Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Савол ва топшиқрилар 
1. Мактабда сўзнинг
морфемик таркиби ва сўз ясалишини ўрганишга нима учун катта аҳамият бериляпти?
2. I-V синфларда сўзнинг морфемик таркибини ўрганиш тизими моҳиятини очинг. 
3. Сиз ўқувчиларни бир хил ўзакли сўзларнинг муҳим белгилари билан қандай таништирасиз? Бу 
тушунчани шакллантиришга қандай шартлар ёрдам беради?   
4. Сўз ясовчи қўшимчанинг тилимиздаги аҳамиятини ўзлаштиришда ўқувчиларга қандай ёрдам берилади? 
Сўз туркумларини ўрганиш методикаси 
Сўз туркумлари устида ишлаш методикасининг лингвистик асоси сўзларнинг лексик-грамматик, 
морфологик ва синтактик белгиларига кўра турли группаларга ажратилиши — сўз туркумлари ҳақидаги 
илм ҳисобланади. 


Сўзларни лексик-грамматик туркумларга ажратишда уч белгига: 1) лексик маъноси (нимани 
ифодалаши, яъни шахс, нарса ҳаракат ёки ҳолат, белги кабиларнинг умумлаштирилган маънолари), 2) 
морфологик ( сўзнинг турли формалар системаси) ва 3) синтактик (турли морфологик формаларнинг 
сннтактик функция бажариши) белгиларига асосланилади. Демак, сўз туркумлари устида ишлаш 
ўқувчиларнинг муайян гуруҳдаги сўзларнинг умумлаштирилган маъноларини, кишиларнинг алоқа 
воситаси сифатидаги ролини тушуниб олишларига қаратилиши зарур. 
Бошланғич синф ўқувчилари сўз туркумлари (от, сифат, сон, олмош, феъл) билан умумий
таништирилгандан сўнг ҳар бир лексик-грамматик группа алоҳида ўрганилади. Бу сўз туркумларини 
ўрганишнинг бошланғич босқичидаёк уларни таққослашга қулай шароит яратади ва бу билан 
шакллантириладиган грамматик тушунчанинг асосий томонларини аниқроқ ажратишга имкон беради. 
Бошланғич синф ўқувчилари от, сифат, сон, феълнинг қуйидаги хусусиятларини билиб оладилар: 1) сўз 
нимани билдириши (шахс, нарса белгиси, шахс, нарса саноғи
ва тартиби, шахс, нарса ҳаракати ёки 
ҳолати), 2) қандай сўроқларга жавоб бўлиши, 3) ўзгариш- ўзгармаслиги, қандай доимий категориялари 
мавжудлиги, 4) гапда, асосан, қандай бўлак вазифасида келиши. Ўқувчилар мана шу ўрганган белгилари 
асосида сўз туркумларини таққослайдилар.
Ўқувчилар нимани ўрганганларига қараб, ҳар бир сўз туркумининг грамматик белгилари
ҳақидаги билимлари аста кенгая, чуқурлаша боради. Дастурга кўра, 1 синфда сўзлар жавоб 
бўладиган морфологик сўроқларига қараб гуруҳланади. III синфда “сўз тўркуми” тушунчаси
шакллантирилади. Ўқувчилар ҳар бир сўз туркумига хос айрим белгилар ( сўз туркумларининг 
умумлаштирилган лексик маънолари, отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланиши, бўлишли ва бўлишсиз 
феъллар, от, сифат, сон ва феълнинг гапдаги вазифаси) билан таништирилади. IV синфда сўз 
туркумларининг морфологик-синтактик хусусиятлари ҳақидаги билим чуқурлаштирилади: ўқувчилар
отларнинг эгалик ва келишиклар билан ўзгаришини, сифат ва соннинг гапдаги вазифасини, кишилик 
олмошлари ва уларнинг келишиклар билан турланишини, феълларда шахс-сон ва замонни ўрганадилар. 
Қуйидаги жадвалда бошланғич синф ўқувчиларининг сўз туркумлари юзасидан билимлари ҳажми 
кўрсатилган (139-бетга қар.):
Ўқувчиларда сўз туркумларини билиш кўникмаси уларнинг белгилари йиғиндисини эгаллашлари
асосида шакллантирилади. Масалан, гул, гулдор; гуллади  сўзларининг қайси сўз туркумига киришини 
билиш учун II синф ўқувчиси қуйидагича фикр юритади: н и м а?—гул, бу сўз нарсани билдиряпти, 
кўпликда қўллана ди - гуллар, бу от; гулдор  сўзи қ а н д а й? сўроғига жавоб бўляпти, нарсанинг белгисини 
билдиряпти, бу — сифат; гуллади сўзи ни м а қ и л д и? сўроғига жавоб бўляпти, нарсанинг ҳолатини 
билдиряпти, бўлишсиз шаклда қўлланади — гулламади, бу — феъл. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish