфлардан сўз 
тузиш каби синтез қилиш усуллари бирлашиб кетади; товуш ва ҳарф ўртасидаги муносабатни 
доимо аниқлаб бориш ўқиш малакаларини шакллантириш учун ҳам, имло томонидан саводли 
ёзиш асосини яратиш учун ҳам фойдалидир. 
С.П.Редозубов товушни анализ ва синтез қилиш усулларини тўлиқ ишлаб чиққан. 
Шулардан ўзбек тилида савод ўргатишда қуйидаги ууллардан фойдаланилади: 
Анализ машқлари; 
1.Нутқ 
(гап)дан 
сўзни 
ажратиш; 
сўзни 
аниқ 
талаффуз 
қилиш; 
бўгинларга бўлиш ва бўгинларни аниқ талаффуз қилиш, ургули бўгинни ажратиш ва уни бошқа 
бўгинлардан фарқлаб, кучли талаффуз қилиб ўқиш, махсус товушни ажратган ҳолда сўзни 
бўгинлаб 
ўқиш 
(аааа-на, 
нооон, 
ииил. 
Ссса-на, 
ки-йййик, 
иииш) 
2.Шу дарсда ўрганиладиган янги товушни ажратиш. Янги товушни биринчи марта 
ажратишнинг бир неча усули бор: 
а) 
сўздан 
товушни 
узун 
талаффуз 
килиб 
ажратиш: 
ааа-на, 
лооо-ла, ииин, бооо-ла; 
б) ундош товушни ёпик бугандан ажратиш: Уссс-мон, О- лиммм, А-миннн. 
в) сиргалувчи ундошни очиқ бўгиндан ажратиш: ссса-на, то-йййи, зззи-рак; 
г) бўгин ҳосил қилган бир унлини ажратиш: о-на, у-нум, ў- тин, ё-рур, о-нта, ю-туқ, у-зук; 


д) ўрганилган товушни сўз бошида келган сўзлардан ажратиш (сўзни оқъитувчи 
айтади, биринчи товушни эса ўқувчи айтади): нок,ток, лола,...; 
е) 
расм 
номини 
ифодаловчи 
сўзни 
айтиш: 
ўқитувчи 
нокнинг 
расмини кўрсатиб, ноа дейди, ўқувчилар к товушини қўшиб айтадилар нок. 
Асосан, дарсда янги товуш биринчи марта ажратиб, талаффуз қилингандан сўнг, шу товуш 
сўз бошида, ўртасида, охирида келган ва аниқ талаффуз қилинадиган сўзлар танланиб, 
ўқувчиларга талаффуз қилдирилади: к товуши учун: куз, тик, ток. 
О товуши: олма, ош, О-мон; 
Д товуши: дор. Одил (сўз охирида жарангсизлашадиган озод, ҳисоб каби сўзларни танлаш тавсия 
қилинмайди). 
3. Сўздаги товушларни санаш ва уларнинг номини тартиби билан айтиш, сонини аниқлаш, 
бўгинларни санаш: Олма - ол~ма - о-л-м-а; тўртта товуш, тўртта ҳарф, икки унли товуш, икки 
ундош товуш, икки бўгин .... Бу усулдан оқъув йилининг иккинчи ярмида ва кейинги синфларда 
ҳам фонетик тахлил сифатида фойдаланилади. 
4. Жарангли ва жарангсиз ундошли сўзларни таққослаш: дил-тил, олдин-олтин, тор-тош, 
мой-чой-лой-бой-сой-той каби. 
Савод ўргатишда анализ синтез бир-биридан ажратилмайди, чунки анализ ўқиш жараёнини 
эгаллаш учун замин яратади, синтез эса кўпроқ ўқиш малакасини шакллантиради. 
Синтез машқлари 
1.Товуш томонидан анализ қилинган сўзни ёки бўгинни талаффуз қилиш ва уни кесма 
ҳарфдан тузиш (ёзиш); шу сўз ёки бўгинни ўқиш. 
2.Ўрганилган ундош билан (на,но, ла.ло, ни, ли, би, си, ма, мо, ми, та, то, ти, ди, до, со, са, 
...) бўгин жадвалини тузиш; бўгин жадвалини китобдан ёки матндан ўқиш; кесма ҳарфлардан 
бурин жадвалини тузиш. 
3.Бола-лола-тола, бой-той-сой-лой, бахт-тахт, она-ота, мош-бош каби бир ундош ҳарф 
билан фарқланадиган ёки она-опа, укки-икки, ош-иш каби бир ундош ҳарф билан фарқланадиган 
сўзларни ўқиш (бундай сўзларни ўқувчиларнинг ўзлари топиб ўқишлари мумкин). 
4.Сўзнинг бошига ёки охирига бир ҳарф қўшиб, янги сўз ҳосил қилиб ўқиш; ола-лола, ош-
бош, ой-той, бой, сой, лой; ўроқ-сўроқ; ол—хол, сол; сава-сават, йелка~йелкан; сон~осон; айиқ 
~кайик,- ўлка-йулка; олти-олтин; олди~олдин. 
5.Сўз ўртасига ҳарф қўшиб, янги сўз ҳосил қилиб ўқинг; кўмак-кўлмак, зирак-зийрак, тана-
ташна, оша-ошна. 
б.Бўгинларни алмаштириб янги сўз ҳосил қилиш ва ўқинг Гулнор—Норгул. 
6. Товушларнинг ўрнини алмаштириб янги сўзни ҳосил қилиш ва ўқиш: сомон-осмон, 
тилак – калит, қуй - юқ 
7. Товушни ёки бўгинни тушириб қолдириб янги сўз ҳосил қилиш ва ўқиш: анор-нор, 
гулнор—гул, елкан-елка, богла-бола. 
Бўгин қўши1иб янги сўз: ҳосил қилиш ва ўқиш: бог-богча, гул-гулзор, богбон, дорбоз. 
Синтетик ишларнинг бу усуллари товуш устида ишлатиб ҳарф устида ишлаш билан бирга 
қўшиб олиб боришни талаб қилади. Бу иш усуллари қизиқарли бўлиб, дарсда ярим ўйин ҳолатини 
вужудга келтиришга имкон беради. 
Хулоса қилганда фақат анализ ёки фақатгина синтез билан кифояланиб бўлмайди, аммо 
тафаккур фаолиятининг у ёки бу тури йетакчи рол ўйнайди. Сўзни анализ қилиш билан ўқувчи 
сўзни лексик маънога эга бўлган бир бутун сифатида англайди, бу - синтездир; сўз синтез 
қилинганда унинг товуш таркибига диққат жалб этилади, бу эса анализдир. 
Умуман, савод ўргатиш жараёнида аналитик-синтетик ишлар системаси боланинг актив 
фикрлашини таъминлайди. Аналитик-синтетик ишлар усулигина ўқувчиларнинг билиш 
мустақиллигини таъминлайди, «муаммоли» вазият яратади, болаларда кузатувчанликни, 
зийракликни ўстиради. 
Товуш-ҳарф томонидан 
анализ ва синтезни йенгиллаштирадиган фойдали воситалар 
сифатида кесма ҳарфлар, кесма бўгинлар ва ҳарф териш полотноси, шунингдек, ҳарф ёки бўгин 
абак, кадоскопдан фойдаланилади; товушларнинг талаффузи устида ишлаш учун, шунингдек, ёзиб 
олинган ифодали нутқни (асосан, бадиий асарни) такрорий эшиттириш учун магнитафон (ёки 
лингофон) кабинети хизмат қилади. 
в) товушлар артикулятсияси, диктсия устида ишлаш. 
Анализ-синтез ишлари системасида товушнинг ўзини анализ ва синтез қилиш, товушни талаффуз 
қилиш вақтидаги нутқ аппарати органларининг холати ва харакатини кузатиш (анализ) ва харф 


билан ифодаланган товуш ва товушлар бирикмасини талаффуз қилиш мақсадида нутқ 
органларини зарур ҳолатга келтириш (синтез) муҳим ўрин тутади. Масалан: у товушнинг 
анализини олсак: тил танглайга томон баланд кўтарилади, танглай билан тил орасида торгина 
бўшлиқ қолади, лаблар бир—бирига яқинлашиб юмалоқлашади, овоз ҳосил бўлади; 
Р товушининг синтезида огиз озрок очиқ тишлар орасида бўшлиқ бўлади, лаблар озгина 
кенгроқ тортилган, тил озроқ орқага итарилган ва танглай (тепа)га томон баланд кўтарилган 
ҳолатда; овоз эшитилади, ўтаётган ҳаво кучи билан тилнинг учи титрайди. 
Синфда барча товушларнинг артикулятсияси (ҳосил бўлиши) ни кўрсатиб бўлмайди. 
Масалан: африкатлар (ч, ж), чуқур тил орқа (к, р, х), бўриз товуши (х,) артикулятсиясини 
кўрсатиш қийин. Аммо бундай товушларнинг ҳосил бўлишини тушунтириш учун ўқитувчи, 
ўқувчилар диққатини жалб қилган ҳолда, товушни талаффуз қилиб кўрсатади, сўнгра ўқувчилар 
талаффуз қиладилар. Бундай усулни бир неча бор такрорлаган маъқул. 
Диктсия устида ишлаш ўқувчилар нутқини тушунарли, соф, тиниқ, жарангдор бўлишига 
эришишдир. у савод ўргатиш учун , ифодали ўқиш, орфоепик ва орфографик малакани, 
хушовозлик кўникмасини ўстириш учун ҳам жуда муҳимдир. Яхши диктсия товуш ҳосил қилувчи 
аппаратнинг эгилувчанлигига боглиқ шунинг учун диктсияни ўстириш машқлари товуш ҳосил 
қилувчи аппаратнинг эластиклигини ўстиришга қаратилади. 
Диктсия устида ишлаш машқларига мисоллар: 
1.Баланд талаффузни машқ қилиш: Масалан. Сара-шира- сара-шира сўзларини овозни то 
қичқириққача баландлата бориб, сўнгра овозни то шивирлашгача пастлатиб талаффуз қилиш. 
2.Талаффуз темпини машқ қилиш. Шу шира- шира сўзларини секин талаффуз қилиб, 
темпни аста тезлаштира бориш. 
3.Айрим ундош товушларни, айниқса, ўқувчилар нуқсон билан талаффуз қиладиган 
сўзларни қайта талаффуз қилиш машқи. 
4.Мураккаб товуш бирикмаларини талаффуз қилишни машқ қилиш. Бунинг учун тез 
айтишлардан фойдаланилади. Масалан, /ани гилдиракни гизиллатиб гилдиратди. 
Болаларни сўзлаётганда тўгри нафас олишга, товушларни тўгри талаффуз қилиш ва 
ўргатиш зарур. Баъзи тортинчоқ болалар товушни талаффуз қилишга уяладилар. Бундай вақтда 
товушни, сўзни хор билан талаффуз қилдириш, хор билан ўқитиш, тез айтишларни хор билан 
айттириш фойдалидир. 
2.Савод ўргатиш даврида ўқувчилар нутқини ўстириш. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish