Катта оила
Бобир Исмоилов
bobir@ismoilov.com
Тошкент, 2016 йил
Мундарижа
Оила ҳақида 4
Оила нима 4
Атомар оила 5
Мажбурлаш 6
Ажрашишларни уй-жойга боғлаш 8
Идеал замонавий оила 9
Четэлда яшаш 11
Аёллар 12
«Кесарево» 12
Эрга бериш 13
Феминизм 16
Ажрашган фарзандли аёлни хотин қилиш 18
Эркак ва аёл заковатидаги фарқлар 20
Мушук ҳақида масал 20
Хотин билан муомала 21
Саломатлик омиллари 22
Сифатли уйқу 22
Шаҳват 22
Аёллар кийими аҳамияти 24
Жинсий алоқага боғланиб қолиш 25
Бошқарув масалалари 30
Армия ва келинлар тақдири – ўхшатиш 30
Корхона ва оила 31
Хотин ва молиявий масалалар 33
Куёв танлаш 34
Эркак ва аёлларни ажратиш 35
Жинслар таъсири 37
Оилалар 40
Хотинга билдириб уйланиш лозиммикин? 41
Яхши ният 42
Қийинчиликлардан фойдаланиш 44
Фарзандлар 45
Футбол 45
Рус тилини ўрганиш 46
Камқонликнинг табиий давоси 47
Таълим усуллари 47
Порахўрлик ва ёшлар 49
Оилами, фарзандлар мактабими? 50
«Қиз тарбияси» 51
Қиз боланинг кийими 53
Фарзанд учун спорт секциясини танлаш 54
Китоб ўқиш 56
Мустақил фарзанд 57
Хавфсизлик ва назорат ҳақида 58
Сўзнинг кучи 59
Оила ҳақида
«Ниначи ва чумоли» масалини ҳозирги кунга талқин қилайлик. Чумоли бу ҳаётда ўзини ва атрофдагиларини ўйлаб ҳаракат қилаяпти. Ҳунарли бўламан, деб, ўқишни битиради ва ижодни бошлайди, оқила аёл билан оила қуради, фарзандларни кўпайтиради – уларга яхши тарбия бериш ниятида ҳаракат қилади.
Бироқ ниначилар ўзгариб қолган. Ёз ёки қишга қарамайди, ҳар куни маишат, енгилтаклик, келажакни ўйлаш йўқ; устига-устак, чумолининг ўзиниям, ҳаёт тарзини ҳам ёқтирмайди, уни бузишга ҳаракат қилади. Жанг кучайиб кетган – телевидение, интернет ҳам ниначи ва дўстлари тарафида: ҳалол яшамоқчи бўлган чумолининг ҳаракатини барбод қилаяпти, безбетларча чумоли уйини бузиб, бомбалаб, емишларини ўғирлаб, ўзлаштириб, беъмано яшаш тарзини чумоли ва фарзандларига ўқтирмоқчи бўляпти.
Ушбу уруш чегаралари ҳар биримизнинг оиламиздан ўтган, огоҳ бўлишимиз, ҳар куни оқиллик билан қарор қилишга мажбурмиз. Оила жамият ячейкаси, деган гап бор эди. Замонавий маданиятга қарши асосий қуролимиз шу оила бўлиб қолди. Китобда оилани кучайтирадиган ва заифлаштиридган омилларни кўриб чиқмоқчиман. Қайси дастурлар таъсирчан, қайсилари унумли, қолаверса, оилавий ҳаётда муҳим ёки аҳамиятга эга бўлмаган тушунчаларни ёритишимиз лозим.
Оила нималигини нотўғри талқил қила бошладик. Она ўлса, фарзандлар отани уйлантиришга шошилмайди – меросхўр кўпайтирмаслик учун, «керак бўлса, ана, келинингиз хизматингизда»... Фарзандлар йиллар давомида ўгай онани чиқиштирмайди. Кўпхотинликка хотинлар қарши, эрлар қийналади, иккинчи оиласига очиқчасига адолат қила олмайди. Эри ўйнашга илакишса, хотини фахрланиб ҳам қўяди, эркак-да, дея. Эру хотин ажрашса, фарзанд онага ўтиб кетади, бу ҳам жамиятимиз остига қўйилган «бомба»лардан.
Оила, ҳокимият, таълим ва илм-фан жамиятнинг тамал тошларидан. Оилани онгли равишда кучайтиришга, иллатлардан тозалашга ҳиссамизни қўшайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |