Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

соғлом ўсишингиз учун яратилди. Мактабда бепул билим оляпсиз. Шунга жавобан сиз нима 
қилишингиз керак?” каби. Шу мақолнинг бадиий тил воситаси устида ишлашда ““Қўл чўзса” 
деганда нимани тушундингиз?” каби саволлар билан ўқувчиларга мурожаат қилиш ва унинг 
қандай маънода келаётганини айтиб ўтиш фойдадан холи бўлмайди. 
2-синфда “Иш иштаҳа очар” матнидан кейин: “Иш иштаҳа очар, Дангаса ишдан қочар”, 
“Куч бирликда” матнига “Бирлашган ўзар, Бирлашмаган тўзар” мақоллари келтирилган. Бу 
мақоллар устида ишлаганда ҳам дарсликдаги матн ўрганиб бўлингач, асарнинг ғоясини очишда ва 
хулоса тарзида мақол мазмуни очилади. Мақол тили устида 1-синфда уюштирилган ишлар 2-
синфда ҳам давом эттирилади. Мақол устида ишлаш орқали ўқувчилар унинг яратилиши ҳақида, 
унинг оддий гапдан фарқини билиб оладилар. 
1-синфда мақолларни тўғри ўқиш ва ёд олишга эътибор кўпроқ қаратилади, 2-синфда эса 
ўқувчилардан матн мазмунига мос мақоллар айтишни талаб қилиш мумкин.
3-4-синфларда мақоллар махсус дарсларда ва бадиий асарни ўрганиш жараёнида ҳам 
мунтазам ўрганиб борилади. Бу синфларда мақолларни ўрганишдан кўзланган мақсад ўқувчилар 
дунёқарашини шакллантириш, тўғри ва онгли ўқиш малакаларини такомиллаштириш, мақолдаги 
ҳар бир сўзнинг ва яхлит мақолнинг маъносини тўлиқ идрок этишга эришишдир. Ўқувчилар 
ўқилган матн ичидан мақолларни, ҳикматли сўзларни ўзи мустақил топа олиш кўникмасини 
эгаллаши, улар ёрдамида ўқилган асарлар юзасидан тўғри ҳукм чиқаришга ўрганишлари зарур. 
3-4-синфларнинг «Ўқиш китоби» да «Халқ оғзаки ижоди» бўлими таркибида «Мақоллар» 
мавзуси алоҳида олинган. Бу мавзуни ўрганишда мақолнинг келиб чиқиши, яратилиши ҳақида 
дастлабки элементар маълумотлар берилади. Бунда мақоллар халқнинг узоқ йиллик ҳаётий 
тажрибаси асосида вужудга келганлиги, тарбия воситаси сифатида ҳар бир халқнинг миллий 
маънавиятининг шаклланишида муҳим восита бўлиши ҳақида дастлабки тушунчалар берилади. 
Мақоллар мавзулар бўйича гуруҳлаб ўргатилади. Масалан, 4-синф «Ўқиш китоби» да 
мақоллар «Она юртинг-олтин бешигинг», «Элдан айрилгунча, жондан айрил», «Меҳнат-бахт 
келтирар», «Одобинг-зебу зийнатинг», «Олим бўлсанг, олам сеники», «Кўнгил кўнгилдан сув ичар» 
каби мавзулар асосида бирлаштирилиб берилган. Ўқувчиларга мақолларни мавзу бўйича гуруҳлаб 
ўргатишда ўқиш мавзуларига асосланилади. Бунда мақол мазмунига мос асарлар номини 
келтириш, унинг мазмун-ғоясини мақол билан боғлаш керак. Бу жараёнда ўқувчиларнинг ҳаётий 
тажрибалари асосида мисоллар келтириш билан мақолларни изоҳлаш ёки ўқувчиларга мақол 
ғоясига мос биронта ҳикоя тузиш мустақил иш сифатида берилиши ҳам мумкин. 
3-4-синфларда мақол жанри бўйича таҳлилий ишлар ўқув йили давомида изчил уюштирилиб 
борилади, яъни «Асар ғоясига оид мақол айтинг», «Мақоллар асосида кроссворд тузинг, ребус 
яратинг» каби топшириқлар берилади, «Мақоллар айтиш мусобақаси», «Мақоллар мушоираси» 
кабилар ташкил қилинади.
Мақолларни ўрганишда кўргазмалилик, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги, таълим-
тарбиянинг бирлиги тамойилларига амал қилинади. 
4-синф якунида мақол жанрини ўрганиш юзасидан умумлаштирувчи дарсни ташкил қилиш 
зарур. Бунда ўқувчиларга ёд олинган мақоллар мавзусига қараб гуруҳлаш устида иш олиб 
борилади. 
Юқоридагиларни ҳисобга олганда, мақолни ўрганишда қуйидаги иш турларидан 
фойдаланилади: 


1. Мақолни ўқиб, унинг мазмуни устида ишлаш; 
2. Мақолдаги сўзларнинг маъносини изоҳлаш; 
3. Бадиий тил воситалари устида ишлаш; 
4. Мақолни ёд олдириш; 
5. Мақол матнидаги қарама-қарши маъноли ва маънодош сўзларни аниқлаш ва уларнинг 
мақолда ифода этилган ғоя билан алоқасини очиш; 
6. Матн мазмуни ва ғоясига мос мақол топтириш; 
7. Мақолларни мавзулар бўйича гуруҳлаш. 
Қуйида мақол жанрини ўрганиш дарси ишланмасини келтирамиз: 
Мавзу. Халқ ҳикматлари 
Ўқув материали. Мақоллар 
Дарснинг мақсади.1. Ўқувчиларга мақолларнинг хусусиятлари ҳақида маълумот бериш. 
Мақолларни ифодали ўқиш, мазмунини тўлиқ англаб етиш малакасини ошириш. 
2. Мақоллар орқали ўқувчилар онгига ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, илм олишга 
қизиқиш, камтарлик, оқкўнгиллик туйғуларини сингдириш. 
3. Ўқувчиларни кўрган-билган, эшитган, ўқиганлари юзасидан хулоса чиқаришга, ўз 
нутқида мақоллардан фойдаланишга ўргатиш. 
Дарснинг тури. Янги билим берувчи, мақол ўқиш дарси. 
Дарснинг бориши. 
1.Даъват босқичи. Мақсад. Ўқувчиларда янги мавзуни ўзлаштиришга иштиёқ уйғотиш. 
Мақолларниг хусусиятлари ҳақида маълумот бериш. 
Методи. Суҳбат методи. 
1. Ўқитувчи докага қуйидаги мақолларни ёзиб қўяди:Бирлашган ўзар, бирлашмаган 
тўзар.Аввал ўйла, кейин сўйла 
Ўқитувчи: Абдулла Авлонийнинг «Яхшилик ерда қолмас» ҳикоятини биласизми? 
Ўқитувчининг ҳикояси: Яхшилик ерда қолмас. Доскага ҳикоя мазмунига мос расмлар 
илинади.Бир ари сув устинда учиб борур эди. Бирдан сувга йиқилиб кетди. Қанотлари ҳўл бўлиб 
учарга кучи етмади. Ўлар ҳолатга етди. Буни бир кабутар кўриб, арига раҳми келуб дарҳол бир 
чўпни тишлаб, сувга ташлади. Бечора ари бу чўпни кема қилиб, сув балосидан қутулди. Ародан 
кўп ўтмади. Бир бола тузоқ қўйиб, кабутарни тутмоқчи бўлди. Ари буни кўрган замон келуб, 
боланинг қулоғини чақди. Бола қулоғининг аламидан тузоқни ташлаб, қулоғини ушлади. Кабутар 
вақтни ғанимат билиб, учиб кетуб, ўлимдан қутилди. 
Топшириқ.Докадан сиз тинглаган ҳикояга мос мақолни топиб, белгиланг. (Ўқувчилар 
“Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” мақолини белгилайдилар.)– Қолган мақолларга мос қандай 
ҳикоя, эртаклар ўқигансиз? (“Билим – ақл чироғи” мақоли мазмунига мос “Илм афзал” эртагини 
ўқиганмиз.)– Мақолларни яна қандай ном билан аташ мумкин? (“Доно фикр” деб аташ 
мумкин.)Бугунги дарсда нималарни ўрганар эканмиз? Мақоллар нима ҳақда бўлади? Мақоллар 
нима мақсадда яратилади? Ўқувчилар жавоби тўлдириб, умумлаштирилади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish