Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

пахта — пахтакор. Иккинчидан, ўқувчилар бир хил ўзакли сўзларни ва морфсмаларни ўрганишда қийинчиликларга дуч 
келадилар: улар бир хил ўзакли сўзларнинг маъноларидаги умумийликни тушунишда қийналадилар, чунки уларда мавҳум 
тафаккур хали етарли ривожланмаган булади; ўзак, сўз ясовчи ва форма ясовчи қушимчаларнннг вазифаларини 
узлаштиришда уларга бир хил ўзакли сўзларпппг маъно ва тузилиши жиҳатидан ухшашлиги ва фаркини аниқлаш 
анчагина қийинлик қилади. Шунинг учун сўзнинг морфемик таркибини махсус ўрганишдан олдин унинг маъно ва 
таркибига кўра яқинлиги кузатилади. 
I синфда кузатиш ўрганиладиган материалнинг мазмуни ва айрим сўзларнинг маъносини
ёзилишини тушунтириш билан узвий боғланади. I синфда к и м?, нима? сўроғига жавоб бўлган 
сўзларни ўрганиш жараёни-да ўқитувчи ва ўқувчиларнинг - «Нима учун у ёки бу предмет шундай
номланган?» саволига биргаликда жавоб топиши уларни бир хил ўзакли сўзлар ўртасидаги муносабатни 
тушунишга тайёрлашда анчагина мос ва қизиқарли усул ҳисобланади. Бу саволга жавоб топиш билан
ўқувчилар «Нега сўзлар ўзакдош ҳисобланади?», «Бир сўздан бошқа сўз қандай, ҳосил бўлди?» 
саволларига жавоб беришга тайёрланадилар. 
Тилда жуда кўп сўзлар шахс ва нарсанинг номи ҳисобланади. Шунинг учун ўқувчилар 
билан нега шахс ёки нарса шундай номланганини аниқлашдан аста-секин тилда-ги бир сўз билан иккинчи
сўз ўртасидаги боғланишни аниқлашга ўтиш мумкин. Масалан, нега кишилар пахта кўп экилган жойни
пахтазор (пахтапахтазор), дарахт кўп экилган жойни дарахтзор (дарахт дарахтзор) деб ном-
лашган? Нега кишилар бир уйни ғиштли (ғишт — ғиштли), бошқасини синчли дейишади? Ўқувчилар 
предмет ёки предмет белгисининг номланиш сабабини аниқлашдан сўзларнинг маъноси ва таркибидаги 


умумийликни топишга ўрганадилар. Буларнинг ҳаммаси ўқувчиларни бир хил ўзак-ли сўзларнинг ясалиши 
моҳиятини тушунишга тайёрлай-ди; улар бир сўз бошқа сўздан ўзаро маъно жиҳатдан боғ-ланиши 
асосида ясалишини, ўз навбатида, шу сўз билан номланган тушунчалар ўртасидаги боғланишга 
асосланишини тушуна бошлайдилар. Ўқувчилар сўзнинг янги сўз ҳосил қилишга ёрдам берадиган 
қисмини билиб олган сари уларда сўз ясалиши ҳақидаги тасаввур чуқурлаша боради. 
И к к и н ч и б о с қ и ч — бир хил ўзакли сўзларнинг хусусиятлари ва барча морфемаларнинг 
моҳияти билан таништириш. Бу босқичнинг асосий ўқув вазифаси- сўзларнинг маъноли қисмлари 
сифатида ўзак, сўз ясовчи ва форма ясовчи қўшимчалар билан таништириш; «ўзакдош сўзлар» 
тушунчасини шакллантириш; бир хил ўзакли сўзларда ўзакнинг бир хил ёзилишини кузатиш ҳисоб-ланади. 
«Ўзакдош сўзлар» тушунчасини шакллантириш улар-нинг икки муҳим белгисини, яъни мазмуний 
умумийликни (маъносида қандайдир умумийлик борлигини) ва тузилиши-га кўра умумийликни (умумий 
ўзак мавжудлигини) ўзлаш-тириш билан боғланадн. Шунинг учун бу белгиларни ўқувчилар ўзлаштиришига 
таълим жараёнида шароит яратиш лозим. Бу ўқувчиларда бир хил ўзакли сўзларнинг лексик маънолари 
билан морфемик таркиби ўртасидаги боғланишни аниқлаш кўникмасини ривожлантиради. Маса-лан, 
ўқувчилар гул, гулзор, гулли (чит), гуллади сўзларини таққослайдилар, бу тўрт сўз маъносига кўра 
ўхшашлигини ва бир хил умумий қисмга эга эканини, шунинг учун буларни битта ўзакдош сўзлар гуруҳига 
киритиш мумкинлигинн аниқлайдилар. 
Бир хил ўзакли сўзларнинг маъноларидаги умумийлик ўзакнинг умумийлиги туфайли вужудга 
келади, уларни бир гуруҳга бирлаштиради; қўшимчалар эса сўзнинг маъносига ўзига хос маъно қўшади; 
уларни бир-биридан фарқлайди. Бир хил ўзакли сўзлар устида бундай ишлаш усули ўқувчиларнинг билиш 
фаолиятини фаоллаштиради, улар диққатини сўзнинг умумийликка асосланган аниқ белгиларига жалб 
қилиш имконини беради. Масалан, ўқитувчи комбайн расмини кўрсатади ва «Комбайнни бош-қарадиган 
киши нима деб номланади?» саволини беради. Жавоб доскага ёзилади: комбайн — комбайнчи. 
Тушунчаларни таққослаб қуйидаги аниқ, тил материалини яратиш имконини беради, уни таҳлил қилиш 
жараёнида бир хил ўзакли сўзларнинг хусусиятлари ҳақида хулоса чикарилади. Аввал сўзларни маъно ва 
таркибига кўра таққослаш асосида «ўзакдош сўзлар» атамаси берилади, кейин ўзакдош сўзларнинг 
умумий қисми ўзак дейилиши, ўзакдош сўзларни, бошқача қилиб, бир хил ўзакли сўзлар деб номланиши 
ҳам тушунтирилади. 
Ўқувчиларда бир хил ўзакли сўзларни икки муҳим белгисига кўра аниқлаш кўникмасини ўстириш 
учун ўзакдош сўзлар яқин маъноли — синоним сўзлар билан, шакли ўхшаш бўлган омоним сўзлар билан 
таққосланади. Масалан, ўқувчилар бахтли — бахтсиз ўзакдош сўзлар билан бахтли — саодатли синоним
сўзларни таққослаб, ўзакдош сўзлар ҳам, синоним сўзлар ҳам яқин маъно билдиришини (ўхшаш 
томонини), ўзакдош сўзларда умумий (бахт) мавжуд бўлиб, синоним сўзларда бундай умумий қисм 
йўқлигини (фарқли томонини) аниқлайдилар, улар боғ — боғбон ўзакдош сўзлар билан боғ — боғич 
сўзларини таққослаб, қуйидаги хулосага келадилар: боғ — боғбон ўзакдош сўзлар ҳисобланади, чунки 
булар яқин маъноли ва умумий қисми бор; боғ боғич сўзлари ўзакларининг шакли томонидангина 
ўхшайди, аммо бутун-лай бошқа маънони билдиради. Бундай машқлар ўқувчиларни ўзакдош сўзларни 
яқин маъноли синоним сўзлардан, шакли ўхшаш бўлган омоним сўзлардан фарқ-лашга ўргатади. 
Бир хил ўзакли сўзлар турли сўз туркумига оид бўлади. Шунинг учун бир хил ўзакли сўзларни 
ўрганишнинг бу босқичида ўқувчилар диққати ўзакдош сўзлар шахс, нарса, унинг ҳаракати ва белгисини 
билдиришига қаратилади. Шу мақсадда турли сўз туркумига оид бир хил ўзакли сўзлар мавжуд бўлган 
матнни таҳлил қилиб, ўзакдош сўзларни аниқлаш, шунингдек, к и м?, н и м а?, қа н д а й?, н и м а қ и л а 
ди? сўроқларига жавоб бўладиган бир хил ўзакли сўзлар танлаш машқларидан фойдаланиш яхши натижа 
беради. Бунда сўзларни маъноси ва таркибига кўра таққослаб, ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаш 
шарт. Ўқувчилар у ёки бу сўз нима учун ўзакдош эканини исботлаганларида, уларнинг икки муҳим 
белгисини айтсинлар. Масалан, гул, гуллади, гулли, гулдор, гулзор ўзакдош сўзлар ҳисобланади, чунки 
буларда умумий 
қисм — гул мавжуд, бу сўзлар яқин маънони билдиряпти. 
Бир хил ўзакли сўзларни ўрганиш жараёнида ўқувчилар ўзакнинг ҳар вақт бир хил ёзилишини 
кузатадилар. Бундай кузатиш ўзакда жуфти бор жарангли ва жарангснз ундошлар бўлган сўзларни англаб
тўғри ёзишга асос бўлади. 
Бир хил ўзакли сўзлар билан танишиш жараёнида ўқувчиларда сўзнинг маъноли қисми бўлган 
морфемалар (ўзак, сўз ясовчи, форма ясовчилар) ҳақида бошланғич тасаввур ҳосил бўлади. Бунинг учун
сўз ясашга оид вазифа топшириш мақсадга мувофиқ. Бу вазифани бажаришда ўқувчилар морфемалардан 
фойдаланиб бир хил ўзакли сўзлар гуруҳини ҳосил қиладилар ва морфемаларнинг роли ҳақида тасаввур 
ҳосил қииладилар. Масалан, ўқитувчи пахта  сўзини ёзиш ва унга пахта кўп экилган жойни билдирадиган 
ўзакдош сўз танлашни топширади. Ўқувчилар пахта, пахтазор  сўзларини ёзадилар. Пахтазор  сўзини 
ҳосил қилиш учун -зор қисми қўшилгани аниқланади. Ўқитувчи «Пахта етиштириш билан шуғулланадиган 
кишини нима деб номлаймиз?» саволини беради. Ўқувчилар пахтакор  сўзини айтадилар; бу сўз пахта 
сўзиига -кор қисмини қўшиш билан ҳосил қилингани (ясалгани) аниқланади. Сўзлардаги -зор, -кор
қисмларининг аҳамиятини таққослаш асосида бошланғич билимлар умумлаштирилади, сўз ясовчи 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish