Масал кичик ҳажмли, аммо бой мазмунли, тугун, кульминастион нуқта ва ечими бўлган
кичик пьесани эслатади. У бирор воқеа-ҳодисани қисқа, мазмунли тасвирлашда ажойиб намуна
бўла олади.
«Антик адабиётда Эзоп масаллари жуда машҳур бўлган. Ўз маъносидан кўчирилган
(мажозий) сўз ва киноявий иборалар орқали қилинадиган “яширинча” танқиднинг тили ва услуби
Эзопга нисбатан берилиб, “Эзоп тили” дейилган ва шу таъбир жорий қилинган»
3
.
Эзоп қулдорлик жамияти шароитида ҳукмрон доираларнинг жирканч кирдикорларини
очиқдан-очиқ танқид қилиш иложини тополмагач, ўзининг сатирик асарларини киноявий тил ва
услубда ёзишга мажбур бўлган. Феодал истибдоди шароитларида яшаб ижод этган машҳур рус
масалчиси И. А. Крилов ҳам, атоқли ўзбек масалчиси Гулханий ҳам “эзоп тили”да ёзганлар.
Франстуз шоири Лафонтеннинг масаллари ҳам машҳур. А. Навоий достонларининг бир қанча
эпизодлари, “Шер билан Дуррож”, “Кабутар” сингари масаллари яхши хислатларни тарбиялашда
катта роль ўйнайди.
XVХХ асрдан XХX асрнинг 2-ярмигача бўлган даврда яшаб ижод этган Сайидо Насафий,
Махмур, Гулханий каби шоирлар ҳам Навоий анъаналарини давом эттирганлар, болаларбоп бир
қанча масаллар ёзганлар.
Ҳайвонлар, паррандалар, ҳашоратлар, гуллар ҳақидаги мажозий асарларни болалар қизиқиб
ўқийдилар. Мана шу нуқтаи назардан Сайидо Насафийнинг “Баҳориёт” (“Ҳайвонотнома”) асари
аҳамиятлидир. Сайидонинг масаллари, ахлоқий ва тарбиявий масалаларга доир фикр ҳамда
қарашлари болаларнинг ўқиш ва тарбиясида катта аҳамият касб этиши билан бирга, уларнинг
китобхонлик доирасини ҳам кенгайтиради.
Машҳур масалнавис Гулханийнинг “Тошбақа билан Чаён”, “Маймун билан Нажжор”
масаллари бошланғич синф ўқувчиларининг ёшига мос келади. Уларда дўстлик, ростгўйлик,
қўлидан келмайдиган ишга уринмаслик каби ғоялар илгари сурилади.
Маълумки, тарбия кўпроқ таълим жараёнида бериб борилади. Болаларга мактабга келган
кунидан бошлаб, билим олишга ҳавас туйғуси шакллантирилади. Уларда аста-секин билим олишга
эҳтиёж пайдо бўлади ва бу орқали ўкувчилар маънавий озуқа ола бошлайдилар. Бу билан болада
келажакка интилиш, орзу-ҳавас, меҳнатга чанқоқлик, хайру эҳсонда софдиллик, она-Ватанга меҳр-
муҳаббат, фидойилик, миллий ғурур, матонат, меҳр-оқибат, дўстлик, эзгулик каби юксак ҳислар
пайдо бўлади.
Жумладан, масал жанридаги асарлар ҳам боладаги қўполлик, қўрслик, ёлғончилик,
ялқовлик, бепарволик каби иллатларни бартараф этишда ёрдам беради. Лекин, амалдаги
бошланғич синф “Ўқиш китоби” дарсликларида масал жанрига кам ўрин берилган. Ваҳоланки,
бола тарбиясида масалнинг ўрни беқиёсдир. Масалдаги қиссадан ҳисса ўқувчи матндаги
эътибордан четда қолдирган, юзаки ўқиб ўтиб кетган, яхши англашга ҳаракат қилмаган ўринни,
бўшлиқни тўлдиради.
3-синф “Ўқиш китоби”дан ўрин олган
“Қайсар бузоқча” (О. Қўчқорбеков) масали оиласи,
ўртоқлари, дўстларидан ажралиб, ёмон йўлларга кириб қолган, оқибатда кўнгилсиз ҳолатларга
тушиб қолган болаларни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Ушбу масалдаги асосий хулоса масал
охирида берилган қиссадан ҳиссада, яъни ота-боболаримиз яратиб, бизга насиҳат сифатида
қолдирган
“Бўлинганни бўри ер” ҳикматида ўз ифодасини топган. Бу ҳозирги кунда мақол тусини
олган. Шоир эса бундан жуда усталик билан фойдаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: