Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
 
Топишмоқ, латифа ва тез айтиш ларни ўрганиш методикаси 
Топишмоқлар нарса ёки ҳодисаларнинг атайлаб яширилган белгиси, шакли, хатти-ҳаракати, 
ҳолати ва вазифасини бошқа нарса ёки ҳодисаларга қиёслаш асосида топишга асосланган шеърий 
ёки насрий тузилишдаги савол ва топшириқлардир. Топишмоқлар халқ турмуши билан чамбарчас 


боғлиқ ҳолда яратилади. Уларнинг заминида кишиларнинг қадимий эътиқод ва тасаввурлари, 
оламни билиш ва идрок этишга бўлган интилишлари ётади. 
Топишмоқда яширилган нарсалар унинг жавоби ҳисобланади. Топишмоқнинг жавобини 
топиш учун топишмоқ матнини яхшилаб ўқиш, нимага ишора қилинаётганлигини фаҳмлаш, 
топишмоқнинг асосий хусусият ва белгилари айнан нимага қаратилганлигини тахмин қилиш 
билан ҳам топишга ҳаракат қилиш керак. 
Топишмоқ ўқувчиларни топқирлик ва ҳозиржавобликка ўргатади. Шу сабабли халқ оғзаки 
ижодининг бу жанридан дарсликларда ҳам кенг қўлланилган. 1-2-синф «Ўқиш китоби» да 
топишмоқлар кўпроқ ҳар бир матн остида келтирилган. Бундан кўзланган мақсад матн мазмунини 
топишмоқлар асосида ҳам ўзлаштирилишига эришишдир. Масалан, 1-синф «Ўқиш китоби» да 
«Китобга меҳр» матни остида «Қат-қат қатлама, Ақлинг бўлса ташлама» топишмоғи келтирилган 
ва мавзуга жуда мос танланган. Топишмоқлар бундай шаклда берилганда уларнинг жавоби осон 
топилади. 1-4-синф ўқиш дарсликларида «Топишмоқлар» мавзуси остида ҳар хил топишмоқлар 
ҳам берилган бўлиб, улар ўқувчиларнинг топқирлигини янада оширади, тафаккурини ўстиради. 
Дарсликларда топишмоқ жавоблари остига ёзиб қўйилган ёки расмлар орқали берилган. 3-4-
синфларга ўтгач эса жавоблар қайд этилмаган. Бунинг сабаби шуки, бу даврга келиб ўқувчилар 
топишмоқлар устида ишлаш кўникмаларини ҳосил қилган бўлади. 
Топишмоқлар болалар шоирлари томонидан ҳам яратилиб келинмоқда. Бундай 
топишмоқлар шўх, қизиқарли бўлади. Масалан, 4-синф «Ўқиш китоби» да «қувноқ топишмоқлар» 
(А. Акбар), «Буни топинг, қизларим» (Ғ. Ғулом) каби топишмоқлар келтирилган.
Латифа халқ оғзаки ижодининг энг оммавий жанрларидан бири бўлиб, нозик, майин киноя, 
қочириқлар иштирок этувчи кулгули, кичик ҳажмли ҳикоядир. Халқ ўртасида «афанди» деб ҳам 
юритилади. Латифалар ягона қаҳрамон (Насриддин Афанди) билан боғлиқ ҳолда яратилади, ихчам 
сюжетга эга бўлади. Латифаларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг ҳамма вақт ҳаёт 
билан ҳамнафас, ҳамқадам боришидир.
Латифа матни устида ишлашда ҳам ҳикоя матни устида ишлашда қўлланган усуллардан 
фойдаланиш мумкин. Лекин бунда латифа жанрининг ўзига хос жиҳатларига ҳам аҳамият қаратиш 
лозим.
1-синф дарслигида «Уйқум қочиб кетди», «Туя эшикдан сиғмайди» каби латифалар 
келтирилган бўлса, 3-синфда «Латифалар» мавзуси остида бир неча латифалар берилган. 
Латифалар устида ишлаганда уларда танқид қилинган иллатлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш, 
ўқувчиларга яхши фазилатли бўлиш кераклигини уқтириб ўтиш керак. Умуман олганда, 
латифалар орқали ҳам ўқувчиларни тарбиялаб бориш лозим.
Тез айтишлар маълум сўзни, сўз бирикмасини ёки товушни тўғри талаффуз қилишга, уни 
бошқа товушлардан фарқлашга ўргатадиган, хотирани мустаҳкамлайдиган ва нутқни ўстирадиган 
жанр ҳисобланади. Шу сабабли 1-синфда кўпгина тез айтишлар келтирилган. Мисол учун «Ботир 
ботмас ботқоққа», «Қобил қозонда қовурдоқ қовурди», «Баҳодир байроқни Ботирга бердими, 
Ботир Баҳодирга байроқни бердими?», «Олим олдидаги олтита олмани олди» ва бошқа. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бошланғич синф дарсликларига ўқувчилар ёшига 
мос, мавзулар бўйича танлаб олинган, кўпроқ тарбиявий аҳамиятга эга бўлган топишмоқ, латифа 
ва тез айтишлар танлаб киритилиши мақсадга мувофиқдир.
Топишмоқ, латифа ва тез айтишларни ўрганиш бошланғич синфларда дастлаб ҳар бир 
дарсда амалга оширилиб борилади. Алоҳида дарс сифатида ўрганишда эса ўқитувчилар турли 
усуллардан фойдаланишлари мумкин. 
Қуйида топишмоқ ўтиш дарси намунасини келтирамиз: 
Мавзу: Топишмоқлар. 
Дарснинг мақсади: 
1. Ўқувчиларга топшириқларнинг жанрий хусусиятлари ҳақида маълумот бериш. Уларнинг 
топишмоқни ифодали ўқиш, жавобини тез топиш малакаларини ошириш, зийракликка ўргатиш. 
2. Ўқувчиларнинг муомала маданиятини ошириш. 


3. Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини шакллантириш. Ижодий фаолиятинига 
йўллаш. 
Дарснинг тури. Янги билим берувчи, топишмоқ ўқиш дарси. 
Дарснинг бориши. 
I. Даъват босқичи. Мақсад. Ўқувчиларнинг топишмоқ ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш, 
янги мавзуга қизиқиш уйғотиш. 
Метод. Суҳбат, изланиш методи. 
1. Ўқитувчи доскага осмондаги юлдузлар, ёнғоқ, ерёнғоқ, арра расмларини илиб қўяди. 
Доскага қуйидаги топишмоқни ёзади: Тунда кўриб, чўғ дейсан, 
Тонгда кўриб йўқ дейсан. 
— Шу расмлар ичидан топишмоқнинг жавобини топинг. 
— Қайси сўзлар орқали топишмоқларнинг жавоби юлдуз эканини билдингиз? 
Доскага 2-топишмоқ ёзилади: Қўшалоқ товоқ. Ичи тўла ёғ. 
— Қайси белгиларига кўра топишмоқнинг жавобини топдингиз?
3-топишмоқ ёзилади. Пилла каби бўғиндор. Ҳар бўғинда мағзи бор. 
— Ер ёнғоқнинг қайси белгилари топишмоқда келтирилган? 
4-топишмоқ. 
Оғзи йўғ-у тиши бор, Дурадгорда иши бор. 
— Жавоб қайси сўзлар орқали топдингиз?
Ўқитувчи. Топишмоқларни топишда сизга нималар ёрдам берди? 
— Топишмоқда нарсанинг белгиларини ифодаловчи сўзлар бўлади. 
— Топшимоқларда кўпинча ким?, нима? сўзларига жавоб бўладиган сўзлар яширинади. 
2. Топишмоқлар ҳақида маълумот бериш.Ўқитувчининг ҳикояси. 
Топишмоқ матнида — нарса ёки ҳодисаларнинг белгиси, — Ҳар бир бўлимга мос сарлавҳа 
топинг шакли, ҳаракати, ҳолати, вазифаси ва бошқа томонлари берилган бўлади. Топишмоқлар 
қадимда жумбоқ, топ-топ деб юритилган. Ҳар бир топишмоқ уни яратган халқнинг ҳаёти, урф-
одати, ўзига хос расм-русмлари билан боғлиқ бўлади. 
II. Англаш босқичи. Мақсад. Дарсликда берилган топишмоқлар билан таништириш. 
Муcтақил ўқишга, топишмоқлар юзасидан ўзаро муҳокама қилишга ўргатиш. 
Метод. муcтақил иш, кроссворд ечиш, суҳбат методи. 
1.Топишмоқни Ифодали ўқиш ва жавобини топиш. 
2. Савол-жавоб ўтказиш. Саволлар. 
— Биринчи топишмоқнинг жавоби нимага ўхшатилган?(Ғўзага) Тунги осмон нимага 
ўхшатилган? (кўк кўйлакка) . 
— 2-топишмоқда ой нима деб таърифланган? ( патир)
— 3-топишмоқда карамни қайси белгиларига кўра топдингиз? (Карамнинг қават-қават барги 
қат-қат тўнга ўхшатилган). 
3. Кроссвод ечиш. 
Ўқитувчи кроссвордни ватманга олдиндан қуйидагича тайёрлаши мумкин. Кроссвод 
саволлари топишмоқлар кўринишда бўлади. Синфни 3 гуруҳга бўлиб, ҳар бир гуруҳга 1 тадан 
кроссвод ечиш учун берилади. Бу, болаларнинг топишмоқни тез топишга иштиёқини оширади. 
1-гуруҳ учун кроссворд. 


Бўйига 
1. Керагида сувга ўтасан 
Қимирлашин пойлаб ётасан. 
2. Касби доим тақир-туқур, 
Қайда илон кўрса чўқир. 
6. Бирлаштириб кийимни 
Иссиқ тутади сизни. 
Энига 
2. Қўлсиз, оёқсиз эшик очар. 
4. Катта оппоқ дастурхон 
Ер юзини қоплаган. 
5. Оғзи йўғ-у, тиши бор, 
Дурадгорда иши бор. 
Жавоблари: 
1. Қармоқ. 3. Лайлак. 6. Туғма. 3. Шамол. 4. Қор. 5. Арра. 
2-гуруҳ учун кроссворд. 
Бўйига 
1. Тикувчимас, 
Бичувчимас, 
Игнаси анча экан. 
3. Кундалик тарих ўзи 
Ҳар ерда унинг сўзи 
5. Бир онадан юз бола, 
Юзови ҳам бўз бола. 
Энига 
2. Уйнинг шифтида ини, 
Куйлаб берар ҳар куни 
Баҳорда кутиб олиб
Кузатамиз куз уни. 
4. Хўппа семиз, бир туки йўқ,. 
6. Узун терак, ичи коврак. 
Жавоблар. 1. Типратикан. 2. Газета. 5. Узум. 2. Қалдирғоч. 4. Тарвуз. 6. Қамиш. 
3-гуруҳ учун кроссворд 
Бўйига 
1. Пиширсанг ош бўлур, 
Пиширмасанг қуш бўлур. 
3. Гулсиз мева қилади, 
Кўп есанг — тил шилади: 


Ғир-ғилдирак ой кулча, 
Бу нима, ким билади? 
4. Чопса чопилмайди, 
Кўмса кўмилмайди. 
5. Бодом каби япроғи, 
Солланади бутоғи, 
Ўзи ширин, туклигина, 
Мазаси ҳам тотлигина 
Энига 
2. Икки ажиб қулоғи бор: 
Бири тинглар, бири сўзлар. 
6. Ўзи қизил, гўзал бирам, 
Қирга ёзар қизил гилам. 
7. Пак-пакана бўйи бор, 
Етти қават тўни бор. 
Жавоблар:1. Тухум. 3. Анжир. 4. Соя. 5. Шафтоли. 2. Телефон трубкаси. 6. Лола. 7. Пиёз. 
III. Фикрлаш босқичи. 
Мақсади. Дарсликдаги савол-топшириқларга жавоб олиш орқали эгаллаган билимларини 
аниқлаш. Ўйинлар орқали ижодий изланиш кўникмасини шакллантириш. 
1.Дарсликдаги савол ва топшириқлар устида ишлаш. 
— Топишмоқларни ким яратган? 
— Топишмоқлар қадимда нима деб номланган? 
— Топишмоқнинг қандай фойдаси бор? 
— Ўзингиз қандай топишмоқлар биласиз? 
2. Ўқувчилар бир неча қаторларга ажратилади. Қатор бошлиқлари ўқувчиларга бирор нарса 
расмини беради. Ўқувчи расмга оид топишмоқ айтади. У айтолмаса, орқадаги ўқувчига узатади. 
Ўқувчиларнинг ўзларига шунга доир топишмоқни ўзингиз тўқишингиз ҳам мумкин деб айтилади. 
Қайси қатор топишмоқни биринчи айтса, ўша ғолиб саналади.
3. Уйга вазифа. Дарсликда ўқилмаган янги топишмоқлар топиб, дафтарга ёзиб келиш. 
4. Ўқувчиларни рағбатлантириш. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish