Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
Мавзу. Кумуш қиш 
Ўқув материали. Рангин қорлар. Оллоёр. 
Дарснинг мақсади. 
1. Ўқувчиларнинг қиш фасли ҳақидаги тушунчаларини бойитиш. 
2. Табиатдан завқ олишга, унга зарар келтирмасликка ўргатиш. 
3. Уларни мустақил фикрлаш қобилиятларини ўстириш, хотирасини мустаҳкамлаш. 
Ўқиш кўникмаларини такомиллаштириш, луғатини сўзлар билан бойитиш. 
Дарс тури. Янги билим берувчи, эртак ўқиш дарси. 
Дарс методи. Изоҳли ўқиш, мустақил иш методи, гуруҳларда ишлаш. 
Дарснинг жиҳози: Қоғоз, фломастер, елим, қисқич, қайчи, микротестлар, аквариум, балиқлар, 
рағбатлантириш учун жетонлар. 
Синф шароити. Ўқитувчи турли усуллар билан ўқувчиларни гуруҳларга ажратади. Синфдаги 
парталар доира шаклида қўйиб чиқилади. 
Ташкилий қисм. Синф ўқувчилари гуруҳга бўлиниб ўтирадилар. Ўқитувчи гуруҳлар билими 
тенг бўлиши учун қизил, кўк, оқ, йзшил, сариқ рангли доирачалардан фойдаланиши мумкин. Бир 
хил рангдаги доира эгалари бир гуруҳни ташкил этиши айтилади. Ҳар бир гуруҳ ўзига ном 
танлайди. Бунинг учун ўқувчиларни дарсга ҳозирлаш, қизиқтириш, ҳаракатга келтириш, мавзуни 
мустақил англаб етишлари учун топишмоқлардан фойдаланиш лозим. – Топишмоқнинг жавобини 
топинг. 
Елакдан ун эланди 
Супра унга беланди. 
— Қор қайси фаслда ёғади? 
—Ўйланг, бугун ўрганадиган ўқиш мавзуимиз ҳам нима ҳақида экан? 
Доскага бўлим номи - «Кумуш қиш» ёзилади. Сўнг гуруҳга қиш фасли билан боғлиқ ҳолда 
ном танлашлари мустақил иш қилиб берилади. 
Тахминан 1-гуруҳ «Қорпарча», 2-гуруҳ «Аёзбобо», 3-гуруҳ «Қорбобо», 4-гуруҳ «Сумалак», 5-
гуруҳ «Қиш» деб номлайди. Гуруҳ аъзолари ўзларининг ичидан сардор сайлайди. 
Дарснинг бориши. 
И. Чақирув босқичи. Гуруҳлар тақдимоти. 
Ҳар бир гуруҳ ўз номининг маъносини изоҳлайди, номини ифодаловчи расм чизиб кўрсатиши 
ҳам мумкин. 
1-гуруҳ — «Қорпарча»: Мен қиш фаслида дунёга келганман. Қир-адир, тоғу-тош, дала-даштда 
учиб, ўйноқлаб ерга томон интиламан. Ҳаммаёқни оқ чойшаб билан ўрайман. Мен ёғганда 
болалар, ҳатто катталар ҳам қорбўрон ўйнайди, қорбобо ясашади. Қорхат ёзишади. 
2-гуруҳ — «Аёзбобо»: Мен иссиқ ҳавони совутаман. Ерларни, сувларни музлатаман. Мен 
туфайли яхмалаклар пайдо бўлади. Болалар яхмалакда чанғида, чанада учади, конки отади. 
Тарновларда сумалаклар осилади. 
3-гуруҳ — «Қорбобо»: Мен қиш фаслида болаларнинг энг севимли бобосиман. Узоқ-узоқ 
ўлкалардан уларга янги йил байрами совғаларини, қорқизимни олиб келаман. Уларнинг куй-
қўшиқлари, ўйин-кулгилари жаранглаган байрамни бирга нишонлайман. Мен туфайли 
Аёзбобонинг изғирин совуқларини сезмайдилар. Мен уларга куч-қувват бағишлайман. 
Ҳаммангизни янги — қутлуғ йилингиз билан табриклайман. 
4-гуруҳ — «Сумалак»: Мен Аёзбобо билан Қорпарчаларнинг фарзандиман. Томларнинг 
бўғотида қишнинг қуёш нурларида ялтираб тураман. У ердан болаларнинг ўйин-кулгиларини 
томоша қиламан. Бориб болаларга қўшилиб ўйнай олмаганимдан кўзларимдан чак-чак ёшим 
оқади. Шу кўз ёшларим билан ернинг дардларига малҳам бўламан. 
5-гуруҳ — «Қиш»: Юқоридаги сўзга чиққанларнинг барчаси менинг дилбандларим. Улар 
туфайли мен борман. Улар туфайли мен йилнинг бошида тураман. Декабр, январ, феврал ойлари 
менинг қўйнимда яшайди. Уларнинг ҳар бирига яхши кунларни — байрамларни тақсимлаб 
берганман. 
8-декабр - Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси кунини, 31-декабр Янги йил байрамини 
нишонлайди. 14-январ Ҳарбийлар кунини байрам қилади. 9-февралда улуғ бобомиз Мир Алишер 
Навоийнинг таваллуди нишонланади. 
Ўқитувчи ўқувчиларнинг жавобини умумлаштириб, ҳар бир гуруҳни рағбатлантиради. Шу 
тарзда янги бўлимни, асарни ўқишга тайёргарлик даври якунланади. 


ИИ. Англаш босқичи. Бу босқичда "Рангин қорлар" (Оллоёр) эртаги (ўқитувчи қисмларга 
бўлиб келган бўлади)нинг ҳар бир қисми гуруҳдаги яхши ўқийдиган ўқувчиларга ўқитилади. 
"Ифодали ўқиш" мусобақаси уюштирилади. Энг яхши ўқиган ўқувчи аниқланади ва 
рағбатлантирилади. 
Шундан сўнг гуруҳларга асар матни ичда ўқишга топширилади. Гуруҳ ўқувчиларига қуйидаги 
топшириқ берилади: 
— Ҳар бир гуруҳ ўз қисмини ичида ўқийди. Унинг мазмунига ва қаҳрамонларига доир савол-
топшириқлар тузади ва конвертга солиб узатади. 
ИИИ. Фикрлаш босқичи. 1. Ўқувчилар тузган саволлардан намуналар: 
— Қадимда қорбўрон қандай қорлар билан ўйналган? Нима учун? 
— Буёқ бозори қанча йилда бир бўлар экан? 
— Нега қорлар оқ рангда ёғар экан? 
— Баҳорой қайси бўёқларни харид қилибди? 
— Куз келганда қозонларда қайси бўёқлар бор эди? 
— Қиш келганда қозонда қайси бўёқ қолган эди? 
— Ёз уйқудан уйғониб нимани ўйлаб кетибди? 
— Ёз қайси буёқларни олганини ўйлаб топинг. 
— Куз қайси бўёқларни ўчириб, унинг ўрнига қайси бўёқларни суртиб чиқди? 
— Қиш ўз заҳрини нималарга сочадиган бўлиб қолибди? 
Ҳар бир савол ва унинг жавоби рағбатлантириб борилади. 
2. Дарсликдаги савол-топшириқлар устида ишлаш. Буларни барча гуруҳ бажаради. Гуруҳнинг 
фаол иштирокига қараб балл қўйилади. 
3. Ўқитувчи «Кумуш қиш» ва ўқилган асар юзасидан тузган тест топшириқларини гуруҳларга 
тарқатади. 
Тест намуналари. 
3. Қиш фасли билан боғлиқ мақол ва топишмоқлар айтиш. 
Баҳор, ёз, куз қишлайди, Қиш пайтида ишлайди. (Печка) 
Қиш ёпингичингни қўйма, Ёз ўзинг биласан. (Мақол) 
4. Ўқитувчи сардорлар учун асар матни юзасидан қуйидаги савол-топшириқларни тузиб 
келади: Бу савол-топшириқлар конвертларга солиниб гуруҳларга берилади. 
1 – гуруҳ учун. Аёзбобо дераза ойналарига қандай қилиб нақшлар чизади? 
— Қиёмига келиб — бирикмасининг маъносини изоҳлаб беринг, (айни меъёрига, маромига 
етган нормал ҳолга келган). 
— Баҳоройнинг гуллари номини санаб беринг? 
2 – гуруҳ учун. Фалак, либос сўзини қайси сўзлар билан алмаштириш мумкин? (фалак — 
осмон гумбази, осмон, кўк; либос — кийим, уст-бош) 
3 – гуруҳ учун. Шитоб сўзининг маъносини биласизми? (ҳаракатнинг бажарилишидаги тезлик 
— Саратон қайси пайт эканини айтинг. 
4 – гуруҳ учун. Баҳор табиатида юз берадиган ҳодисаларни айтинг? 
— Заъфар, зарғалдоқ ранглар қандай ранг? Ранглар ичидан олиб кўрсатинг. (зарғалдоқ — тўқ 
сариқ ранг; заъфар — сап-сариқ, сомон ранг) 
5 – гуруҳ учун. Қиш чилласи неча кун ва унга қайси вақт киради? 
— Эртакда бадиий воситалардан нима кўпроқ қўлланган? (жонлантириш) 
5. Дарсни якунлаш ва тарбиявий хулоса чиқариш. Дарс сизга ёқдими? Нимаси ёқди? Бугун 
дарсда нималарни билиб олдингиз? Сиз қишда табиатни, табиат эҳсонларини асраш учун нималар 
қиляпсиз? 
6. Ўқувчиларнинг умумий балларини эълон қилиш. 
7. Уйга вазифа: Эртак матнини ифодали қилиб ўқишга, унга режа тузиб, шу режа асосида 
қайта ҳикоялашга тайёрланиб келиш. 



Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish