НАМУНАЛАР ТАНЛАШ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ РЕЖА: - 1. Намуна танлаш ва унинг турлари
- 2. Намуна танлашда қўйиладиган талаблар.
- 3. Гомоген ва гетероген таркибли намуналар.
- 4. Анализ жараёнида бажариладиган амаллар.
- 5. Анализ натижаларини ҳисоблаш ва анализ хатолиги.
Химиявий анализнинг энг асосий вазифаси – “намуна” (проба) танлашдир. - Химиявий анализнинг энг асосий вазифаси – “намуна” (проба) танлашдир.
- Намунани шундай танлаш керакки, намуна учун олинган миқдор – анализ қилдиниши лозим бўлган модда ёки аралашманинг ўртача таркиби ва хоссаларини ўзида мужассамлаштирсин. Яъни ҳар қандай объектни анализ қилиш учун аввало ундан таркибини тўлиқ акс эттирадиган намуна олиш зарур.
НАМУНА (3 қисмга ажратилади). - 1. БОШ ЁКИ БИРЛАМЧИ НАМУНА
- 3. АНАЛИЗ ҚИЛИНАДИГАН НАМУНА
БОШ ЁКИ БИРЛАМЧИ НАМУНА - Бевосита анализ қилинаётган объектдан олинади.
- Унинг миқдори 1-50 кг, баъзи объектлар учун эса (рудалар) 0,5-5 т ни ташкил этади.
- Бирламчи намунани камайтириш йўли билан лаборатория намунаси ажратилади.
Металлургия заводларига келтирилган темир рудасидан намуналар танлаш - Майдаланган руданинг уйилган конусимон шакли
- Конус шаклига келтирилиб, тўрт қисмга бўлиниб, қарама-қарши томонлар ташлаб юборилади. Бу жараён намуна 1-2 кг қолгунча такрорланади.
- БИРЛАМЧИ НАМУНАНИ ЛАБОРАТОРИЯ НАМУНАСИГА АЙЛАНТИРИШ.
ЛАБОРАТОРИЯ НАМУНАСИ - Унинг миқдори 25 г дан 1 кггачани ташкил этади.
- Ажратиб олинган лаборатория намунасининг
- - бир қисми – дастлабки текшириш учун.
- - иккинчи қисми эҳтимоли мавжуд бўлган арбитраж анализ учун сақлаб қўйилади.
- - учинчи қисми эса бевосита анализ учун ишлатилади.
АНАЛИЗ ҚИЛИНАДИГАН НАМУНА - Унинг миқдори 10 мгдан 100 мггачани ташкил этади.
Масалан, оҳактош таркибидаги Са нинг миқдорини аниқлаш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади: - Намунани тарозида тортиш.
- Намунани стаканда HCl да эритиш.
- Эритмани қиздириш. CaCO3+2HCl=CaCl2+H2O+CO2
- Са ионларини аммоний оксалат қўшиб чўктириш. CaCl2+(NH4)2C2O4=СаC2O4+2NH4Cl
- Эритмага аммиак қўшиб нейтраллаш.
- Ҳосил бўлган СаC2O4тузини тиндириш ва фильтрлаш.
Фильтратни ювиш. - Фильтратни ювиш.
- Фильтратни қуритиш.
- Чўкмани тигелда СаО формасигача қиздириш.
- СаОни эксикаторда совитиш.
- Чўкма массасини тарозида аниқлаш.
- Анализ натижаларини ҳисоблаш.
Гомоген таркибли намуналар ўзининг жуда юқори даражада бир хиллигига эга бўлганлиги учун улардан намуналар олиш жуда осондир. Шунингдек, гомген таркибли моддалар ўзаро яхши аралашади. Гомоген суюқликлардан намуналар пипеткалар, бюреткалар ва ўлчов колбалари ёрдамида танлаб олинади. Умумий суюқлик ўзаро яхши аралаштирилгандан кейин, ундан намуна танлаб олиш жараённи бажарилади. - Гомоген таркибли намуналар ўзининг жуда юқори даражада бир хиллигига эга бўлганлиги учун улардан намуналар олиш жуда осондир. Шунингдек, гомген таркибли моддалар ўзаро яхши аралашади. Гомоген суюқликлардан намуналар пипеткалар, бюреткалар ва ўлчов колбалари ёрдамида танлаб олинади. Умумий суюқлик ўзаро яхши аралаштирилгандан кейин, ундан намуна танлаб олиш жараённи бажарилади.
Гомоген суюқликлардан намуна маълум бир вақт интервалларида ва ҳар хил жойларда танланади. - Гомоген суюқликлардан намуна танлаш.
Гетероген таркибли намуналар олишда олинаётган намунанинг массаси ҳам, ҳажми ҳам ҳисобга олинади. - Гетероген таркибли намуналар олишда олинаётган намунанинг массаси ҳам, ҳажми ҳам ҳисобга олинади.
- Гетероген суюқликлардан намуналар танлашда ҳар хил йўл тутилади; баъзан суюқлик гомоген таркибга келтирилади, баъзан эса тўлиқ қатламларга ажратилади.
- Агар гетероген суюқликларни гомоген таркибга келтириш имкони бўлмаса, у ҳолда суюқлик қатламларга ажратилади ва ҳар бир фазадан махсус намуна олувчи асбоблар ёрдамида намуна олинади.
Шундай қилиб, анализ қилинадиган суюқликнинг табиатига ва анализ талаб қилинган масаланинг моҳиятига қараб, намуна танлаш методи, вақти ҳамда намунанинг ўлчами ҳар хил бўлиши ва ўзгариши мумкин. - Шундай қилиб, анализ қилинадиган суюқликнинг табиатига ва анализ талаб қилинган масаланинг моҳиятига қараб, намуна танлаш методи, вақти ҳамда намунанинг ўлчами ҳар хил бўлиши ва ўзгариши мумкин.
- Бўйига ҳаракатланувчи метод
- Газ оқимида намуна танлаш
- (Намуна олиш жойи стрелка билан кўрсатилган)
Do'stlaringiz bilan baham: |