Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
Савол ва топшириқлар 
1. Грамматик тушунча нима? Унинг ўзига хос хусусиятини айтинг. 
2. Дастур асосида II ва III синфларда қандай тушунчаларни шакллантириш устида ишлашингизни 
изоҳланг.
3. Кичик ёшдаги ўқувчилар лингвистик тушунчаларни ўрганишда қандай қийинчиликларга дуч 
келадилар? Бунинг сабаби нима? 
4. Ўқувчиларда лингвистик тушунчаларни шакллантириш жараёнини изоҳланг. Ҳар қайси 
босқичдаги ишнинг мазмуни ва мақсадини айтинг. 
5 Ўқувчиларга янги грамматик тушунчани ўргатиш дарсининг фрагментини ишлаб беринг. 
6. Грамматик тушунчани қулайроқ шакллантиришга қандай шартлар ёрдам беради? 
7. Грамматик тушунчани ўргатиш жараёнида ўқитувчи қандай қилиб ўқувчиларнинг ақлий 
фаолиятини фаоллаштиради?
8. Грамматик материални ўрганишнинг ҳар хил босқичида дарслик билан ишлайсиз? Аниқ 
мисоллар келтиринг. 
9. Грамматик, лексик ва сўз ясалишига оид машқларни айтинг. 
10. Она тилини ўрганиш жараёнида билимда изчиллик қандай таъминланади. 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА СЎЗНИНГ МОРФЕМИК ТАРКИБИНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ 
Сўзнинг морфемик таркиби ва сўз ясалиши устида 
ишлашнинг аҳамияти ва вазифалари 
Сўзнинг лексик маъносини аниқлаш мақсадида уни морфемаларга ажратиш тил ҳақидаги фанда 
ўзининг назарий асосига эга. 
Морфема — сўзнинг энг кичик, бўлинмайдиган маъноли қисми. 
Морфема икки турга бўлинади: 1. Ўзак морфема — сўзда албатта қатнашадиган ва лексик маъно 
англатадигаи морфема; 2. Аффиксал морфема мустақил ҳолда лексик маъно англатмай, сўзнинг лексик ва 
грамматик маъноларининг шаклланиши учун хизмаг қиладиган морфемадир. Масалан, гулларни, гулла 
сўзларидаги гул — ўзак морфема, -лар, -ни, -ла аффиксал морфемадир. 
Аффикслар (қўшимчалар) икки турга бўлинади: 1. сўз ясовчи аффикслар. Бу аффикслар сўзнинг 
лексик маъно-сини шакллантириш учун хизмат қилади. Масалан, боғбон, пахтакор, пахтазор, ишчи 
сўзларидаги -бон, -кор, -зор, -чи  сўз ясовчи аффикслардир. 2. Ф о р м а я с о в ч и а ф ф и к с л а р. Бу 
аффикслар сўзларнинг грамматик формаларини шакллантириб, турли грамматик маъноларни ифодалайди. 


Масалан, мактабларимизни сўзида -лар, -имиз, -ни форма ясовчи аффикслар бўлиб, -лар кўплик 
маъносини, -имиз эгаликнинг I шахс кўплик маъносини, -ни тушум келишиги маъносини ифодалайди 
127 
Морфемаларнинг қўшилиши бир-бирига таъсир қилади, бундан ташқари, кўпгина ўзак ва сўз ясовчи 
қўшимчалар кўп маъноли. Шунга қарама, кўп сўзларнинг лексик маъносини унинг морфемик таркибига 
қараб аниқлаш қийин, бу мақсадда сўзни морфемаларга ажратишдан фойдаланишга тўғри келади. 
Ўқувчилар сўзнинг морфемик таркибини ва сўз ясалишини ўрганишларига қараб, сўзни 
морфемаларга ажратишдан онгли фойдалана бошлайдилар. Улар ясама сўзларнинг лексик маъносини
сўзларнинг семантик ўхшашлгига қараб билиб оладилар. 
Сўзларнинг морфемик таркиби устида ишлашнинг аҳамияти ва шунга мос равишда ўқитувчининг 
вазифаларига қуйидагилар киради: 
Сўзнинг морфемик таркиби устида ишлаш билан ўқувчилар сўзнинг лексик маъносини 
аниқлашнинг асосий усулларидан бирини билиб оладилар. Бунда ўқитувчининг вазифаси болалар
сўзларнинг лексик маъноси ва морфемик таркиби бир-бирига боғлиқлигини билиб олиши учун энг қулай 
шароит яратиш, шу асосда уларнинг луғатига аниқлик киритишга мақсадга мувофиқ раҳбарлик қилиш 
ҳисобланади. 
Сўз ясалиши ҳақидагн элементар билим ҳам ўқувчиларнинг тилимизнинг янги сўзлар билан 
бойиши-нинг асосий манбаини тушунишлари учун муҳимдир. Янги сўз тилда мавжуд бўлган 
морфемалардан, маълум усул ва моделлар асосида пвжудга келади (ясалади). Сўз ясалиши-ни кузатиш 
ўқувчиларда сўзга фаол муносабатни шакллантиришга ижобий таъсир этади, тилнинг ри-вожланиш 
қонуниятларини тушунишга олиб келади. 
Сўз ясалиши асослари билан танишиш ўқувчилар луғатини атроф-муҳит ҳақидаги билимлар билан 
бойитишга имкон беради. Предмет, жараён, воқеа-ҳодисалар ҳақидаги тушунчалар сўз билан ифодаланади.
Сўзлар ўртасидаги маъно ва тузилиш жиҳатидан боғланишни белгилаш) ўзаро муносабатда бўлган 
тушунчалар ўртасидаги боғланишга таянади (масалан, трактор ва тракторчи  сўзлари ўзаро муносабатда 
бўлган тушунчалар, шу туфайли маъно ва тузилишига кўра боғланган). Ўқувчилар сўзларнинг маъно ва 
тузилишига кўра ўзаро муносабатини ҳақиқатан билсалар, атроф-муҳитда мавжуд бўлган предметлар, 
жараёнлар, воқеалар ўртасидаги боғланишни чуқур тасаввур этадилар, биладилар. 
Сўзда морфеманинг аҳамиятини англаш, шунингдек, аффиксларнинг семантик маъносини билиш 
ўқувчиларда нутқнинг аниқ шаклланишига таъсир этади. Ўқитувчининг вазифаси ўқувчилар сўзнинг 
лексик маъносини тушунибгина қолмай, контекстда аниқ аффиксли сўзлардан онгли фойдаланишларини 
ошириш ҳисобланади. 
Сўзнинг морфемик таркибини ўрганиш орфографик малакаларни шакллантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. 
Морфологик принстип ўзбек орфографиясининг етакчи принстипи бўлиб, бунга биноан сўзлар ва уларнинг 
таркибий қисми (ўзак ва аффикслар) аслига мувофиқ ёзилади.
Тил материалини ўрганиш системаси деганда аниқ, илмий асосланган изчилликдаги ва ўзаро 
боғланишдаги билимларни узлаштиришни таъминлайдиган максадга каратилган жараён, шунингдек, шу асосда 
амалий куникмаларни шакллантириш тушунилади.
Тсмаии ўрганишда тўрт босқич ажратиладн: 
Б и р и н ч и б о с қ и ч — сўз ясалишини ўрганишга тайёргарлик босқич. Бу босқичнинг вазифаси — 
уқувчиларни бир хил ўзакли сўзларнинг маъно ва тузилишига кўра богланишини тушунишга тайсрлаш. Бундай 
вазифанинг қўйилишига сабаб, биринчидан, сўзнинг маъно ва тузилиши жиҳатидан богланишини тушуниш, ўзиннпг 
лингвистик моҳиятига кўра, бир хил ўзакли сўзларни ва сўз ясалишини узлаштиришга асос ҳисобланади. Хакикатан ҳам, 
ясалган ва ясашга асос бўлган сўзлар бир-бири билан маъно ва тузилиши жиҳатидан богланадн: трактор — тракторчи, 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish