Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

“Чумоли ва Типратикан” масали эса насрий турга мансуб бўлиб, унда Чумоли тимсоли 
орқали болалар ҳалолликка ўргатилади, ҳар бир нарсани, у катта ёки кичик бўлишидан қатъий 
назар, сўраб олишга, эгасининг рухсати билан фойдаланишга даъват этилади. Масални ўқишда 
болалар Типратикан тимсолига танқидий назар билан ёндашадилар, агар ўзининг ҳаётида бирон-
бир шундай ҳолат-воқеа юз берса, уни бошқа такрорламасликка ўрганадилар. 
Масалнинг, аввало, ихчамлилиги, тилининг қисқа ва лўндалиги, соддалиги, ўткирлиги ва 
халқчиллиги бола ҳиссиётига қаттиқ таъсир қилади. Булар ўқувчилар нутқини ўстиришда ҳам 
муҳим материал ҳисобланади. Масал қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатлари, феъл-атворлари, 
нутқий ўзига хосликлари ўқувчининг диққатини ўзига жалб қилади. 
2-синф “Ўқиш китоби”да берилган “Ўроқ ва Комбайн” масалида ўроқ ва комбайн асар 
қаҳрамонлари қилиб олинган. Уларнинг мунозараси орқали техниканинг афзаллиги: кам вақт 
сарфлаб, самарали натижага эришиш мумкинлиги ҳамда уларнинг аҳил бўлиб, биргаликда 
меҳнатга бел боғлашлари каби ғоялар илгари сурилади. Оддий предметлар тилга киради. 
3
²омидий ². ва бошº. «Адабиётшунослик терминлари лу¼ати» - Т.: ¡ºитувчи, 1979, 104 - бет. 


Инсонлар томонидан айтиладиган техника ва иш қуроллари ҳақидаги гап-сўзлар бевосита 
предметлар тилидан берилади. 
3-синф “Ўқиш китоби”да “Қайсар бузоқча” (О. Қўчқорбеков), “Чумоли ва Типратикан”, 
“Ўжар Тошбақа” (Ҳ. Ёқубов), “Чаёндан сўрадилар” каби масаллари жой олган. Бу масалларнинг 
қаҳрамонлари ҳам ҳайвонлар: бузоқча, чумоли, типратикан, тошбақа, чаён. Мажозий 
қаҳрамонларни танлашда ҳам ёзувчи ҳар бир ҳайвоннинг хусусиятидан келиб чиқади. Масалан, 
бузоқчалар арқондан бўшатиб юборилса, шаталоқ отиб, узоқ-узоқларга кетиб қолади. Қайсар 
бузоқча ҳам тўдасидан ажралиб, бўрига дуч келади, яъни кўнгилсиз воқеа юз беради. Бузоқча 
орқали онасидан узоқлашиб кетган болалар, ватанидан йироқда турли кулфатларга дуч келаётган 
кишилар назарда тутилган. 
“Чумоли ва Типратикан” масалидаги мажозий қаҳрамонлар ҳам аслида жамиятимиз 
аъзоларидир. Чумоли ҳаётдаги ҳалол, пок, тўғрисўз инсонлар бўлса, типратикан ўғри, қаллоб 
бировнинг устидан куладиган кишилардир. 
“Ўжар Тошбақа” масалидаги Тошбақа ҳаётдаги ўжар, қайсар, ўз билганидан қолмайдиган, 
кўнгли тусаганини қиладиганлар тимсолидир. 
Бошланғич синфларда масални ўрганаётганда болаларни масални ифодали ўқишга ва унинг 
мазмунини қисқа, баъзан бир неча сўз билан айтиб беришга, айрим қатнашувчиларнинг 
характерли хусусиятларини аниқлаб, ўзаро қиёслашга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. 
Масалнинг аллегорик мазмунига тўхталмасдан, бош қаҳрамон қиёфасини таҳлил қилишга 
киришилади. 1-синфда болалар масални ҳайвонлар ҳақидаги эртакка ўхшаш кулгули асар каби 
қабул қилсалар, 2-синфдан бошлаб улар масалдаги ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати, ўзаро 
муносабатлари баъзан кишилар ҳаётида ҳам учрашини, масал ахлоқий билим берадиган ҳикоя 
эканини, кўпроқ шеърий тарзда бўлишини, унда кишилардаги айрим камчиликлар 
тасвирланишини билиб ола бошлайдилар. 
Масалларда яширинган ўткир киноя, воқеаларнинг тез-тез ўрин алмашиниб туриши уни бир 
маромда ўқишга халақит беради. Шунинг учун ифодали ўқишга етарли малака ҳосил қилмаган 
ўқувчи аввал матн билан яхшилаб танишиб чиқиши лозим. 
Масал таҳлил қилинаётганда, воқеа ривожини жонли тасаввур қилиш, образларни аниқ 
идрок этишда ўқувчиларга ёрдам бериш зарур. Чунончи, уларга айрим эпизодларни сўз билан 
тасвирлаш, баъзиларига ўқитувчи ёрдамида тавсиф бериш, ишнинг охирги босқичида ролларга 
бўлиб ўқиш кабиларни тавсия қилиш мақсадга мувофиқ. Қаҳрамонларга тавсиф беришда унинг 
хатти-ҳаракати билан бирга, тилнинг ўзига хос хусусиятларидан ҳам фойдаланилади. Масални 
ифодали ўқишга тайёрланишда унинг сюжетини билиш билан бирга, муаллиф тилини яхши 
тушуниш зарур. 
4-синф «Ўқиш китоби»да берилган Ш. Саъдулланинг “Лақма ит” масалида ит марказий 
тимсол саналади. Мушук, сигир, хўроз, товуқ ва куркалар тимсолини ит бирлаштириб туради. 
Шунинг ўзиёқ ит характерини очиш учун унинг атрофидаги тимсолларнинг характер-хусусиятини 
билишни талаб этади. 
Мушукнинг ит ҳақидаги сўзларини матндан топтириб ўқитиш итнинг хусусиятини очиб 
беради: 
Ажаб бўлди .... уй қурмадинг. 
Ўз ваъдангда сен турмадинг. 
 
Ёзи билан лақилладинг. 
Мени кўрсанг акилладинг. 
Сигирнинг ит ҳақидаги қуйидаги сўзларини ҳам матндан топиб ўқитиш орқали итнинг 
бошқа хусусияти очилади: 
- Менга бундоқ ҳийла қилма 
Сигирларни ахмоқ билма....
 
Уйда ётдинг оёқ чўзиб 
Соғин сутни ҳадеб бузиб. 
Сўнг ўқувчиларга итга хос хусусиятларни очувчи сўз ва ибораларни топтириб айттирилади. 
Шу тариқа ўқувчилар ўқитувчи ёрдамида итга тавсиф беради. Сўнг бошқа тимсоллар устида 
ишланади. Бунда таққослаш усулидан фойдаланилади. Мушукнинг яхши хислатлари саналади. Бу 


каби тавсифлар сигир, хўроз, товуқ, куркаларга ҳам берилади. Қаҳрамонларга тавсиф бериш матн 
устида ишлаш орқали амалга оширилади. Ёзувчи фойдаланган тил воситасида ўқувчилар 
қаҳрамонларга тавсиф беришга ўрганадилар, уларнинг тили ҳам янги сўзлар билан бойийди. 
Ўқувчиларни тавсиф беришга ўргатиш учун ўқитувчининг ўзи қаҳрамонни характерловчи сўз, 
ибораларни тавсия қилади. Улар ичига масалдаги тимсолларга хос бўлмаган хусусиятларни 
ифодаловчи сўз, иборалар киритиб қўйилади. Ўқувчи улар ичидан мосини танлаб олиш жараёнида 
мантиқан фикрлайди. Бу сўз ва иборалар эса болалар нутқига кўчади. 
4-синф “Ўқиш китоби”да берилган “Бақа билан Тақа” (Азиз Абдураззоқ) масалида бақа 
тимсоли орқали ёзувчи ўзига мос бўлмаган, ўзига тўғри келмайдиган нарсаларни орзу қилиш ва бу 
орзуни амалга оширишда бошқаларнинг маслаҳати, насиҳатига қулоқ солмай, ўз айтганидан 
қайтмайдиган, ўжар кишиларни танқид остига олади. Бақа отлар каби тақа билан товуш чиқариб 
юришни, юрганда ерни жаранглатиб, одамларга бу дунёда ўзининг борлигини билдириб яшашни 
истайди. У тақачининг “Тақани ўйлама, уни отга чиқарган, сенга тақа қоқсам, сакрашдан маҳрум 
бўласан ... Сен тақа билан йўрғалай олмайсан. Йўрғалашни ҳам отга чиқарган”, “Сен борлигингни 
билдириб юрмоқчи бўлсанг, сайраб юравер” дейишларига қулоқ солмайди. Бу ўжарлик унинг 
бошига кулфат келтиради: сув тагига чўкиб кетади. Ёнидаги бақалар бўлмаганда ҳалок бўлиши 
ҳам тайин эди. Кеч бўлса ҳам бақа хатосини англаб етади, тақачи олдида хижолат чекади. Бу 
ҳолатлар ўқувчини ўз ҳаётига, хатти-ҳаракатига бир назар ташлашга ундайди. Улар ўз 
тенгқурлари каби яшаш кераклигини англайдилар.
Шундай қилиб, масал устида ишлаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: масал 
мазмунини аниқ идрок этиш; композистияси, қатнашувчиларнинг характерига мос 
хусусиятларини, хатти-ҳаракатларининг сабабларини очиш; аллегорияни аниқлаш; масал 
хулосасини таҳлил қилиш.
Мана шу изчиллик ҳисобга олинса, масал ўқиш дарсининг қурилиши қуйидагича бўлади: 
1. Тайёргарлик ишлари: 
а) масал муаллифи ҳақида ўқитувчи ҳикояси; 
б) ўқилган масал мазмуни билан боғлиқ суҳбат; 
в) ўқилган масалда қатнашувчи тимсолларга хос хусусиятлар ҳақида суҳбат. 
2. Масални ўқитувчи ўқиши (магнитафон ёзувини эшитиш ёки фильм кўрсатиш ҳам 
мумкин). 
3. Масал матни устида ишлаш: 
а) масалнинг тузилиши ва композистиясини аниқлаш (ўқиш, режа тузиш ва ҳок.); 
б) қатнашувчиларнинг хатти-ҳаракати, феъл-атвори, характерига хос хусусиятларини 
тушунтириш (танлаб ўқиш, сўз билан ва график тасвирлаш, саволларга жавоб бериш); 
в) масалнинг аниқ мазмунидан келиб чиқиб, ундаги асосий фикрни белгилаш; 
г) кроссвордлар, таълимий ўйинлар, топишмоқлардан фойдаланиб, масал мазмуни ва 
ғоясини ўзлаштириш. 
4. Аллегорияни очиш. 
5. Ахлоқий хулоса акс эттирилган қисмни таҳлил қилиш. 
6. Ҳаётда учраган шунга ўхшаш ҳодисаларга таққослаш. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish