Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Илмий - оммабоп асарларни ўқиш методикаси



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
Илмий - оммабоп асарларни ўқиш методикаси 
Бошланғич синфларда илмий - оммабоп асарларни ўқитишдан асосий мақсад болаларга 
табиат, кишилар меҳнати ва ижтимоий ҳаёти ҳақида муайян билим бериш, болаларни китоб билан 
мустақил ишлашга ва ундан аниқ билим олишга ўргатишдан иборат. 
Табиатшуносликка оид ва тарихий мавзудаги мақолаларни ўқиш билан боғлиқ ҳолда табиат 
ҳодисаларини кузатиш (масалан, дарахт куртакларининг бўртиши), ўқувчиларни деҳқонлар 
меҳнати билан таништириш, мамлакатимизда юз берган ўзгаришларнинг гувоҳи ва 
иштирокчилари бўлган инсонлар билан учрашувлар уюштириш мақсадга мувофиқ.
Ижтимоий - тарихий мазмундаги мавзулар Ватанимиз ўтмиши, халқимиз ҳаёти, мардонавор 
кураши, улуғ сиймолар амалга оширган ишлар, тарихий саналар тўғрисида билим беради. Ўқиш 
дарсликларидан ўрин олган Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа 
аждодларимиз ҳақидаги матнлар шулар жумласидандир. Бу хилдаги матнлар ўқувчиларни нафақат 
ўтмишимиз билан таништиради, балки уларнинг Ватан олдидаги фарзандлик бурчи ва 
масъулиятни теран англашга ҳам ёрдам беради. Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат туйғуси шу тариқа 
шаклланади.
Ватанимиз ўтмиши ҳақида ҳикоя қилинган илмий - оммабоп асарлар билан таништириш ва 
уларни таҳлил қилиш жараёнида ўқувчилар ўтмиш билан бугунги кунни таққослаш имконига эга 
бўладилар. Жамият тарраққиёти ҳақида қисқача бўлса-да, тушунча ҳосил қиладилар. Бу борада, 
айниқса, миллий истиқлол билан боғлиқ мавзудаги асарлар таҳлилига алоҳида эътибор бериш 
зарур. 
1-синф дастурида ўқиш билан боғлиқ ҳолда кузатиш, саёҳат дарслари мўлжалланади. 
Масалан, йил фаслларида мавсумий табиат ҳодисалари (об-ҳавонинг ўзгариши, ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг ҳаёти) ни, шунингдек, дала меҳнатини кузатиш учун табиатга (дала, боғ, 
хиёбонларга) саёҳат уюштириш кўзда тутилади. Саёҳатда табиатдаги мавсумий ўзгаришлар ва 
кишиларнинг меҳнати юзасидан болаларнинг нисбатан узоқ кузатишлари уюштирилади.
Бундай дарсларда кўргазма сифатида ўқув кинофильмларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Тарихий мавзудаги мақолаларни унга мос расмлар билан боғлаб ўқитиш кишиларнинг 
бахтли ҳаёт учун интилишлари, ота-боболаримизнинг душманлардан Ватанни сақлаш учун қандай 
курашганликларини тушуниб етишга ёрдам беради; ўқувчилар меҳнат ҳаётнинг асоси эканлигини, 
инсонлар турмуши меҳнат туфайли ривожланиб, фаровонлашиб боришини билиб оладилар. 
Дастурга кўра 2-синф ўқувчилари «Тошкент», «Тошкент метроси» мавзусидаги 
мақолаларни, 4-синфда эса «Асрга татигулик кун» (Сафар Барноев) асарини ўқиш орқали ўтмиш 
аждодларимиз, уларнинг хизмати, ватанимизнинг ҳозирги таррақиёти ҳақида билиб оладилар. Бу 
мақолалар халқимизнинг ҳаёти, меҳнати ва кураши ҳақида янги билим бериш билан бирга, 
болаларни Ватанга, халққа, она табиатга муҳаббат руҳида тарбиялайди.
Илмий-оммабоп мақолаларни изоҳли ўқиш дарсини уюштиришда қуйидагича режа асос 
қилиб олиниши мумкин: 
1. Ўқиладиган матн юзасидан болалар тажрибаси ва билимини аниқлаш, уларни матн 
мазмунини тушунишга тайёрлаш мақсадида тахминий суҳбат ўтказиш; 
2. Мақолани ёки унинг маълум бир қисмини ўқиш, ўқувчига нотаниш бўлган сўзлар маъноси 
устида ишлаш; 
3. Мақола режасини тузиш; 
4. Ўқилган мақола юзасидан суҳбат уюштириш; 
5. Матннинг асосий мазмунини аниқлаш ва режа қисмларини ёритиш; 
6. Режа асосида мақолани қайта ўқиш; 
7. Мақолани яхлит ўқиш. Бунда болаларни қайта ҳикоялашга тайёрлаш ва мақола 
мазмунини яхши ўзлаштиришларига эришиш мақсади кўзда тутилади; 


8. Режа асосида қайта ҳикоялаш; 
9. Хулосалаш ва умумлаштириш. 
Илмий-оммабоп мақолаларни узвий бирликда ўрганиш ўқувчиларнинг ҳар бир мавзуда баён 
этилган тарихий - адабий ҳодисаларни, улар ўртасидаги умумийликни, ҳар бир даврга эга 
хусусиятларни англаб олишларини таъминлайди. Улар болаларни келгусида газета ва 
журналларни ўқишга тайёрлайди, ижтимоий - сиёсий, табиатшунослик атамаларини 
ўзлаштиришга ёрдам беради, уларнинг мантиқий тафаккурини ва нутқини ўстиради.
Илмий-оммоп асарларни ўрганиш дарс намунаси: 
Мавзу. Баҳор шабодаси 
Ўқув материали. Баҳор таърифида. Юсуф Хос Ҳожиб 
Дарснинг мақсади. 
1. Ўқувчиларга Юсуф Хос Ҳожиб ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериш. Баҳорнинг
уйғониш фасли эканлиги, табиатдаги ўзгаришлар ҳақидаги билимларини бойитиш. 
2. Баҳор фаслини қадрлаш ва севиш ҳиссини тарбиялаш. 
3. Ўқувчиларнинг ўқиш малакаларини янада ривожлантириш луғатни насим, турдош, чин, 
сабо, ҳаво сўзлари билан бойитиш. Ибораларнинг маъносини изоҳлаш. 
Савол-топшириқлар устида ишлаш. 
Дарснинг тури. янги билим берувчи дарс, илмий-оммабоп асарларни ўқиш дарси. 
Дарснинг методи. Изоҳли ўқиш, суҳбат, тармоқлаш методи. 
Дарснинг жиҳози. Баҳор фасли, табиати тасвирланган расмлар, предмет расмлари: қушлар, 
гуллар, ҳайвонлар расми. 
Дарснинг бориши. 
И. Ўқувчиларни янги ўрганиладиган мавзуга тайёрлаш. 
1. Мен топишмоқ айтаман. Сиз унинг нима ҳақида эканини, жавобини топасиз. Илон изли 
ёруғ нур Булутларни қучади. Жарангдор овозидан ер-у осмон кўчади (Чақмоқ). 
— Топишмоқни топишда сизга қайси сўзлар ёрдам берди? 
— Бу сўзлар қайси фаслини таърифида айтилади?
Ақлий ҳужум. 
— Баҳор фасли қандай сўзлар билан таърифлаш мумкин? Ўқувчилар жавоби тармоқлаш 
усулида ҳар хил ранглар билан картонга ёзиб борилади. 
Фасллар келинчаги 
уйғониш фасли 
бинафша, чучнома очилади 
яшил фасл 
Баҳор
Гуллар фасли 
қир-адир лолақизғалдоқлар билан безанади 
Қора қарғалар учиб кетади 


музлар эриб, сувлар кўпаяди 
Мамоқалдироқлар гумбурлаб, чақмоқ чақади 
Қушлар ҳам баҳорни севиб сайрашади 
Осмонда қора булутлар сузади 
Оқ булутлар ҳам бўлади. 
Тармоқлаш баҳор фаслининг кўринишини эслатадиган шаклда тузилади. 
2. Баҳор фаслидаги тарихий саналар ҳақида суҳбат. Савол: Баҳор фаслида қайси байрамлар 
нишонланади? Сиз қайси байрами жуда севасиз? 
3. Ўқувчиларга баҳор ҳақида ёд олган шеъри айттирилади. 
Ўқитувчи ўқувчи билан бўлган суҳбатни умумлаштиради: Баҳорни яхши кайфият, меҳнат 
қилишга иштиёқ уйғотадиган фасл. Шунинг учун қадимдан шоир- ёзувчиларимиз баҳорни мадҳ 
этиб шеърлар битган, ҳикоялар ёзган. Шундай ёзувчиларимиздан бири Юсуф Хос Ҳожибдир. 
Сиз бу ёзувчи ҳақида олдинги дарсларимизда эшитгансиз. 
Есланг. Ёзувчининг қайси асаридан парча ўқигансиз? Ўша парча нима деб номланган эди? 
Унда нима ҳақида ҳикоя қилинган эди? (Яхшилик ва ёмонлик, билимдонлик ва нодонлик ҳақида). 
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асаридан яна бир парча ўқиймиз. Оъйланг. Бу 
парча қайси мавзуда бўлиши мумкин? Доскага мавзу ўқув материали ёзилади: 
Мавзу: Баҳор шабадаси. 
Ўқув материали. Баҳор таърифида. Юсуф Хос Ҳожиб 
1. Асар билан таништириш. Матнни ўқитувчи ўқиб беради. Топшириқ. 
Ўқитувчи: «Асарни диққат билан тингланг. Ёзувчи баҳорни қандай таърифлар экан? 
2. Кириш суҳбати. 
— Асар нима ҳақида экан? 
— Унда нималарнинг таърифи берилган? 
3. Топшириқ асосида ичида ўқиш. 
— Асарни ўқинг. Ўзингизга маъноси нотаниш сўзларни белгиланг. 
4. Луғат иши. 
Насим — шабада, шамол
чечаклар — гуллар 
Фирдавс — боғ, жаннат боғи ифор — ёқимли ҳид 
Чин — Хитой
кофур –
Мусаффо — тоза, покиза 
Мушк-анбар — хушбўй ҳид 
Наво — куй 
Сабо ели — шамол нафаси 
5. Асарни қисмларга бўлиб ўқитиш. 
Асар 3 қисмга бўлинади. 3 ўқувчига ўқитилади. 
2-қайта ўқитилаётганда қуйидаги топшириқлар берилади. 
1-қисм юзасидан: Ёзувчи баҳорни таърифлашда қайси сўзлардан фойдаланган? 


— насим, фирдавс, оқ ранг, бўз ер, алвон ранг мусаффо, яшил тўн, оқ, сариқ, кўк, қизил 
рангли ҳарир япроқчалар, яшил парда, хитой карвони, чечаклар, ифор. (Шу сўзларнинг маъноси 
сўраб ўтилади). 
2-қисм юзасидан: Ёзувчи қайси қушларни ва паррандаларни тилга олади? 
— Ғоз, ўрдак, оққуш, қил қуйруқ, турка, каклик, қора қарға, булбул. 
— Шу қуш ва паррандаларни расмлар ичидан кўрсатинг. 3-қисм юзасидан. Ёзувчи қайси 
ҳайвонларнинг номини тилга олган? (Буғу, жайрон). 
6. Танлаб ўқиш. Топшириқлар. — Баҳор фаслида дарахтларнинг ҳаракатга келиши 
тасвирланган ўринни топиб ўқинг. 
— Каклик тасвири берилган қисмни топиб ўқинг. 
— Қора қарғанинг овози нимага ўхшатилади? Шу мисраларни топиб ўқинг. 
Ёзувчи ерни ўтлар билан қопланишини нимага ўхшатади? Шу қисмни топиб ўқинг. 
— Турналарнинг учиши нимага ўхшатилган? Шу ўринни топиб ўқинг. 
— Асардан жонсиз нарса жонлаштирилган ўринни топиб ўқинг. (Гуллар юз очиб, қаҳқаҳа 
уриб кулмоқда). 
— Зерикарли қишни баҳор қандай ҳайдади? (Баҳор нафасаи билан ҳайдади). 
— Дарахтларнинг барг ёйиши нимага ўхшатилган? Матндан топиб ўқинг (... дарахтлар яна
яшил тўн кийди). 
Ўқитувчи: демак, ёзувчи Юсуф Хос Ҳожиб баҳорни таърифлашда жуда кўп ранг
билдирувчи сўзлардан, ўхшатишлардан, жонлантиришлардан фойдаланган. Сиз ҳам уйда «Баҳор 
– гўзал фасл» мавзусида кичик ҳикоя тузинг. Унда шундай сўзлардан, иборалардан фойдаланишга 
ҳаракат қилинг. 
Бунда қуйидаги режадан фойдаланинг 
Режа 
1. Булут сузган осмон. 
2. Гулларга бурканган олам. 
3. Қушлар навоси (чуғури). 
Асарни бир неча марта ўқинг. Ҳикоягизда асардаги сўзлардан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат 
қилинг. 
7. Дарсликдаги савол-топшириқлар устида ишлаш. 
8. Дарсда ўрганилганларни умумлаштириш ва тарбиявий ҳулоса чиқариш. Сиз бугунги
ўқиган асаримиз орқали нималарни билиб олдингиз? Баҳор фаслида табиатда қандай оъзгаришлар 
содир боълади? У кишиларга қандай кайфият багъишлайди? Баҳор фасли туҳфаларига қандай 
муносабатда бўляпсиз? 
9. Ўқувчилар фаолиятини баҳолаш. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish