Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

сен ёки сиз олмошлари билан қўлланса, II шахс ифодаланади); 
умумий ўзак ва ўзакдош сўзларнинг маъносидаги умумийлик (ўзакнинг умумийлиги ўзакдош
сўзларнинг маъносидаги ўхшашликка сабаб бўлади); 
сўзнинг лексик маъноси ва унинг морфемик таркиби (сўзнинг морфемик таркиби ўзгарса, кўпроқ; 
унинг лексик маъноси ўзгаради: 


гул — гулчи, гулдон, гулла каби 
IV. Айрим тил категориялари боғланишининг моҳияти янги тил категориясини ўрганиш жараёнида 
очилди, шунингдек, бир ёки бир неча тил категорияси ўрганилгандан кейин ойдинлашади. Масалан,
сўзнинг лексик маъноси ва унинг морфемик таркиби сўзнинг маъноли қисмларини ўрганиш жараёнида бир 
йўла муҳокама қилинади, чунки у ёки бу морфеманинг ролини бошқача йўл билан тушунтириб бўлмайди; 
ўқитувчи сўз таркибини ўзгартиради па шу билан боғлиқ; ҳолда сўз маъносинииг ўзгаришини кўрсатади, 
бу ўзгариш сўзнинг қайси қисми (сўз ясовчи қўшимча) ҳисобига ҳосил бўлганини тушунтирад: ишчи - 
ишла — ишчан; пахтакор — пахтазор. 
Феълларнинг шахс-сон билан тусланиши кишилик олмошлари ўрганилгандан сўнг, феълда шахс 
кишилик олмошларининг уч шахсни кўрсатиши билан боғлаб ўрганилади. 
Мактабда грамматик материални ўрганиш амалий йўналишга эга бўлгани ва, биринчи навбатда, 
ўқувчиларнинг нутқий ва ақлий ривожланишига хизмат қилгани учун, бир тил категориясининг бошқасига 
тобелигини ва бир-бирини тақозо қилишини тушуниш билан бирга, ўқувчиларнинг бу ҳақдаги 
билимларидан амалий вазифаларни ҳал қилишда, яъни сўзларни ёзиш, гап тўзиш, сўзни таҳлил қилишда 
фойдаланишга ўргатиш ҳам муҳимдир. Ўқитувчи, тилни ўргатиш вазифаларини ҳисобга олиб, доимо 
ўқувчиларнинг нутқий тажрбасига суянади ва тил категорияларининг боғлиқлиги ҳақидаги билимларни 
тажрибага татбиқ этиш жараёнига йўналтиради. Билим компонентлари ўртасидаги боғланишни аниқлаш 
билимни тажрибага, ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқига татбиқ; этиш имконини беради. 
Она тилини ўрганиш жараёнида билимларнинг изчиллиги қандай таъминланади? Аввало, мактаб 
дастўри лингвистик материални ўрганишда янги ўрганиладигаи материалнинг илгари ўрганилганлар билан 
илмий асосланган боғланишини аниқлашга имкон берадиган изчилликни кўзда тутади. Ўқитувчи бу 
боғланишнинг моҳиятини методик жиҳатдан аниқ кўз олдига келтириши зарур. Ўзаро боғлиқ бўлган тил 
ҳодисаларини кетма-кет ва параллел ўрганиш мумкин. Буларнинг қайси биридан фойдаланиш маъқулроқ 
деган масала кўпроқ, материалнинг лингвистик моҳиятидан келиб чиқиб ҳал қилинади. Масалан, кишилик 
олмошлари феълдан олдин ўрганилади, бу феълнинг шахс-сон билан тусланишини кишилик олмошларига 
боғлаб ўрганиш имконини беради. Ўқитувчи янги ўрганиладиган материални илгари ўрганилганлар билан 
боғлайди. Бунинг учун тил тушунчаларини таққослайди ва бир-бирига қарама-қарши қўяди. Масалан, сўз 
ўзгартувчи қўшимчаларни ўрганишда улар сўз ясовчи қўшимчалар билан таққосланади ( сўз ясовчи 
қўшимча янги сўз ҳосил қилиш учун хизмат қилса, сўз ўзгартувчи қўшимча сўзнинг шаклини ўзгартириш 
учун, гапда сўзларни боғлаш учун хпзмат қилиши аниқланади). 
V. Тушунчани кўргазмали ўрганиш. Тушунчани шакллантиришнинг турли босқичида
кўргазмалиликдан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Тушунча белгилари билан таништиришнинг
бошланғич босқичида кўргазмалиликдан ўрганиладиган ҳодисанннг белгиларини нутқда аниқ, 
кўрсатиш мақсадида фойдаланилади. Тил тушунчаларини шакллантиришда фойдаланиладиган кўргазмали 
воситаларнинг ўзига хос хусусияти ўрганила-диган объект ҳисобланган сўз, сўз бирикмаси, гап, гап 
бўлаги ва бошқаларга мос бўлади. Шундай экан, кўргазмали воситаларга жадвал, шема, бирор предмет, 
унинг расми билан бир қаторда тил материалнинг ўзи ҳам киради. Танланган матнлар, алоҳида сўз ва 
гапларда ўрганилаётган ҳодиса аниқ ва лўнда берилган, нутқий вазифаси ва грамматик хусусияти равшан 
кўрсатилган бўлиши керак. Бу ички кўргазмалилик ўқувчиларга тушунча белгиларини мавҳумлаштириш, 
ўрганилаётган ҳодисани бирор томон-дан ўхшашни бўлган бошқа ҳодисалар орасидаи топиш имконини 
беради. Масалан, ўзакдош сўзларни ўрганишда таркибида бир неча ўзакдош сўз бўлган матндан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ: 1. Мактабимиз ҳовлисида катта гулзор бор. Унга ҳар хил гул экилган. 
Гулларни гулчи ўқувчилар парвариш қиладилар. 2. Раҳимнинг отаси заводда ишлайди. У илғор ишчи. 
Раҳимнинг ўзи — ишчан бола. Бу икки матнда учтадаи ўзакдош сўз бўлиб, уларнинг икки муҳим белгиси 
(бир хил умумий қисмга эгалиги ва маъноларидаги ўхшашлик)ни ҳисобга олган ҳолда, ўзакдош сўзлар 
юзасидан умумлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида ўзакдош
сўзни шу сўзларнпнг бир формаси бўлган сўз (гулларни) билан таққослаб, ўзакдош сўзлар билан сўз 
формаси ўртасидаги фарқ ҳақида элементар тушунчага эга бўладилар. 
Тушунчанинг моҳиятини очишга қаратилган вазифаларнинг ўзи ўқувчиларни уларни бажаришга 
ундаши, мажбур этиши лозим. Бу билан тушунча кўргазмалилиги таъминланади. Масалан, гапнннг уюшиқ 
бўлаклари тушунчасининг моҳиятини очишда икки-уч гапдан битта гап тузиш вазифасини бериш мақсадга 
мувофиқ. (Баҳорда биз қалдирғочларни қувониб кутиб оламиз. Баҳорда биз майналарни қувониб кутиб 
оламиз. Баҳорда биз чуғурчуқларни қувониб кутиб оламиз.— Баҳорда биз қалдирғочларни, майналарни, 
чуғурчуқларни қувониб кутиб оламиз.) Гаплар гап бўлаклари жиҳатидан таҳлил қилинади; ўқувчилар учала 
гапда такрорланган сўзларни айтадилар; бундай ҳолларда кишилар уч гап ўрнига битта гапдан 
фойдаланишларини тушунадилар. Шундай қилиб, улар уч гапдан битта гап тузадилар, уни гап бўлакларига 
кўра таҳлил қиладилар, шемасини тузадилар. Бу вазифаларни бажариш билан ўқувчилар кўргазмали хулоса 
чиқарадилар: бир кесимга бир неча иккинчи даражали бўлак боғланиши ва улар бир хил сўроққа (н и м а л а 
р ини?) жавоб бўлиши мумкин; бир бўлакка қарашли ва бир хил сўроққа жавоб бўлган бундай сўзлар 
гапнинг уюшиқ бўлаклари дейилади. Юқорида келтирилган мисолларда фойдаланилган кўргазмалилик 
ўрганилаётган тил ҳодисаларининг белгиларини ажратишга қаратилган, яъни кўргазмалиликдан тушунчни 
таърифлашдан олдин фойдаланилган. 


Дарсда фойдаланиш учун кўргазма материал тан-лашда ўқитувчи қўйилган мақсадга кўра 
ўқувчилар нимани билиб олишларини аниқ кўз олдига келтириши керак. Бир кўргазма материалдан турли 
мақсадларда фойдаланиш мумкин. Масалан, предмет ёки унинг расмидан сўзнинг лексик маъносини 
тушунтиришда ҳам, грамматик тушунчани шакллантиришда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, 
ўқувчиларни сифатнинг нутқдаги аҳамияти билан таништириш учун ўқитувчи берилган предметни 
тасвирлаш, унинг белгиларини айтиш вазифасини топширади. Ўқувчилар ҳар қандай предметни тасвирлаш 
учун ўз нутқларида сифатлардан фойдаланадилар. Бу — табиий. Ўқитувчи «Предметни тасвирлашда сиз 
қайси сўзлардан фойдаландингиз? Нима мақсадда?» каби савол-лар бериб, болалар диққатини 
ўрганиладиган грамматик тушунчанинг (бу ўринда сифатнинг) белгиларига қаратади. (Ўқувчилар 
предметни тасвирлаш учуи қайси сифатлардан бир предметни бошқасидан ажратиш мақсадида 
фойдаланганликларини айтадилар.) Бу мисолда кўргазмали материал нутқда грамматик тушунча (сифат) 
нинг ролини кузатиш мақсадида фойдаланганликларини ва ўқувчилар конфет материалдан 
умумлаштиришга ўтдилар. 
Тушунчани шакллантиришни учун жадвал ва шемалардан кенг фойдаланилади. Бу кўргазмалардан 
кўпроқ, тушунча белгилари ажратилгандан сўнг, мавҳумлашган белгилари умумлаштириш, улар ўртасидаги 
боғланишни аниқлаш мақсадида фойдаланилади. 
Шундай қилиб, грамматик тушунчани ўзлаштиришга ёрдам берадиган лсоеии методик шартлар 
ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини фаоллаштириш уларни янги билим олиш учун қизиқтириш, 
ўқувчиларнинг нутқий тажрибасига таяниш, билимларнинг тизимлилиги, ўқувчиларда тил бирликларига 
лингвистик муносабатни шакллантириш устида мақсадга мувофиқ ишлаш ҳисобланади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish