Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
 
Савол ва топшириқлар 
1. Бадиий тил воситаларига мисоллар келтиринг. 
2. Шеър жанрига хос асарни таҳлил қилишда қандай адабий тушунчалардан 
фойдаланилади? 
3. «Ўқиш китоби» да берилган табиат манзараси тасвирланган биронта матн таҳлилини 
ишлаб чиқинг. 
4. Эртакни ўрганишда қандай адабий тушунчалар устида ишланади?
5. Мақол, топишмоқ жанрига хос матнларни ўрганиб чиқинг ва уларда қўлланган бадиий 
тил воситаларини аниқланг. Бу жанрлар устида ишлаш бўйича савол-топшириқлар тузинг. 
 
УКИШ ДАРСЛАРИДА БАДИИЙ АСАРЛАРНИ ЖАНРИЙ ХУСУСИЯТЛАРИГА КУРА 
УРГАНИШ 
Бошланғич синфларнинг ўқиш дарсларида гарчи илмий жиҳатдан бўлмаса-да, амалий 
жиҳатдан турли жанрга мансуб асарлар ўқиб ўрганилади. Ўқиш дарсликларга, асосан, ҳикоя, 
шеър, эртак, масал, мақол, достон, ривоят ва топишмоқ каби жанрдаги асарлар киритилган. 
Булардан ташқари, илмий-оммабоп асарлар ҳам ўқитилади.
Турли жанрдаги бадиий асарлар қурилиши, услуби жиҳатидан ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, уларнинг ўқувчиларга таъсири ҳам ҳар хил бўлади. Табиийки, ҳар бир жанрга оид асар 
матни лингвистик жиҳатдан ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, шеърий асарлар матни 
ҳикоя матнидан, эртак матни шеър матнидан, илмий-оммабоп мақола матни масал жанрига 
таалуқли асарлар матнидан тубдан фарқ қилади. Топишмоқ предмет, воқеа-ҳодисалар ўртасидаги 
ўхшашликни таққослаш орқали ўзлаштирилса, мақоллар мазмуни ҳаётий мисоллар воситасида 
шарҳлашни тақозо этади. Шунга кўра, турли жанрдаги бадиий асарларни ўқишда ўқитувчидан 
унга мос усуллар танлаш талаб этилади.
ЭРТАКНИ ЎҚИШ МЕТОДИКАСИ 
Халқ оғзаки ижодида эртак жанрининг болалар томонидан яхши қабул қилиниб, қизиқиб 
ўқилишининг сабабларидан бири эртак тилининг таъсирчанлиги, ўткирлиги, маънодорлиги ва 


халқ тилига яқинлигидир. Эртакларнинг кўпчилигида реал ҳаёт тасвири саргузашт элементлар 
билан қўшилиб кетади. 
Эртакнинг ўткир мароқли сюжети, воқеа ривожидаги фавқулодда ажойиб вазият болаларни 
мафтун қилади, ундаги мард, кучли, топқир, довюрак, чаққон қаҳрамонлар, эртакнинг ғоявий 
йўналиши, унда эзгулик кучининг - яхшиликнинг доимо ғалаба қилиши болаларни ўзига тортади. 
Эртакда қабул қилинган ҳикоя қилиш шакли бир хил сўз ва ибораларнинг қайта-қайта 
такрорланиб туриши, оҳангдорлиги, тилининг таъсирчанлиги, ифода воситаларининг жонлилиги, 
болалар учун жуда қизиқарлидир. Эртакда қатнашувчилар кўпинча раҳмдил, сахий, адолатли 
ҳамда уларнинг акси бўлган ёвуз, бахил, очкўз образларга бўлинади. 
Эртакнинг педагогик қиймати шундан иборатки, ўқувчилар унда тўғрилик, ҳалоллик ғалаба 
қилганидан, камбағал кишилар қийинчиликдан қутилганидан, яъни яхшилик, эзгулик рўёбга 
чиққанидан ва ёмонлик, ёвузлик маҳкумликка учраганидан қувонадилар. Улар ҳаётда ҳам доимо 
шундай бўлишини истайдилар. Масалан, «Ҳалоллик» эртагида (3-синф) асосий фикр 
камбағалларга ёрдам кўрсатиш, ўз меҳнати билан ҳаёт кечириш бўлиб, бу ҳатто бутун халқ истаги 
эканлиги ғояси илгари сурилган бўлса, «Ҳийлагарнинг жазоси» эртагида (4-синф) соддадилнинг 
тўғрилиги ҳийлагарнинг макри устидан ғолиб келиши, хиёнат жазосиз қолмаслиги ғояси илгари 
сурилган. Ҳар икки эртак ҳам тўғрисўзлиликнинг ғалабаси билан якунланади. Бундай ғалаба 
маиший эртаклардан ташқари, сеҳрли эртакларда ҳам ифодаланган.
Эртак болаларда қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатини муҳокама қилиб, баҳолаш 
кўникмасини ўстириши билан бирга яхшиликнинг доимо ғалаба қозонишига ишонч уйғотади. 
Ўқувчилар эртакни таҳлил қилиш жараёнида «Кишилардаги қандай сифатлар сизга ёқди? (ёки 
ёқмади?) Нима учун?», «... нима учун жазоланди? (ёки рағбатлантирилди?)», «Нима учун 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish