Ўқитувчи: Нарсанинг ҳаракатини ифодалаш учун сиз қайси сўзлардан фойдаландингиз? Уларнинг
тагига икки тўғри чизиқ чизинг. (Ўқувчилар вазифани бажарадилар).
- Ҳаракатни билдирган сўзларга сўроқ беринг ва таққосланг. (Ўқучилар нима қилди? нима қиляпти?
нима қилади? сўроқларини берадилар.)
- Энди дарсликда феъл ҳақида нима дейилганини ўқинг.
- Шахс ва нарсанинг ҳаракатини билдирган сўзлар нима дейилади, қндай сўроқларга жавоб бўлади?
-
Бодом гуллади. Олма энди гуллайди гапларини гап бўлакларига кўра таҳлил қилинг (Ўқувчилар
эганинг тагига бир, кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ, иккинчи даражали бўлак тагига тўлқинли чизиқ
чизадилар.)
-
Гуллади, гуллайди феъллари гапда қайси бўлак вазифасида келди. (Кесим.)
- Энди феъл ҳақида нимларни билиб олдингиз? Режадан фойдаланиб айтинг (умумлаштиринг):
1. Феъл нима? (Сўз.) 2. Нимани билдиради? (Шахс ва нарсанинг ҳаракатини.) 3. Қандай
сўроқларга жавоб бўлади? (Нима қилди? нима қиляпти? Нима қилади?) 4. Қайси гап бўлаги вазифасида
келади? (Кесим.)
- Китобдаги қоидада режанинг қайси пунктларига жавоб берилган? Режа пунктини ўқинг ва
унга
жавоб беринг.
Ўқувчилар китобдаги ва қўшимча машвларни ишлайдилар.
- Феълдан бошқа яна қандай сўз тўркумларини биласиз? (От, сифат, сон.)
- Сўзларни таққосланг:
гул, гулли, гуллади. Сўз тўркумлари (от, сифат, феъл) бир-биридан қандай
фарқланади? (Режадан фойдаланиб жавоб берадилар.)
Ўқувчилар мустақил бир неча гап тузадилар, айримларини ёзиб, феълларнинг тагига чизадилар.
Бу дарс фрагментида тушунча билан таништириш жараёнининг юқоридаги тўрт босқичи қисқа
шаклда ўз аксини топган. Бироқ бу дарсда ўқувчилар тушунча билан фақат таништирилди., уни ўзлаштириш
учун эса дастўрида мавзуни ўрганишга ажратилган барча дарсларда машқлар тизимини бажариш лозим.
Мавзуни ўрганиш жараёнида “Феъл” тушунчаси чуқўрлашади ва кенгаяди, ўқувчилар феълнинг янги
белгиларини ўрганадилар (феълларда бўлишли ва бўлишсизлик, уларнинг шахс-сон қўшимчалари билан
тусланиши, феъл замонлари). Ўқувчиларда феълларни
шахс-сон, замон, бўлишсизлик қўшимчалари билан
ўзгартириш ва фикр баён этиш мақсадига мос феъл шаклларидан нутқда тўғри фойдаланиш кўникмаси
шакллантирилади.
Тушунчани шакллантириш жараёнида сўзнинг лексик маъноси, унинг гап таркибида бошқа сўзлар
билан бирга келгандаги маъноси аста-секин аниқланиб , ойданлаштириб борилади, оғзаки ва ёзма нутқда
сўзни услубий тўғри ишлатиш кўникмаси орта боради. Бунинг учун ўқувчилар сўзнинг кўп маънолилиги, ўз
ва кўчма маънода ишлатилиши, синоним ва антоним сўзлар билан элементар таништирилади.
Ўрганилган грамматик белгиларни амалга кенг татбиқ этиш ва улардан жонли нутқда алоқа
мақсадида бевосита фойдаланиш учун грамматик тушунчани шакллантиришда ўқувчиларда
мавҳумлаштиришни ва сўзлар учун характерли бўлган умумий грамматик белгиларни син тезлашни
ўстириш зарўр, шунингдек, улар
СЎЗНИНГ
лексик маъносини чуқўр билишларига эришиш муҳимдир. Булар
ўқувчиларнинг нутқини ўстириш моҳиятини
акс эттиради, яьни ўқуувчилар нутқда сўзлардан амалий
фойдаланишга, сўзнинг лексик маъносини тор тушунишдан чуқўрроқ тушунишга ўтадилар, сўзнинг
лексик ва грамматик маънолари бир-бирига таъсир қилишини тушуна бошлайдилар, натижада нутқда
сўзлардан онгли фойдаланишга асос яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: