Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

эртакдаги баъзи қаҳрамонларга ҳатто табиат кучлари ҳам ёрдам беради? (ёки баъзиларидан юз 
ўгиради?)» каби саволларга жавоб топиш жараёнида мушоҳада қиладилар, муҳокама қилиб, 
хулосага келадилар. 
Бошланғич синфларда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар кўпроқ ўқитилади. «Бўрининг табиб 
бўлгани ҳақида эртак» (Анвар Обиджон), «Кўзача билан тулки», «Олапар, Мош, Мусича» каби 
эртаклар аниқ ҳаётий ҳикоялар тарзида ўқитилади ва таҳлил қилинади. 
Эртак матни устида ишлашда танлаб ўқиш, саволларга жавоб бериш, ўқувчиларнинг ўзлари 
эртак мазмунига оид саволлар тузиб, жавоб беришлари, режа тузиш, қайта ҳикоялаш, ижодий 
давом эттириш, эртак айтиш, қаҳрамонларни график тасвирлаш каби иш турларидан 
фойдаланилади. Бундай эртакларда ҳайвонларнинг одатлари таҳлил қилинади, аммо уларни 
кишилар характерига таққослаш тавсия қилинмайди.
Мактаб тажрибасидан маълумки, кичик ёшдаги ўқувчилар эртакдаги ҳайвонлар 
гапирмаслигини, тулки ва турна бир-бириникига меҳмонга бормаслигини яхши биладилар, аммо 
эртаклар дунёсини ҳаётий ҳикоя каби қабул қиладилар. Эртакни ўқиб таҳлил қилганда, барча 
ишлар унинг мазмунини яхши идрок этишга, сюжет ривожини, қатнашувчи персонажларнинг 
хатти-ҳаракати, ўзаро муносабатларини тўғри тасаввур этишга йўналтирилади. Бунда танлаб ўқиш 
ва қайта ҳикоялашнинг аҳамияти катта. Масалан, «Одобли бўлиш осонми?» (А. Обиджон) 
эртагининг мазмунини ўзлаштириш учун қуйидаги топшириқлардан фойдаланиш мумкин: 
1. Сичқончанинг онаси билан қилган суҳбатини ўқинг. Сичқончанинг «Одобли бўлиш учун 
нималар қилиш керак?» деган саволига онаси қандай жавоб қайтарганлигини сўзлаб беринг. 
2. Сичқончанинг Мушук билан учрашган ҳолати акс эттирилган ўринни топиб ўқинг. Нима 
учун «Шум Бароқ» кўзидаги ёвузлик бирданига сўнади? 
3. Эчки нима учун Сичқончани «Кам бўлма» деб дуо қилади? Шу ўринни топиб ўқинг. 
Эртакни таҳлил қилишнинг охирги босқичида «Эртакда сизга жуда ёққан жойини топиб 
ўқинг», «Нима учун айнан шу жойи ёққанини айтинг», «Ҳаётингизда эртакдаги воқеаларга 
ўхшаш воқеалар бўлганми?» каби савол-топшириқлар ёрдамида ўқувчиларнинг эртак хулосасини 
тушунишларига эришилади.
Бошланғич синф ўқувчилари ҳайвонлар ҳақидаги эртаклардан ташқари, «Давлат», «Илм 
афзал», «Ҳийлагарнинг жазоси», «Ҳунарсиз киши ўлимга яқин» каби маиший эртакларни ҳам 
ўқийдилар. Бундай эртакларда халқ ўз ҳаётини ҳикоя қилади, шу сабабли ўқувчилар эртакни 
ўқигач, ўтмишдаги халқ ҳаётини, ўй-фикрлари ва орзу-истакларини билиб оладилар.
Бундай эртакларни таҳлил қилиш бадиий ҳикоя тарзида уюштирилади. Болалар ўқитувчи 
раҳбарлигида эртакда қатнашувчиларнинг ҳулқ - атвори, айрим хатти-ҳаракатларини 
баҳолайдилар, уларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларини айтадилар ва шулар асосида 


айрим образлар ҳақида хулосалар чиқарадилар, эртак режасини тузадилар, эртакни ролларга бўлиб 
ўқийдилар. 
«Давлат» эртаги (4-синф) оддий турмушга тегишли ҳодисаларни тасвирловчи эртакдир. 
Эртакни ўқишга тайёрлаш учун ота-боболаримиз атрофни, табиатни, борлиқни қандай тасаввур 
этишлари ҳақида суҳбат ўтказилади. Бундай суҳбат эртакдаги бадиий образларни, уларнинг ўзаро 
муносабатларини, хулқ-атворлари, характерларини тўғри тушунишга ёрдам беради. «Давлат» 
эртаги матни устида ишлаш жараёнида ўқувчилар «Деҳқоннинг хонадони қандай ҳаёт кечирар 
экан?», «Нима учун Давлат деҳқоннинг хонадонидан кетишни истамайди?» каби саволларга 
жавоб топиш орқали эртак қаҳрамонларини баҳолайдилар, аҳил ва иноқ бўлиб, ҳалол меҳнат 
қилиш лозим деган хулосага келадилар. 
Эртак устида ишлашда болаларни эртакни ўқишгагина эмас, балки уни айтиб беришга 
ўргатиш ҳам муҳимдир. Эртак айтиш оғзаки нутқни ўстиради, болалар нутқини янги сўз ва 
иборалар билан бойитади. 
Ўқувчиларни 1-синфдаёқ эртак тилидан эркин фойдаланишга ўргатиш учун эртак билан 
биринчи таништиришда уни ўқитувчи айтиб бериши мумкин. 
Ўқувчи эртак мазмунини ўзлаштириб олгандан сўнг, унинг тили устида ишлашга алоҳида 
аҳамият қаратилиши зарур. Эртак мазмунини қайта ҳикоялашда, қаҳрамонларга тавсиф беришда 
ўқувчиларнинг ўз нутқида тил воситаларидан ўринли фойдаланиш талаб қилинади. Тил 
воситаларидан фойдаланиш учун талаб ва вазият, эҳтиёж яратиш зарур. 
Эртак тилида шундай сўз ва иборалар борки, улар болага ўзгача таъсир кўрсатади. Масалан, 
«Йўлбарс, Тулки ва Бўри» эртагида «Тоғ эчкиси сиз улуғимизники бўлсин», «Қуён сиз 
подшоҳимизнинг эрталабки нонуштангиз бўлсин», «Кийик кечқурунги таомингиз, қўй кундузги 
хўрагингиз бўлсин» каби гаплар таркибидаги ажратиб кўрсатилган сўзларга ўқувчилар диққати 
қаратилиб, эртакни сўзлаб бераётганда улардан нутқда фойдаланишларига эришиш зарур. 
Эртакларда келтирилган мақоллар устида ишлаш, уларда илгари сурилаётган ғояларни 
болалар онгига етказиш, ёд олдириш йўли билан боғланишли нутқни ўстириш, нутқнинг 
таъсирчанлигини ошириш лозим. Масалан, «Ростгўй бола» (1-синф) эртагида бола ўз ростгўйлиги 
билан подшога маъқул бўлганлиги ҳикоя қилинган. Эртак ғоясига мос хулоса эса «Бошингга қилич 
келса ҳам тўғри гапир» мақоли билан ифодаланган. Ўқувчилар ушбу мақол мазмунини тушуниб 
олишса, ўзлари ҳам юқоридаги каби эртак тузиб, ҳикоя қилиб беришлари мумкин. 
Сўз маънолари устида ишлашда бошланғич синф ўқувчиларига мос бўлган усуллардан бири 
расмдан фойдаланишдир. Масалан, 2-синфда «Кўнгилчан ўтинчи» эртагида қайин, эман, шумтол, 
заранг, зирк, тоғтерак, қарағай, қайрағоч, чинор каби дарахт номлари келтирилган. Уларни бола 
кўз олдига келтира олмайди. Эртакни ўқишдан олдин шу дарахт расмларини кўрсатиб, унинг 
ўзига хос хусусиятларини изоҳлаш ва номларини айтиш лозим. Шундан сўнг дидактик ўйин 
ўтказилади: 
«Дарахт расмлари болаларга бўлиб берилади. Ҳар бир ўқувчи ўзига берилган расмдаги 
дарахтнинг номини айтиши ва эртакдаги шу дарахтнинг сўзини ўз сўзлари билан айтиб бериши 
керак бўлади». 
Шу эртакни ўқиб, мазмуни билан таништирилгач, ўқувчилардан шайланиб, рўпарасида, 
шарбат, хайрли иш, хивчин, муҳайё сўзларининг маъноси сўралади. Жавоблар тўлдирилади, 
умумлаштирилади. 
Юқоридаги барча фикрларни ҳисобга олганда, эртакни ўрганиш дарсларининг қурилиши 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
1. Ўқувчиларни эртакни идрок этишга тайёрлаш; 
2. Ўқитувчининг эртакни ифодали ўқиши, ёд айтиб бериши; 
3. Эртакни ўқувчилар қай даражада идрок этганликларини аниқлаш мақсадида қисқача 
суҳбат ўтказиш; 
4. Эртакни қисмларга бўлиб ўқиш ва таҳлил қилиш; ундаги айрим тасвирий воситалар, 
маънодош сўзларни топиш, луғат иши (айрим сўзлар маъносини тушунтириш); 
5. Эртакни айтиб беришга тайёрланиш (ичда ўқиш); 
6. Эртакни сўзлаб бериш; 
7. Умумлаштирувчи суҳбат (эртак ғоясини очиш); 
8. Маълум вазифа билан эртакни қайта ўқиш (ижодий ва мустақил ишлар); 
9. Вазифани текшириш ва якунлаш; 
10. Уйда эртакни ўқиб (ёки айтиб) беришга тайёрланиш. 
Эртак ўтиш дарси намунасини келтирамиз: 



Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish