Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste


IV синфда ўрганилган мавзуларни ҳисобга олиб, морфологик таҳлил бир оз тўлдирилади ва 
қуйидаги тартибда ўтказилади:
От: 1. Сўз туркуми. 2. Бош келишик шакли. 3. Бирлик ё кўпликда. 4. Эгалик (қўшимчаси, шахс-сони. 5.
Келишик. 
Сифат. 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Қайси от билан богғланган.
Сон: 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Қайси от билан боғланган.
Олмош: Кшиилик олмоши: 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Шахс-сони. 4. Келишик. 
Феъл. 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Бўлишли ёки
бўлишсиз. 4. Шахс-сони. 5. Замони. 
Ўқувчилар таҳлил тартибини билиб олишлари учун ҳқитувчи бу тартибга риоя қилиб сўзга 
характеристика беришнинг қулайлигини тушунтирадп. 
Сўз туркумига кўра таҳлил оғзаки ва ёзма тарзда ўтказилади: уни мустақил машқ сифатида 
топшириш ҳам мумкин. Тўлиқ бўлмаган морфологик таҳлилдан хилма-хил грамматик вазифаларни 
бажариш мақсадида янги мавзу билан таништириш босқичида ҳам, уни мустаҳкамлаш босқичида ҳам 
фойдаланилади. 
Морфологик таҳлилнинг вазифаси ҳозирги ўзбек тилида сўз қандай маъноли қисмлардан 
тузилганини аниқлашдир. Морфологик таҳлил III синфдан бошланади. Бу синфда ўқувчиларга ўзакдош 
сўзлар, ўзак ўзакдош сўзларнинг умумий қисми экани, сўз ясовчи қўшимчалар ва сўз ўзгартувчи (форма 
ясовчи) қўшимчалар ҳақида элементар маълумот берилади. 
Сўз таркибига кўра таҳлил қуйидагича ўтказилиши мумкин: 
1. Сўзга сўроқ бериш ва у нимани англатишини билиш. 
2. Ўзакни аниқлаш. Бунинг учун сўзга ўзакдош сўзлар танлаш. Ўзакдош сўзларни таққослаш ва 
умумий қисми (ўзак)ни аниқлаш. 
3. Сўз ясовчи қўшимчани аниқлаш. Бу янги сўз ясаш учун хизмат қилишини айтиш. 
4. Сўз ўзгартувчи (форма ясовчи) қўшимчани аниқлаш. Бу сўзни бошқа сўз билан боғлаш учун 
хизмат қилишини айтиш. 
III синфда “Сўзнинг таркиби» мавзуси тўлиқ, ўрганилгач, гулзор  сўзини сўз таркибига кўра оғзаки таҳлил 
қилиш тартиби: 
I. Қайси сўз туркуми эканини биламан Гулзор сўзи нима? сўроғига жавоб бўлади, нарсани 
билдиради, бу – от. 
2. Ўзакни аниқлайман. Бунннг учун ўзакдош сўзлар танлайман: гулзор, гулли, гулсиз, гулла. 
Уларни солиштириб, умумий қисмини топаман — гул.ъ Бу — ўзак. 
(Устига белгнсинн қўяман: гулзор.) 
3. Сўз ясовчи қўшимчани аниқлайман, гулзор сўзи гул сўзига -кор сўз ясовчи қўшимчасини 
қўшиш
билан ясалган. ( белгисини қўяман: гулзор.) 
4. Бу сўзда сўз ўзгартувчи қўшимча йўқ.
Сўз таркибига кўра таҳлилдан сўнг шундай кўриниш ҳосил бўлади: гулзор. 
III синфда пахтакорга  сўзини сўз таркибига кўра оғзаки таҳлил қилиш тартиби: 
1. Пахтакорга— от. 
2. Ўзакни аниқлайман. Бунинг учун ўзакдош сўзлар танлайман: пахтакор, пахтазор.
Солиштираман. Умумий қисм — пахта. Бу — ўзак. (Белгилайман: 
пахтакорга). 
3. Сўз ясовчи қўшимчани аниқлайман: пахтакор  сўзи пахта  сўзига -кор  сўз ясовчи қўшимчасини қўшиш 
билан ясалган. (Белгилайман: пахтакорга.) 
4. Сўз ўзгартувчи (форма ясовчи) қўшимчаларни аниқлайман: -га — сўз ўзгартувчи қўшимча, келишик 
қўшимчаси (белгилайман: пахтакорга.) 
III синфда ишладим  сўзини сўз таркибига кўра оғзаки таҳлил тартиби: 
1. Ишладим — феъл. 
2. Ўзакн аниқлайман. Ўзакдош сўзлар танлайман: ишла, ишли, ишсиз, ишчан. Солиштираман. Умумий 
қисм—иш. Иш — ўзак. 


3. Сўз ясовчи қўшимчани аниқлайман: ишла феъли иш  сўзига -ла қўшимчасини қўшиш билан ясалган. -ла 
— феъл ясовчи қўшимча. 
4. Сўз ўзгартувчи (форма ясовчи) қўшимчани аниқлайман: -ди — ўтган замон қўшимчаси, -м — шахс-
сон қўшимчаси, I шахс, бирлик: ишладим. 
Сўз таркибига кўра таҳлилдан мустақил машқ сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. сўзни 
морфологик таҳлил қилиш унинг лексик маъносини тушунишда, морфемаларни тўғри ёзишда ўқувчиларга 
ёрдам берадиган муҳим воситадир. 
Бошланғич синфларда грамматик ва морфемик таҳлил билан бирга, сўзни товуш-ҳарф томонидан 
таҳлил қилишдан ҳам фойдаланилади. Бу таҳлилнннг вазифаси сўзда товушларнинг тартибини, уларнинг 
характерли хусусиятларини, товушлар ва ҳарфлар ўртасидаги муносабатни аниқлаш ҳисобланади. 
Бошланғич синфларда товуш-ҳарф томонидан таҳлил тартиби: 
1. Сўзда нечта бўғин бор, нечанчи бўғин урғули? 
2. Сўзда нечта товуш ва нечта ҳарф бор? (Товуш сони ҳарф сонидан кам ёки кўп бўлса, сабабини айтиш.) 
3. Унли товуш нечта? Ундош товуш-чи? 
4. Ҳар бир товушни характерлаш. Товуш сўзда қайси ҳарф билан ифодаланган? 
Елкан  сўзини таҳлил қилишга мисол: 
1. Сўзда икки бўғин бор. Иккинчи бўғин — урғули: ел-кан. 
2.  Сўзда олтита товуш, олтита ҳарф бор.
3. Сўзда нкки у или товуш, тўрт ундош товуш бор. 
4. й — ундош, жарангли
е — унли товуш,  е ҳарфи билан ифодаланган
л — ундош товуш, жарангли, ёзувда эл ҳарфи билан ифодаланган. 
к — ундош товуш, жарангсиз, ка ҳарфи билан ифодаланган. а — унли товуш, а ҳарфи билан ифодаланган.
н— ундош товуш, жарангли, эн ҳарфи билан ифодаланган. 
Товуш-ҳарф томонидан тўлиқ бўлмаган таҳлилдан сўзнинг ёзилишини тушунтиришда ҳам, 
орфоэпик тўғри талаффуз-ни ўргатиш мақсадида ҳам фойдаланилади. Масалан, мактаб сўзи охирида б 
ундоши п тарзида талаффуз қилинади, жуфти бор ундош, текширамиз: матабим — мактаб, бэ ҳарфи 
ёзилади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish