Хикояни укиш методикаси
Ҳикоя кичик ҳажмли бадиий асар бўлиб, унда киши ҳаётидаги маълум бир воқеа, ҳаётнинг
муҳим томонлари умумлаштириб тасвирланади.
«Ҳикоя кўпинча киши ҳаётида бўлган бир эпизодни тасвир этади. Унинг мазмунини
эртакдагидан ортиқроқ ҳаётийдир».
Ҳикоя мазмунан бошланғич синф ўқувчилари учун мос жанр ҳисобланади. Кичик ёшдаги
ўқувчиларни қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракати, ташқи кўриниши, портрет тасвири, воқеа-
ҳодисалари ҳақидаги ҳикоялар кўпроқ қизиқтиради. Шунинг учун болаларни бадиий асар тури
бўлган ҳикоя билан таништириш унинг сюжетини тушунтиришга боғлаб олиб борилади.
Бошланғич синфларда ҳикояни ўқишга бағишланган изоҳли ўқиш дарсларида ўқилган ҳикоя
мазмунини очиш, луғат устида ишлаш, ўқилган матнни қайта ҳикоялаш кабилар асосий иш
турларидан ҳисобланади. Ҳикоя мазмуни одатда саволлар асосида таҳлил қилинади. Сўроқлардан
икки мақсадда: ҳикоя мазмунини таҳлил қилиш ҳамда далиллар, мулоҳазалар, хулосаларни
таққослаш,
воқеа-ҳодисалар,
хатти-ҳаракат
ўртасидаги
боғланишларни
аниқлаш
ва
умумлаштириш учун фойдаланилади.
Ҳикояни ўқиш дарсида ўқувчилар тушунмайдиган сўз ва иборалар маъносини тушунтириш
ҳам муҳим, акс ҳолда улар ҳикоя мазмунини тушуна олмайдилар.
Ҳикояни ўқишда унинг мазмунини таҳлил қилиш ва шу асосда ўқувчилар нутқини ўстириш
марказий ўрин эгаллайди. Ҳикоя ўқиб бўлингач, ўқувчилар ўйлаши, ўз мулоҳазаларини айтиши
учун тайёрланишга вақт бериш керак. Ўқилган асар юзасидан бериладиган дастлабки саволлардан
мақсад, ҳикоя болаларга ёққан-ёқмаганлиги, ундаги қайси қаҳрамоннинг характери болага таъсир
этганини билишдан иборат. Шундан кейингина ҳикоя сюжети, воқеанинг йўналишини очишга,
персонажлар характерини тушунишга, ниҳоят, асарнинг асосий ғоясини билиб олишга ёрдам
берадиган саволлардан фойдаланилади.
Бадиий асарни таҳлил қилишда сюжетни тўлиқ тушунтиришга берилиб кетиб, қаҳрамонларга
тавсиф бериш, асар қурилиши ва тилини таҳлил қилиш каби иш турлари эътибордан четда
қолмаслиги лозим.
Эртак жанрига хос матнлар жозибадорлиги билан болани ўзига тортади. Лекин, ҳикоя жанри
ҳам ҳаётийлиги билан ўзига хос. Ҳикояда воқеалар тез ривожланиб боради. Унда инсон ҳаёти, у
билан боғлиқ ҳаётий лавҳалар баён этилади. ўқувчилар қаҳрамонларнинг характери, улардаги
хусусиятлар билан қизиқадилар. Масалан, 3-синф «Ўқиш китоби»да «Дадам қурган денгиз»
(Ҳаким Назир), «Олма» (Малик Муродов), «Илмли минг яшар» (Нурмат Мақсудий),
«Хазончинак» (Ў. Ҳошимов), «Қўштерак» (А. Ирисов), «Ваъда берди» (К. Ерсарин), «Меҳнаткаш
қиз» (Ойбек) ва бошқа қизиқарли ҳикоялар берилган. Улар мавзу жиҳатдан хилма-хил бўлиб,
қаҳрамонларининг характер - хусусиятлари билан ҳам фарқ қилади.
Ҳикоя бирор бир давр билан боғлиқ бўлади. Ўқувчилар қаҳрамонларнинг маънавиятига бўлган
қизиқишлари туфайли ҳаётнинг нурли ва қоронғи томонлари хусусида муайян тушунчага эга бўла
бошлайдилар. Уларда гўзаллик ва нафосатга муҳаббат, ёвузликка нисбатан нафрат туйғуси
ҳикоялар билан танишиш ва уни таҳлил қилиш давомида шаклланиб боради. Масалан, 3-синфда
«Жалолиддин Мангуберди» ҳикоясида Чингизхон ва унинг қўшинларига нисбатан нафрат
уйғотилса, Жалолиддин Мангубердининг хатти-ҳаракати орқали она-Ватанга меҳр-муҳаббат
уйғотилади, унинг тақдири орқали ўз аждодларидан фахрланиш туйғуси пайдо бўлади.
Ҳикоя таҳлили адабий тур сифатида ўзига хос хусусиятлари ва вазифасидан келиб чиқиб иш
кўришни тақозо этади. Ундаги ҳар бир сўз, ибора, гап ёзувчининг фикрини ифодалашга хизмат
қилади.
Ҳикоя матни унинг мазмунини ёки бадиий хусусиятларини ўрганишдагина эмас, таҳлилнинг
ифодали, адабий, шартли ёки ижодий ўқиш, муаммоли усуллардан фойдаланиш учун ҳам манба
бўлиши лозим.
Бошланғич синфларда ҳикоя сюжети, композистияси, қаҳрамонларини ўрганиш бўйича турли
таҳлиллар матн устида ишлаш асосида олиб борилади. Бунда ўқувчининг ижодий фаоллиги
ортади, ижодий фикрлаш доираси кенгаяди.
«Жалолиддин Мангуберди» ҳикояси қаҳрамонларини, уларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиш
ва таҳлил қилишни матнга таянган ҳолда қуйидаги режа асосида амалга ошириш мумкин:
1. Чингизхоннинг ҳийла ишлатган ўрнини матндан топинг. У сизда қандай таассурот
қолдирди?
2. Жалолиддин Мангубердининг Эрон ва Афғонистонда мўғулларга қарши курашиб, эришган
ғалабаси тасвирланган ўринни топиб ўқинг.
3. Лашкарбошиларнинг ўлжа тақсимлаши оқибатида нима юз беради? Бу ўринни матндан
топинг.
4. Жалолиддин Мангубердининг жасорати яна қайси ўринда кўринади?
5. Чингизхон Жалолиддин Мангубердига нима учун тан беради?
Шундан сўнг ўқувчилар Жалолиддин Мангуберди ҳақида онгли фикр юритадилар. Чингизхон
билан Жалолиддин Мангубердининг хатти-ҳаракатларини таққослаб, фарқлайдилар.
Ҳикоя мазмунини ўзлаштириш бўйича матн асосида қуйидагича ишлар амалга оширилади:
1. Матн мазмуни юзасидан ўқитувчи саволларига жавоб бериш;
2. Ҳикоя матнига берилган савол-топшириқларни бажариш;
3. Ҳикоя мазмуни юзасидан ўқувчиларнинг саволлар тузиши;
4. Ҳикоя мазмунига мос расмлар чизиш;
5. Ҳикоя матнини қисмларга бўлиш;
6. Ҳар бир қисмга сарлавҳа топиш;
7. Ҳикояга режа тузиш;
8. Режа асосида қайта ҳикоялаш (тўлиқ, қисқартириб ва ижодий қайта ҳикоялаш)
9. Режа асосида баён ёзиш.
Таҳлилда ўқилаётган ҳикоя матнининг тушунарлилиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Тушунарлилик деганда ёзувчи яратган бадиий оламнинг ўзига хослиги, образли тасвирнинг
ўқувчи ҳаётий тажрибаси, билим даражасига мувофиқлиги назарда тутилади.
Ҳикояни ўрганишда саволларни, одатда, ўқитувчи беради, аммо асар мазмуни, қатнашувчи
шахсларнинг хулқ-атворини очиш юзасидан ўқувчиларга ҳам савол туздириш жуда фойдали. Бу
усул болаларга жуда ёқади ва ишни жонлантиради, асар мазмунини яхши тушуниш, ўз фикрини
изчил баён қилиш малакасини эгаллаш, мазмун ва воқеалар орасидаги боғланишни тўлиқ эсда
сақлаб қолишда ўқувчиларга ёрдам беради.
Ҳикояни изоҳли ўқиш дарсини қуйидагича режа асосида олиб бориш мумкин:
1. Ҳикояни ўқишга тайёрлаш (ҳикоядаги каби одамлар ҳаёти ва даврга характеристика бериш
ва бошқа.);
2. Ҳикояни ўқиш (бунда тўлиқ ва маъно жиҳатдан тугал қисмни ўқитувчи ёки олдиндан
тайёрланган ўқувчи ифодали ўқиши мумкин);
3. Луғат устида ишлаш;
4. Идрок этишни текшириш (қатнашувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, шахслар ва воқеалар
ўртасидаги муносабатлар юзасидан қисқача суҳбат);
5. Ҳикояни қайта ўқиш (қисмларга бўлиб, ролларга бўлиб ўқувчиларга ўқитиш)
6. Ҳикоянинг ҳар бир бўлими (қисми) юзасидан суҳбат уюштириш, хикоя режасини тузиш;
7. Режа асосида қайта ҳикоялаш;
8.Ҳикоя асосида ижодий ва мустақил ишлар;
9. Ҳикояни ифодали ўқишга ёки саҳналаштиришга тайёрланиш (синфда ёки уйда);
10. Ҳикояни ифодали ўқиш ва ифодали қайта ҳикоялаш.
Қуйида ҳикоя ўтиш дарси намунасини келтирамиз:
Мавзу. Ширин қовунлар мамлакатида.
Ўқув материали. Қовун сайли. Ш. Саъдулла.
Дарснинг тури. Янги билим берувчи, ҳикоя ўқиш дарси.
Дарс шакли. Ноанъанавий дарс.
Асосий масалалар. Ўқувчиларнинг куз фаслида полиз маҳсулотларини йиғиб олишнинг
тартиб-қоидалари, деҳқончилик, халқ анъаналари ҳақидаги тушунчаларини бойитиш, қовун
турлари билан таништриш, ўқиш малакаларини такомиллаштириш.
Таянч тушунчалар. Умбирвоҳи, кўкалампиш, дониёр, қизилуруғ, қўзивой.
Дарсда фойдаланиладиган таълимий воситалар: турли қовун расмлари , полиз маҳсулотларини
йиғиб олиш тасвири, тест.
Дарс методи. Изоҳли ўқиш, тармоқлаш, муомоли ўқитиш методи.
Ўқитувчининг мақсади. 1. Ўзбекистонда етиштириладиган полиз экинлари, қовун сайли
ҳақида ўқувчилар билимини бойитиш. 2. Ўқувчиларда она-юртимиз бойликларини асраш, халқ
анъаналарини ҳурматлаш ва давом эттириш ҳиссини тарбиялаш. 3. Луғатини бойитиш, нутқини
ўстириш, ўқиш малакаларини шакллантириш.
Идентив ўқув мақсади.
1. Ҳикоя матнини тўғри, ўқув суръатига мос, онгли ва ифодали ўқийдилар.
2. Асар матни юзасидан берилган топшириқларни якка ва жуфт бўлиб бажарадилар.
3. Матн мазмунини қайта ҳикоялайдилар.
Дарснинг бориши.
1. Даъват босқичи.
1. «Куз» шеъри ифодали ёд айттирилади ва ўқитилади.
2. Ўқитувчи ўқувчиларнинг олдинги дарсларда олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида
куз ҳақида, унинг ноз-неъматлари ҳақида суҳбат ўтказади.
— Ўлкамизга куз фасли келганини нималардан билиш мумкин?
— «Олтин фасл» матнидан табиат тасвирини топиб ўқинг.
Кузда қайси сабзавот ва мевалар пишади?
стол устидаги узум расмларини олиб, номини айтинг. (кишмиш, ҳусайни, ҳасайни, чарос, ...)
Сиз олманинг қайси навларини биласиз?
Олма номларини тармоқлаш усулида кўрсатинг.
Намуна.Шема. олма
3. Янги мавзуни ўрганишга ўқувчиларни тайёрлаш.
Қовун қайси туркумга киради? Сабзавотгами ёки меваларгами?
Қовун номларини биласизми? Уларнинг номларини ҳам тармоқлаш усулида ёзиб кўрсатинг.
«Куз» шеърини ким ёзган эди?
Ш. Саъдулланинг ҳаёти ва ижодини
4. Бугунги дарсда Ш. Саъдулланинг «Қовун сайли» ҳикояси билан танишамиз.
Ҳикоянинг биринчи дарсга мўлжалланган қисми ўқиб берилади ёки магнит тасмаси орқали
эшиттирилади.
5. Кичик гуруҳлар билан ишлаш. Ўқувчилар 5 гуруҳга бўлинади. Ўқувчилар 1,2,3,4,5 деб
санадилар. Ўз рақамлари бўйича гуруҳланиб стол атрофига ўтирадилар.
Ҳар бир стол атрофидаги ўқувчиларга ҳикоянинг қисмлари бўлиб берилади ва топшириқлар
конвертларда узатилади.
1-топшириқ. Гуруҳингизга ном қуйинг. Уни таърифланг.
1. «Ҳандалак» гуруҳи. Ҳандалак баҳор фаслининг охирги ойида эрта пишади. Одамлар уни
соғиниб кутишади. Ҳандалак думалоқ, унинг ҳиди ёқимли, ўткир бўлади. Устки қисми сертўр,
мазаси тилни ёрар даражада ширин бўлади.
2. «Қўзивой» гуруҳи...
3. «Умрбоқи» гуруҳи...
4. «Кўкалампиш» гуруҳи...
5. «Дониёр» гуруҳи...
ИИ. Англаш босқичи.
1-топшириқ. Ҳамма гуруҳга бир хил топшириқ берилади. Берилган қисмни, тўғри ва ифодали
ўқишга, тайёрланинг. Маъноси тушунарсиз сўзларни ўқиш дафтарингизга ёзинг. Асосий фикрни
аниқланг.
2-топшириқ.
1. Ўқиган қисмингизни матнга яқинлаштириб қайта ҳикоялаб беринг.
2.Маъноси тушунарсиз сўзларнинг маъносини изоҳлашга ҳаракат қилинг.
3. Ўз қисмингиздаги беринг кўчма маъноли сўзларни топинг ва изоҳланг.
4. Ўқиган қисмингизга сарлавҳа қўйинг ва дафтарингизга ёзинг.
«Ҳандалак» гуруҳи. Луғат иши: қовун бошига — бошига кўчма маънода; бежирим — ихчам;
сертор — пўстида тарам-тарам чизиқлари бор.
Сарлавҳа: «Болалик хотиралари».
«Қўзивой» гуруҳи. Луғат иши: Дастурхон ёздилар — ёздилар — ёйдилар маъносида; ёзди хат
ёзди — шаклдош сўзлар; ўчоқ боши – боши сўзи кўчма маънода; карч – қовун ёки тарвуз
қисмидан кўндалангига кесилган қисм; тилни ёрай дейди — ибора, ўта ширин маънода; коса —
кўчма маънода, қовуннинг 4 дан 1 қисми.
Савлавҳа: Қовунхўрлик.
«Кўкалампиш» гуруҳи. Сарлавҳа. Тоғамнинг фикри.
«Дониёр» гуруҳи. Луғат иши: ой чиқди — чиқди кўчма маънода; қулоқ солинглар —
эчшитинглар; қовун дум беряпти — пишди маъносида.
Савлавҳа «Тунги воқеалар».
Ўқувчилар ҳамма гуруҳнинг луғатини ва топган сарлавҳасини давтарларига ёзиб боради.
Ўқувчилар аниқламаган сўзларни ўқитувчи айтиб, изоҳлаб беради.
4. Ифодали ўқиш ва қайта ҳикоялаш машқи. Ҳар бир гуруҳ ўз қисмини ўқиб гапириб беради.
5. Ролларга бўлиб ўқитиш, ҳар бир гуруҳдан ўқувчилар танланади. (Тоға, муаллиф, Ҳасан,
Зуҳра).
ИИИ. Фикрлаш босқичи.
1.Ҳар бир гуруҳ асар матни остида берилган 1-, 2-, 3-, 5- саволларга жавоб беради.
Ўқувчиларга қўшимча саволлар:
— Ўзбек халқининг куз фаслида ўтказиладиган қайси анъанавий байрамларини биласиз?
«Қовун сайли»да қандай ишлар қилинади?
Жавоб намунаси. Ўзбек халқининг жуда яхши ва кўп анъаналари бор. Шулардан «Ҳосил
байрами», «Қовун сайли» байрамларидир. «Қовун сайли» қовунлар айни ғарқ пишган паллада
қовун полизда ўтказилади.
«Қовун сайли»да қовунлар айтишуви ҳам бўлади. Бунда ҳар бир қовун ўзини таърифлайди,
мақтайди. Қовун-тарвузларни узиб, йиғиб олишга ёрдам беради.
«Қовун сайли»да йиғилган одамлар пишиб кетган қовунларни сўйиб, қовун қоқи қиладилар.
Қишки қовунларни осиб қўйиш учун тўрва халталар тўқийдилар.
Булар ҳаммаси деҳқонга анча ёрдам бўлади.
2. Режа тузиш.Ҳар бир гуруҳ ўз қисмига режа тузади.
Режа намунаси:
1. Тоғамнинг таклифи.
2. Чўлда қовун полизлари.
3. Қовунхўрлик.
4. Ҳасан — Ҳусан чайлада.
5. Тунги воқеалар.
3. Режа асосида ҳикоянинг 1 бўлимни тўлиқ қайта ҳикоялаш мусобақаси.
4. Тест ечиш. Ҳар бир гуруҳга конвертда тест топшириқлари берилади.
Тест намуналари.
1. Қовун номлари берилган қаторни топинг.
А. Бўрикалла, дониёр, босволди.
Б. Қўзивой, кўкаланиш, умрбоқи.
Д. Чарос, қизилуруғ, даролти.
2. Узум номлари берилган қаторни топинг.
А. Чарос, буваки, қўзивой.
Б. Ҳасайни, чиллаки, кишмиши.
Д. Қизилуруғ, Кўкалапиш.
3. Ҳасан, Ҳусан, Фотима, Зуҳра қайси асар қаҳрамонлари?
А. «Олтин фасл».
Б. «Харита».
Д. «Қовун сайли».
4. Дарсда ўрганилганларни умумлаштириш ва тарбиявий хулоса чиқариш.
- Фасллар ва деҳқончилик билан боғлиқ қандай анъаналарни биласиз? Ўзингиз шундай
анъаналарда иштирок этганмисиз?
.-Анъаналарни сақлаб қолиш ва давом эттириш учун нима қилиш керак?
5. Уйга вазифа. Асарнинг биринчи бўлимни ифодали ўқишга тайёрланиб, матн юзасидан
саволлар тузиб келиши.
6. Гуруҳларнинг тўплаган балларини эълон қилиш. Ҳар бир гуруҳда фаол иштирок этган
ўқувчиларни рағбатлантириш..
Иккинчи дарс намунаси:
Мавзу. Китоб — билим булоғи.
Ўқув материали. Китобга ихлос. Миркарим Осим.
Дарснинг мақсади.
1. Ўтмишдаги ватанпарвари олимларимиздан Абу Али ибн Сино ҳаёти билан таништириш,
унинг китобга бўлган муҳаббатини ўқувчилар қалбига кўчириш.
2. Ўқувчиларда аждодларимиз билан фахрланиш ҳиссини тарбиялаш.
3. Ўқиш кўникмаларини такомиллаштириш, ўқувчи нутқига истилочи, Хусайн, мутолаа, яроғ
каби сўзларни киритиш, қайта ҳикоялаш асосида боғланишли нутқини ўстириш.
Дарснинг тури. Янги билим берувчи, ҳикоя ўқиш дарси.
Дарс шакли. Саёҳат дарси.
Дарс методи. Изоҳли ўқиш, суҳбат, тармоқлаш, мустақил иш методи.
Дарснинг жиҳози. Бухоро, Самарқанд, Регистон майдонлари суратлари, Абу Али ибн Сино
расми. Ибн Синонинг гаплари ёзилган плакатлар, асар мазмунига ишланган расм.
Дарснинг бориши.
1. Ўтилганлар юзасидан қисқача суҳбат.
— Ўқиш дарсида қайси мавзудаги бўлимларни ўргандик?
— «Ўзбекистон — Ватаним маним» бўлимида қандай билимларга эга бўлган эдик?
(Ўзбекистоннинг табиатини, халқимизнинг ҳозирги ҳаётини билиб олган эдик).
2. Бугун биз Ватанимизнинг ўтмишига саёҳат қиламиз. Доскага «Ватанимиз ўтмишидан»
мавзуси ёзиб қўйилади. Саёҳатчилар икки гуруҳга бўлинади ва уларга сардор тайинланади.
Бугунги саёҳатимиз Бухорога бўлади. Саёҳатчи гуруҳлар бир неча тилсимларни ечиб, зиналардан
шоҳсупага чиқса, Бухоро дарвозалари улар учун очилади:
Савол-топшириқлар ёзилган карточкалар солинган конвертлар гуруҳ сардорларига берилади.
— Тарихда яшаган буюк олимлар, саркардалар, шоир ва ёзувчилар номини айтинг.
— Бухорода қайси буюк шахслар яшаган?
— Бухорода қандай тарихий бинолар, жойлар бор?
(Доскага буюк шахслар портрети, тарихий жойлар тасвирланган расмлар илиб қўйилади.
Ўқувчилар улардан фойдаланиб саволларга жавоб тайёрлашлари ҳам мумкин. Жавоб бериш
жараёнида расмлардан тарихий шахсларни, тарихий жойларни кўрсатади.
Жавоблардан намуналар.
— Абу Райҳон Беруний, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Соҳибқирон Амир Темур, Алишер
Навоий, Хусайн Воиз Кошифий, Юсуф Хос Ҳожиб, Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин
Мангуберди ва ҳоказо.
— Абу Али ибн Сино.
— Ситораи Мохи Хоса, Минораи калон, Арк, Лаби ҳовуз.
— Бухоро шаҳридамиз. Бухоронинг тарихий жойларига ёъл оламиз. (Бухоронинг тарихий
жойлари тасвирланган жойлари бир ансамбл шаклига келтирилади. Шу нарсага ўқувчилар
диққати тортилади.
Мана, Бухоро тарихида яшаб ўтган олимлар ҳақида маълумот берувчи музей.
Ҳозир Ибн Сино учун ажратилган хонага кирамиз. Деворга илиб қўйилган Ибн Сино портрети
ва у ҳақидаги ёзувларга ўқувчилар эътибори қаратилади ва ўқитилади.
Абу Али ибн Сино — маърифатпарвар аллома.
Абу Али ибн Сино — буюк ҳаким.
Мен кечалари кам ухлар, кундузлари ҳам илмдан бошқа нарса билан шуғулланмас эдим. (Абу
Али ибн Сино).
Бир куни шоҳдан кутубхонасига киришга ва у ердаги тибга оид китобларни мутолаа қилишга
рухсат сўрадим. Шоҳ менга рухсат берди. (Абу Али ибн Сино)
Ибн Сино дориворлар тайёрлаш, юрак касаллиги, жарроҳлик ва бошқа соҳаларга доир 400 дан
зиёд асар ёзган.
Ибн Сино шеър ҳам ёзган
Қора ер қаъридан авжи Зуҳал,
Коинот мушкулин барин мен қилдим ҳал,
Кўп чигал тугунни англадим, ечдим,
Ечилмай қолгани биргина ажал.
(Абу Али ибн Сино)
4. Ўқитувчи: ҳозирги кунда яшаб ижод этаётган ёзувчиларимиз ҳам Ибн Сино ҳақида асарлар
ёзишмоқда.
Ҳозир китоб жавони олдига борамиз. (Жавонга Миркарим Осимнинг «Китобга ихлос» асари
китобча шаклига келтирилиб қўйилган бўлади. Китоб расмлар билан безатилган бўлиши лозим.)
Жавондан шу китоб олинади: — Болалар, шу китобдаги асарни ўқиймиз. Қани, бу китобда Ибн
Сино ҳақида нималар дейилган экан?
Ўқитувчи асарнинг 1-бўлимини (бир дарсга мўлжалланган) ифодали қилиб ўқиб беради.
5. Асар юзасидан кириш суҳбати.
— Асар орқали Ибн Сино ҳақида нималарни билиб олдингиз?
— Ибн Сино қандай даврда яшаган экан?
— Ёш ҳакимнинг юраги нимани сезди?
6. Энди «Сўзлар оламига саёҳат»имизни бошлаймиз.
Ўқувчилар билан оғзаки суҳбатдан сўнг, қуйидаги сўзлар луғати ёзилган картон доскага илиб
қўйилади. Ўқувчилар сўзларни ўқийдилар ва дафтарларига ёзиб оладилар. Уларнинг маъносини
дарсликдаги изоҳли луғатчага қараб аниқлайдилар. Айримларини ўқитувчидан сўрайдилар.
Қорабуғрохон — Шимолий Туркистон хони
сурон — шовқин, тўполон
зайл — бирор жойни томоша қилиш
мутолаа — ўқиш, китоб ўқиш
яроғ — қурол
истилочилар — босқинчилар.
Ким сўз маъносини тўғри ёзиб борса, шу саёҳатчига Ибн Сино кутубхонасига киришга,
«Китобга ихлос» асарини олиб ўқишга рухсат берилади.
7. Асарни қисмларга бўлиб ўқитиш ва қайта ҳикоялатиш. Асарнинг 1-бўлими 4 қисмга
бўлинади. Икки гуруҳ ўртасида «Ким тўғри, ва ифодали ўқийди?» мусобақаси уюштирилади.
Ҳар бир гуруҳдан иккитадан ўқувчи ўқийди.
8. Бадиий воситалар устида ишлаш.
Картонга қуйидаги кўчма маъноли сўзлар ёзиб қўйилади. Уларнинг маъносини изоҳлаш
бўйича савол-топшириқлар берилади.
Бирикмаларни ўқинг. Тагига чизилган сўзларнинг маъносига диққат қилинг. Уларнинг қайси
маънода қўлланганини изоҳлашга ҳаракат қилинг.
оловнинг қип-қизил тиллари — гурулаб ёнаётган оловнинг юқорига буралаб-буралаб
кўтарилиш
оловнинг ... тиллари осмонни ялар — баланд кўтарилар
ўзини ўтга урмоқчи — оловнинг ичига кирмоқчи
Ўқувчиларга ёрдам бериш мақсадида шу сўзларни ўз маъносида қўллаб, таққослаш услубидан
фойдаланиш мумкин:
оловнинг тили — одамнинг тили
одам тили билан ялайди — олов тили билан осмонни ялайди
ўтга урмоқчи — болани урмоқчи
Қайси бирикмада тил, ялайди, уради сўзлари ўзининг маъносида қўлланган? Қайси бирикмада
кўчма маънода қўлланган?
Ўхшатишлар устида ишлаш. Гаплар олдиндан доскага ёки картонга ёзиб қўйилади ва улар
юзасидан топшириқ берилади. Гапни ўқинг. Аланга нимага ўхшатиляпти?
... ёнғин борган сари кучаяр, қимматли китобларни аждаҳодек ютаётган аланга қутуриб, ҳужра
эшигидан тутун аралаш чиқиб турар эди.
— Сув алангага қандай таъсир қилди? Нима учун?
— Челаклаб сепилган сув унга кор қилмас, аксинча мойдек таъсир қилаётгандек эди.
— Ибн Синонинг ҳолати нимага ўхшатиляпти?
— Ибн Сино худди яқин кишисини кўриб, қабристондан қайтган кишидек бошини қуйи солиб,
ярим-ёрти куйган китобни қўлтиқлаган ҳолда уйга жўнади.
— Ибн Сино қора қузғунлар уясига айланган шаҳарни тарк этиб...
Иборалар устида ишлаш. Бунда қуйидаги топшириқ берилади:
Берилган гапларни ўқинг, тагига чизилган ибораларнинг маъносига диққат қилинг. Уларни бир
сўз билан алмаштириш мумкинми? Ёки: уларнинг маъносини бошқа сўз билан ифодалаш
мумкинми?
Аскарларнинг сурони қулоқни қоматга келтиради. — қаттиқ эшитилади
Кечаси уйқуси келиб, кўзига қум тиқила бошлаганда ... ҳовлига тушди. — Кўзи оғрий
бошлаганда, уйқуси кела бошлаганда
Баъзилар меҳнати бекорга кетаётганини кўриб, қўлларини қўлтиққа урдилар —
... кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди —… ишини тўхтатди
... кийими билан ўзи ёниб кетиши турган гап эди. — аниқ эди
Охири бахайр бўлсин — яхшилик билан тугасин.
...нима тўғрисида бош қотираётганини билиб турибман — ўйлаотганини
Бул ерда қолсам бир куни мени чақириб, оёғимга болта урадилар — ёъқ қиладилар
9. Режа тузиш. Асар мазмуни юзасидан режа тузиш ҳар бир гуруҳга мустақил иш қилиб
берилади.
Топшириқ. Матнни ичингизда ўқинг. Ҳар бир қисмга режа тузинг.
Режа.
1. Қорабуғрохоннинг халқ бошига қора кунларни солиши.
2. Ибн Синонинг тунги машғулоти.
3. Кутубхона ўт ичида.
4. Ибн Синонинг уйга қайтиши.
10. Ҳар бир режа асосида асарни қисмларга бўлиб ўқиш.
11. Режа асосида қайта ҳикоялаш. Гуруҳлар ўртасида «Ким режа асосида тўлиқ ва изчил қайта
ҳикоялайди?» мусобақаси уюштирилади. Ғолиб гуруҳлар ва уларнинг баллари эълон қилинади.
12. Дарсни якунлаш ва тарбиявий хулоса чиқариш.
— Китобларни нима учун билимлар кони деймиз?
— Китоб ўқиган одам ундан нима олади?
— Ўзингиз ўқиган китоблар ҳақида гапиринг.
Саёҳатимиз Ибн Сино кутубхонасида тўхтайди. Кейинги дарсда яна саёҳатимизни давом
эттирамиз.
Ўқитувчи: — Ибн Сино бобомиз сизда қандай таассурот қолдирди?
Сизда нимага интилиш пайдо бўлди?
13. Кейинги саёҳатга бориш учун 1-бўлим юзасидан дарсликда берилган савол-топшириқларга
жавоб тайёрлаб келиш. Асар мазмуни юзасидан савол тузиб, карточкаларга ёзиб келиш. Матнни
ролларга бўлиб ўқишни машқ қилиш.
Изоҳ, «Китобга ихлос» асарининг 2-бўлими ҳам шу дарс каби ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |