Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


ОДИЛЖОННИ “ОДОБЛИ БОЛА ЭКАН” ДЕЙИШДИ. ОДИЛЖОН “ОДОБЛИ – ЭЛДА



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

ОДИЛЖОННИ “ОДОБЛИ БОЛА ЭКАН” ДЕЙИШДИ. ОДИЛЖОН “ОДОБЛИ – ЭЛДА 
АЗИЗ” ЭКАНЛИГИНИ БИЛИБ ОЛДИ. 
БУ УЙГА ВАЗИФА ҚИЛИБ БЕРИЛИШИ ҲАМ МУМКИН. 
4. МАВЗУ ЮЗАСИДАН ТАРБИЯВИЙ ХУЛОСА ЧИҚАРИШ.
— БУГУНГИ МАҚОЛЛАРНИ ЎРГАНИШ ДАРСИ СИЗГА ЁҚДИМИ? 
— МАҚОЛЛАР БОЛАЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИ ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗМИ? 
ҚАНДАЙ ТАЪСИР ЎТКАЗИШИ МУМКИН? 
— СИЗ БУГУН ЎЗИНГИЗГА ҚАНДАЙ ХУЛОСА ЧИҚАРДИНГИЗ? 
— ЎҚИГАН ҚАЙСИ МАҚОЛИМИЗ СИЗГА ҲАМ ТЕГИШЛИ? 
5. ГУРУҲЛАР ТЎПЛАГАН БАЛЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ. ЎҚУВЧИЛАРНИ 
РАҒБАТЛАНТИРИШ. 
6. УЙГА ВАЗИФА. МАҚОЛЛАРНИ ИФОДАЛИ ЎҚИШ ВА ЁД ОЛИШ. 
ДАРСЛИКДАН ЎҚИГАН ЭРТАКЛАРИ МАЗМУНИГА МОС МАҚОЛЛАР ТОПИБ, 
ДАФТАРГА ЁЗИБ КЕЛИШ. 
 
ДОСТОН ЎҚИШ МЕТОДИКАСИ 
Ўзбек халқи оғзаки ижоди жуда узоқ тарихга эга. Оғзаки ижоднинг қадимдан шаклланган 
жанри достондир. У энг мураккаб, йирик ва кенг тарқалган шакллардан ҳисобланади. «Достон» 
сўзи «қисса», «ҳикоя», «таъриф», «мақтов», «шон-шуҳрат», «саргузашт» маъноларида 
ишлатилади. Адабий атама сифатида йирик ҳажмли, лиро-эпик асарларни англатади. Дастлаб халқ 
оғзаки ижодида шаклланган бу жанр кейинчалик ёзма адабиётда ҳам салмоқли ўрин тутган. 
Халқ достонлари махсус ижрочилар томонидан куйланган. Улар ҳозир ҳам бахши, оқин, 
шоир номлари билан аталади. Халқ достонларининг матни назмий ва насрий парчалардан иборат 
бўлиб, мавзусига кўра хилма-хилдир. Халқ достонлари қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Қаҳрамонлик достонлари;
2. Жангнома достонлар;
3. Ишқий-романтик достонлар;


4. Тарихий достонлар;
5. Китобий достонлар. 
Халқнинг қаҳрамонона курашлари қаҳрамонлик достонларининг пайдо бўлишига сабаб 
бўлган. «Алпомиш», «Ёдгор» каби халқ қаҳрамонлик достонларида фантазия ва романтик 
тасвирнинг кучли бўлишига қарамай, уларнинг асосини халқ ҳаёти ва кураши, унинг орзу-
армонлари ташкил этади. Халққа хос инсонпарварлик, ватанпарварлик, қаҳрамонлик, мардлик, 
меҳнатсеварлик, дўстлик ва садоқат каби олийжаноб фазилатлар халқ достонларидаги 
қаҳрамонлар образида мужассамлашган. 
Бошланғич синф ўқиш дарсликларида достон жанрига кам ўрин берилган. 3-синф «Ўқиш 
китоби» да «Алпомиш», «Рустамхон» достонларидан парчалар берилган бўлса, 4-синфда М. 
Шайхзоданинг «Тошкентнома» достони келтирилган. 
3-синфда ўқувчиларга достон ҳақида бериладиган маълумот «Рустамхон» достонига боғлиқ 
ҳолда баён этилади. Дарсда ўқитувчи достон ҳақида қуйидаги маълумотларни беради: 
«Достон ҳам халқ оғзаки ижодининг бир туридир. Достонда халқ ҳаёти, кураши ва орзу-
умидлари акс этади. Ўзбек халқ достонларида воқеа-ҳодисалар шеърий ва насрий йўл билан ифода 
қилинади, қаҳрамонларнинг хусусиятлари, хулқ-атвори, ички кечинмалари ва ҳаракати баъзан 
бахши нутқида, баъзан достонда қатнашувчилар нутқида акс этади. Достонларда воқеалар 
маълум тартибда берилади: аввал қаҳрамонларнинг ёшлик чоғлари, хулқ-атвори, кейин воқеалар 
ҳикоя қилинади». 
Бошланғич синфларда достонлардан берилган парчаларда, асосан, қаҳрамонларнинг болалик 
даври акс этган эпизодлар келтирилади. Бунда болаларни қаҳрамонликка, Ватанга садоқатли 
бўлишга чорловчи воқеалар тасвирланади. 3-синф дарслигидан ўрин олган «Рустамхон», 
«Алпомиш» достонлари халқ оғзаки ижоди маҳсули бўлганлиги учун муаллиф ҳақида маълумот 
берилмайди. Фақат бу достонлар ўрганиладиган дарсларда достонни қўшиқ қилиб айтадиган 
бахшилар ҳақида маълумот бериш мумкин. 
Қаҳрамонлик достонлари таҳлилида воқеалар ривожига, қаҳрамонлар ҳаётига алоҳида 
эътибор қаратилади. Достондаги муболаға, фавқулодда юз берадиган вазиятлар аниқланади, 
достон қаҳрамонларига тавсиф бериш ва тарбиявий хулоса чиқаришда ўқувчиларнинг мустақил 
мулоҳаза юритишлари учун шароит яратилади.
4-синфда ёзувчи Мақсуд Шайхзода томонидан яратилган «Тошкентнома» номли достони 
ўрганилади. Бу достонни қуйидаги тартибда ўрганиш мумкин:
1. 3-синфда достон ҳақида олинган билимлар эсга олинади ва тўлдирилади.
2. Достонни ўқишдан олдин унинг муаллифи - Мақсуд Шайхзода ҳақида маълумот берилади. 
3. Ўқитувчи достонни ифодали ўқиб беради. 
4. Достон юзасидан дастлабки суҳбат ўтказилади. Суҳбатда ўқувчиларга қуйидаги 
саволлар билан мурожаат қилинади: «Достон қайси шаҳар ҳақида экан?», «Достонни ўқиш 
орқали Тошкент шаҳри ҳақида яна нималарни билиб олдингиз?» ва ҳок.
5. Достон қисмларга бўлиниб, ўқувчиларга ўқитилади.
6. Достон мазмуни тўлиқ қайта ҳикоя қилдирилади. Бунда бир ўқувчи мазмунни гапириб 
бериши ёки бир неча ўқувчи кетма-кет давом эттириши мумкин. 
7. Достон матни устида ишлашда достондаги бадиий воситаларга эътибор қаратилади, 
асар мазмуни юзасидан савол-топшириқлар тузиш, достоннинг баъзи эпизодларига расмлар 
чиздириш, достонга режа тузиш каби иш турларидан фойдаланилади. 
8. Умумлаштирувчи суҳбат ўтказилади. Бунда «Тошкентда уч фасл ёз», «Осиёнинг қўйнида 
яшил шаҳар бор» каби гапларни ўқувчилар қандай тушунганликлари сўралади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, достонни ўрганиш дарсининг қурилиши қуйидагича бўлиши 
мумкин: 
1. Тайёргарлик ишлари (бунда достон хусусиятлари ва қайси синфда ўқитилишига мос 
равишда иш турлари танланади); 
2. Достонни ўқувчи ифодали ўқиши ёки бахши айтганини эшиттириш; 
3. Достонни қисмларга бўлиб ўқиш; 
4. Достон мазмунини таҳлил қилиш; 
5. Достонда ўқувчилар тушуниши қийин бўлган сўз ва сўз бирикмаларининг маъноси устида 
ишлаш; 
6. Достондаги бадиий санъатлар устида ишлаш; 
7. Достонни қисмларга бўлиш ва режа тузиш
8. Достонни тўлиқ қайта ҳикоялаш; 


9. Умумлаштирувчи суҳбат.

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish