Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Тушунчанинг самарали ўзлашишини таъминлайдиган методик шартлар



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Тушунчанинг самарали ўзлашишини таъминлайдиган методик шартлар 
1. Ўқувчилар ақлий фаолиятини фаоллаштириш. Билимни ўзлаштиришнинг натижаси маълум 
даражада ўқитиш методларига боғлиқдир. Баён методи асосан ўқувчиларнинг эслаб қолишига 
мўлжалланади ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштира олмайди, шунинг учун кутилган натижани 
бермайди. Мактаб тажрибасини оммалаштириш ва олимлар («П. В. Замков, Ю.Н.Бабанский, Н. П. 
стрезикозин ва бошқалар) нинг махсус текширишлари таъкидлашича, изланиш методлари (бошланғич 
синфларда қисман изланиш методи) кўпроқ самарали ҳисобланади. Грамматик тушунчани шакллантиришда 
изланиш вазияти ўқитувчи берган вазифа ва уни жамоа бўлиб бажариш вақтида яратилади. Изланиш 
вазияти ўқувчиларни янгиликни билишга қизиқтиради ва вазифани бажариш усулини мустақил равишда 
ижодий танлашга ундайди. Масалан, ўқувчиларни сўз ясовч қўшимчалар билан таништиришда (2-синф) 
ўқитувчи доскага гул гулчи, ғалла-ғаллакор,ъ трактор — тракторчи, сўзларини икки устун тарзида 
ёзади. Ўқувчиларга икки устун шаклида ёзилган сўзларни кузатинг, маъноларидаги фарқини ўйлаб кўринг, 
шу сўзларнинг маъносини фарқлашга хизмат қилаётган қисмини топинг» топшириғини беради ўтказилган 
муҳокамадан сўнг ўқувчилар қуйидагича хулосага келадилар: гул сўзи ўсимликнинг бир турини, гулчи эса 
гулларни парвариш қилувчи киши маъносини билдиради; ғалла ўсимлик, ғаллакор – ғалла етиштирувчи 
киши; трактор сўзи қишлоқ хўжалик машинасини, тракторчи эса тракторда ишловчи киши маъносини 
билдиради. Сўзнинг –чи, -кор қисми икки сўзнинг маъносини фарқлашга хизмат қилади; -чи, -кор алоҳида 
келганда маъно англатмайди, булар қўшимча; сўз қўшилганда ишлови, шуғулланувчи киши маъносини 
англатяпти, янги маъноли сўз ҳосил бўляпти; -чи, -кор сўз ясовчи қўшимча. 


Муҳкамали вазиятни орфографик мавзу Билан таништириш жараёнида ҳам яратиш мумкин. 
Масалан, ўқитувчи “Ҳайвонларга қў
Й
илган номнинг бош ҳарф билан ёзилиши” мавзусини тушунтириш 
учун ўқувчиларга “ Ким ҳандай уй ҳайвонларини боқади? Уларга ўзингиз ном қўйганмисиз? Қандай ном 
қўйгансиз?” саволларини беради. Ўқувчилартартиб билан ўзлари боқаётган ҳайвонлари ва унга қўйган 
номларини айтадилар (мушук – Мош, кучук – Қоплон, сигир – Тарғил, от – Саман каби); ўқитувчи икки 
устун шаклида доскага ёзиб боради. Ўқитувчи «Иккн устун шаклида ёзилган сўзларни ўқинг, уларни 
таққосланг. Уларнинг ёзилишида қандай фарқ бор? Нима учун? Исботланг» топшириғини беради. Бу савол-
топшириқлар ҳарактери болаларни ўйлашга, изланишга мажбўр қилади. Улар биринчи устундаги сўзлар 
кичик ҳарф билан, иккинчи устундагилар эса катта (бош) ҳарф билан ёзилганини айтадилар, аммо нима учун 
шундай ёзилганини исботлашга уларнинг билимлари етишмайди. Шундай қилиб муаммоли вазият 
яратилади. Ўқувчилар янги материални ўрганиш зарўрлигини сезадилар. Бу методда энг муҳими муаммоли 
вазият яратиш, тил, ҳодисаларини таҳлил қилиш, ўзаро таққослаш омилларини бажариш билан болаларнинг 
билиш фаолиятини фаоллаштириш ҳисобланади. Суҳбат — муҳокама жараёнида муаммони ўқитувчи 
раҳбарлигида ўқувчиларнинг ўзлари ҳал қилиш-лари ёки ўқитувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин. 
Муҳокаманинг бориши билимлар асосида топшириқларни фаол бажаришни, фаол ақлий 
фаолиятни талаб қилади. 
II. Ўқувчиларда сўз ва гапга лингвистик мунусабатни ўстириш устида мақсадга 
йўналтирилган ишлар. Ўқувчиларда сўз ва гапга лингвистик муносабат назарий билимларни ўзлаштириш, 
мавҳум тафаккўрни ўстириш жараёнида шакллантирилади ва тилнинг семантик ва грамматик томонининг 
бир-бирига таъсирини англашни билдиради. 
Ўқувчилар тилни уларда тил бирликларига, хусусан, уларнинг асосийлари бўлган сўз, морфема,
сўз бирикмаси, гапга лингвистик муносабатни параллел шакллантириш билан бирга онгли ўзлаштирадилар.
Сўзга лингвистик муносабат сўзни товуш-ҳарф томонидан таҳлил қилиб, унинг товуш ва график томони 
ўртасидаги боғланишини аниқлаш, сўзни морфемик таҳлил қилиш ва сўзга лексик маъно беришда 
морфеманинг ролини тушуниш; сўзни грамматик таҳлил қилиш ва шу сўзнинг муайян сўз тўркумига оид 
экани билан унинг грамматик белгилари ўзаро боғлиқлигини тушуниш кўникмасининг шаклланишига қараб 
ўсиб боради. 
Лингвистик муносабат ўқувчиларда аста-секин шакллантириб борилади, уларда билиш, тушуниб 
олиш савияси ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, II синф ўқувчилари гапдаги сўз бирикмаларини 
топадилар, аммо у сўз бирикмасидаги сўзлар ўзаро қандай, яъни нималар ёрдамида боғланганини 
тушунтира олмайдилар. III синф ўқувчилари гапдаги сўз бирикмасини топадилар ва сўз бирикмаси 
таркибидаги сўзлар ўзаро сўз ўзгартувчи қўшимчалар (келишик, шахс-сон қўшимчалари) ёки оҳанг 
ёрдамида боғланганини тушунтирадилар, яъни боғланиш грамматик воситалар билан ифодаланишини 
кўрсатадилар. Бу сўз бирикмаси таркибидаги сўзларнинг боғланиш моҳиятини элементар даражада 
тушуниш бўлиб, уни юқори синфларда чуқурроқ (сўз бирикмаси таркибидаги сўзларнинг боғланиш 
турлари, бош ва эргаш сўзнинг хусусиятларини) тушунадилар. 
Ўқитувчи ўқувчиларда сўзга, сўз бирикмаси ва гапга лингвистик муносабатни таълим жараёнида 
мақсадга мувофиқ ўстириб боради, хусусан, ўрганиладиган категорияни ўқувчи тушуниб олишига 
ғамхўрлик қилади. 
III. Янги тушунчани илгари ўрганилган тушунчалар тизимига киритиш тушунчани ўзлаштириш, 
билимни нутқ тажрибасига татбиқ этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Тушунчалар орасида боғланишни 
вужудга келтириш, амалга ошириш ўқувчилар ўзбек тилидан эгаллайдиган билимлар тизимига ҳамда тилдан 
онгли фойдаланишга пойдевор бўлади. Тушунчалар орасидаги боғланишни билиб олиш амалий (грамматик, 
орфографик, нутқий) вазифаларни ҳал қилишда назарий билимларни кўпроғ, татбиқ, этишга имкон беради. 
Тушунчалар орасидаги боғланишни аниқламай, уларни билимлар тизимига киритмай тўриб 
ўқувчилар тилни онгли ўзлаштира олмайдилар.
Бошланғич синф ўқувчилари ўзлаштирадиган асосий боғланиш йўллари: 
Сўзга бериладиган морфологик сўроқлар ва уларнинг грамматик белгилари (ким?, нима? сўроғига жавоб 
бўлган сўз шахс ва нарсани билдиради —> бирлик ва кўпликда қўлланади —> эгалик билан ўзгаради —
келишиклар билан тўрланади; қандай?, қанақа? сўроғига жавоб бўлган сўз шахс ва нарсанинг белгисини 
билдиради —> ўзгармайди; неча?, нечанчи? сўроғига жавоб бўлган сўз шахс ва нарсанинг сони ва 
тартибини билдиради —> асосан, ўзгармайди; нима қилди? нима қиляпти?, нима қилади? сўроғига жавоб 
бўлган сўз предмет ҳаракатини билдиради —> бўлишли (ва бўлишсиз шаклда қўлланади
—> шахс-сон қўшичалари билан тусланади —> ўтган, ҳозирги ва келаси замонни кўрсатади); 
сўз тўркуми — гап бўлади (от гапда эга ёки иккинчи даражали бўлак, сифат — иккинчи даражали 
бўлак, сои —- асосан, иккинчи даражали бўлак, феъл — кесим вазифасида келади); 
бош келишикдаги от — эга, бошқа келишиклардаги отлар — иккинчи даражали бўлак; 
кишилик олмошлари—феълларда шахс (агар феъл мен ёки биз олмошлари билан қўлланса, I шахс, 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish